Тасвирий санъат Ва Уни укитиш методикаси


САНЪАТ АСАРЛАРИНИ ТУШУНИШ ВА ТАҳлИл қИЛИШГА



бет7/9
Дата04.03.2016
өлшемі2.13 Mb.
#39422
1   2   3   4   5   6   7   8   9

3. САНЪАТ АСАРЛАРИНИ ТУШУНИШ ВА ТАҳлИл қИЛИШГА

ўРГАТИШДА МАКТАБ ТАСВИРИЙ САНЪАТИ.
Санъат асарларини ўрганиш ва ўргатиш мактаб тасвирий санъатини бош вазифаларидан ҳисобланади. Чунки, адабиёт фани адабий-бадиий асарларни ўкиб тушунишни ўргатганидек, тасвирий санъат ўқув предмети ҳам санъат асарини кўриш ва уни тушуниш, таҳлил қилишни мактаб ўқувчисига ўргатади. Уларни ҳар иккаласида ҳам мавзу, сюжет, ғоя, бадиий услуб, образлар, персонажлар бўлиб, асардаги воқеанинг даври, воқеаси ўз ифодасини топган бўлади. Мактабдаги барча ўкув фанлари тасвирий санъат асарларидан фойдаланадилар. Аммо биронта фан ўқитувчиси санъат асарини яратилиши, ундаги мавзу, сюжет, ғоя, бадиийлик ҳақида бирон оғиз маълумот бера олмайдилар. Шу боисдан бу расмларни нечта дарсда ўтилишидан қатъий назар, бу асарларни тасвирий санъат ўқитувчисини ўзи қайтадан таҳлил қилиб боради.

Ўрта мактаблардаги тасвирий санъат дарсларида санъат жанрларини таҳлили даврида ўқитувчи асосий эътиборни асарни ғоясига, рассомни бадиий услубига беради. Аммо санъат асарларини тахлил қилишда албатта маълум система ва тартиб бўлиши керак. Шунга кўра санъат асарларини таҳлил этишда:

1. Асарни муаллифи ҳакида маълумот берилади.

2. Асарни мавзуси бўйича суҳбат, асар мавзуга, унинг сюжети ва ғоясига жавоб бера оладими?

3. Асарни ғояси - асарда рассом ўзи тасвирлаган сюжет асосида қандай масалани, муаммони кўтариб чиққанлиги;

4. Асарни сюжети - бу асарда тасаввур этилган объект, воқеа ундаги нарсалар, манзара, одамлар ва ҳайвонот дунёси ёки бошқалар хақида тўғри, илмий маълумот берилади;

5. Асар яратилишидаги бадиийлик, бадиий услуб, ижодкорни санъат бўйича илми ва истеъдоди, малакаси ҳақида тушунча берилади;

6. Асарни яратилишидаги рассомни тадқиқот ишлари, материал тўплаши, умумлаштириши, қоралама, этюд эскизлар ҳақида маълумот берилади;

7. Асар тақдири - яъни асарни бугунги кундаги аҳволи, сақлаётган ўрни, унинг қайси кўргазмаларда намойиш этилгани ҳақида суҳбат боради.

Санъат асарини бундай таҳлили учун мактаб ўқитувчиси расм ишлашни, асарни яхши тушуниши ва уни бошқаларга тушунтира олишни билиши зарур. Бизнинг мактабларимизда малакали рассом-педагогларни етишмаслиги оқибатида санъат асарларини таҳлил этилмайди. Таҳлил этилса ҳам нотўғри, тўла бўлмаган ҳолда таҳлил этилади.

Хуллас, санъат асарини яхши ўргатилмаслиги санъатимизни халқимиз орасига олиб киришга қийинчиликлар туғдирмоқда. Ҳали ҳозиргача ўзбек хонадонида санъат асарлари жуда кам кўринади. Улар санъат асарини олмайдилар ҳам. Бунинг асосий сабаби бизнинг мактабларимизда санъат асарларни яхши ўргатилмаслигидир.

Шунга кўра мактабдаги тасвирий санъат кабинетига санъат асарлари репродукциялари қўйилади ва улардан кўргазмалари ташкил этилди.



мактаб тасвирий санъатьининг дастур ва дарсликлари.

тасвирий санъат дастурлари.
Дастур - маълум бир фаннинг ўқув материалларини ўз ичига олган, уни системали ўқитиш имкониятини бера оладиган, методик ва назарий тема-мавзулар ва уларни мазмуни ёритилган илмий қўлланмадир.

Дастурлар мактабларни бошқарувчилари ва ўқув фанининг ўқитувчилари учун мўлжалланади. Дастур Давлат ўқув режасидаги ўқув соатлари асосида ўкитиладиган ўқув фанини тўла мазмунини «системалик» асосида ўқитиш имкониятини бера оладиган давлат ҳужжати ҳисобланади.

Дастурни ўқитиладиган фаннинг катта-тажрибакор, методист олимлари-фан докторлари ёки фан номзодлари, профессор ёки доцентлик илмий унвонига эга бўлган мутахассислар томонидан тузилади.

Советлар даврида Ўзбекистон мактаблари Россия мактаблари учун тайёрланган дастурлар асосида фаолият кўрсатар эди. Ўзбекистон мустақиллигини қўлга киритиши билан ўз мактаблари учун маҳаллий ва миллий материаллар асосида янги дастурлар тузилди. Улар асосида ўқитила бошланди.

1990 йиллардан бошлаб Р.Ҳасанов, Б.Орипов, Х.Эгамов, Н.Абдуллаев, С.Булатовлар томонидан бир неча вариантдаги дастурлар тузилди. Лекин бу дастурлар бугунги кунда талабига жавоб бера олмайди. Лекин ҳар бир дастурда ўқитувчини ихтиёрига бироз эркинлик берилади, яъни мутахассис ўқитувчи ўз шароитига кўра уларни материалини мослаштириб ўзининг ишчи режасини тузиб олади.

Шунга кўра, мутахассис тасвирий санъат ўқитувчиси замон талабидан келиб чиқкан, дастурни мақсад ва вазифасидан чекланмаган ҳолда, ўз шароити ва муҳитига кўра иш режасини туза олади.



тасвирий санъат дарсликлари.
Маълумки, 70-йилларгача Ўзбекистон мактаблари учун тасвирий санъат дарсликлари бўлмаган. Ўзбекистонга РСФСР мактаблари учун тайёрланган айрим тасвирий санъат ўқув қўлланмаларигина келиб турарди. РСФСР мактаблари учун ҳам тасвирий санъат дарсликлари 1961 йиллардан бошлаб яратила бошланди.

Ўзбекистонда дарслик яратишга анча кеч киришилди. 1970 йилдан бошлаб, Ўзбекистонда тасвирий санъат бўйича дастлабки «Синаш» дарсликлар яратила бошланди. 1-синф учун «Тасвирий санъат» дарслиги Р.Ҳасанов ва А.Жильцовалар томонидан 1970 йили нашр этилди. Бу яхши натижа берди. 1974 йили Р.Ҳасанов, А.Жильцоваларни 2-чи синфлар учун дарслиги чиқди. 1976 йили шу муаллифлар 3-чи синф дарслигини чиқардилар. 1977 йили Р.Ҳасанов, Б.Орипов, А.Исоходжаевларни 4-синф учун «Тасвирий санъат» дарслиги нашр этилди. Бу дарсликлар қайта-қайта чоп этилди. Дарсликлар тасвирий санъат дарслари самарадорлигини оширишда яхши натижалар беради. Бу дарсликлар Қорақалпоқ тилида ҳам нашр этилди. Дарслик дастур асосида системали билим беришни ўз олдига вазифа қилиб қўйган ҳолда, ўқувчини ўзи ундан фойдалана олиши лозим. Шунингдек тасвирий санъат дарслиги асосан амалий ишлар характерида бўлгани учун III-шахс тилида ўқувчи учун тавсиялар асосида ёзилади. Чунки, дарслик ўқитувчи учун эмас, ўқувчи учун ёзилади. Шунга кўра дарслик равон, аниқ, ҳозирги замон ўзбек адабий тилида баён этилади. Дарсликни асосан дастурни тузган мутахассислар ёзиши керак.

Дарслик ёзиш имконияти бўлмаган ҳолда унинг ўрнига ўқув қўлланмалар ҳам яратилади. Ўқув қулланмалар дарсликлардан фарқли холда, дастурдаги ўқув мавзуларнинг системалилик принципини қатъий ҳолда ушламайди. Ўқув қўлланмалар II-шахс тилида ёзилиб, уларни вазифаси кўпроқ ўқитувчи воситачилигида ўқувчига дастур талабидаги билим ва малакани бера олиши зурур. Шунга кўра ўқув қулланмалар кўпроқ методик характерга эга бўлиб қолади.

Ўзбекистон мактаблари учун Р.Ҳасанов ва Х.Эгамовларни I-II-III ва IV синфлар учун бир қатор ўқув қўлланмалар чоп этилди.



тасвирий санъат ўқув қўлланмалари ва

методик адабиётлари.
Маълумки, ўқув-методик қулланмалар яратилиши Ўзбекистонда 30 йиллардан Ғ.Икрамов томонидан нашр этилиши билан бошланади. Ўқув қулланмалар ҳам дастурлар асосида ёзилади. Аммо уни дарсликдан фарқи дастурдаги «системалилик» принципига амал қилинмайди. Шу боисдан ўқув қўлланмалар фан мазмуни тўла ёки унинг бирон қисми бўйича ҳам ёзилиши мумкин. Шунингдек, унинг кўпроқ II шахс тилидан ифода этилади.

Тасвирий санъат бўйича: Р.Ҳасановнинг «Нарсани ўзига қараб расм чизиш» Т.1969 й.

Муал.уюшм. Расм чизиш ва уни ўкитиш методикаси. Т. 1977 ва Б.Азимоваларни «Натюрморт тузиш ва уни тасвирлаш». Т. 1984.

К.Қосимовнинг «Наққошлик» Тош. 1982 й. О.К.Опухтинни «Тасвирий санъат ҳақида суҳбатлар».

Методик қўлланмалар эса асосан ўқитувчилар учун ёзилиб, унда дарс ва машғулотларни олиб бориш услублари ифода этилади. Бундай қулланмалар:

Р.Ҳасанов. Бошланғич синфларда нақш чизиш методикаси. Т. 1972 й.

Б.Орипов. Тасвирий санъат кабинети ва синфдан ташқари ишлар.Т. 1974й.

М.Набиев ва Б.Низамова. Расм чизишга ўргатиш методикаси. Т. 1976 й.

Б.Орипов. Тасвирий санъат дарслари самарадорлигини ошириш. Т. 1978.

Р.Ҳасанов. Бошланғич синфларда тасвирий санъат дарслари. Т. 1983 й.

Р.Ҳасанов. Тасвирий санъат машғулотларини такомиллаштириш.Т. 1986й.

Б.Орипов. Тасвирий санъат дарсларда предметлараро боғланиш. Т. 1985.

Р.Ҳасанов. Тема асосида расм чизишда эстетик тарбия. 1980 й. каби кўплаб методик адабиётлар нашр этилган. Уларнинг хаммаси Республика тасвирий санъатни ўқитиш самарадорлигини оширишда бениҳоят аҳамиятга эга бўлиб келмоқда.

Р.Ҳасановнинг методик қулланмаларида мактаб тасвирий санъати машғулотларини ташкил этишдан бошлаб, уларни мунтазам ҳолда такомиллаштириб боришни илмий асослари кўрсатиб берилади. Бунда ўқувчилар қизиқишини оширишдан бошлаб, дарсларнинг ҳар бир этапини ривожлантириши, ўстириш ва такомиллаштириб бориш имкониятлари, йўл-йўриқлари ва услубий йўналишлари илмий жиҳатдан таҳлил қилиб берилади.

Б.Ориповнинг методик қўлланмаларида эса кабинет системасининг дарслар самарадорлигидаги ўрни, ролидан бошланиб, дидактикани предметлараро боғланиш системаси, дарсда олиб бориладиган тарбиявий тадбирлар, дарсга ва фанга бўлган ўқувчилар қизиқиши, уларга берилаётган билим ва малакаларни мунтазам бўлишининг энг самарали омиллари ҳақида баҳс юритилади.

Р.Ҳасанав ва Б.Ориповлар тасвирий санъатни ўкитилишидаги энг муҳим муаммолар ва масалаларни турли нуқтаи назаридан тахлил этиб берадилар. Уларнинг методик қўлланмаларида ва илмий-методик тавсиянома, мақолаларида ўқувчилар билимини баҳолаш, тасвирий санъатни 45 минутли дарс машғулотларини ташкил этиш, ўтказиш, уларни системали такомиллаштириб бориш асосида дарс ва машғулотлар, уларда ўқувчиларга берилаётган билим ва малакаларини самарадорлигига эришишнинг энг замонавий услублари, моҳияти ва мазмуни иш тажрибалар, илмий тадқиқотлар характерида асослаб берилади.

Методик қўлланмада тасвирий санъат дарслари учун ўқув дидактик шароитни яратилиши, тасвирий санъат таълимини педагогик ҳолати, ўқувчиларнинг дарсдаги диққатининг психологик асоси, ўқувчилар билимини аниқлашнинг баҳо меъзонлари, маҳаллий ва чет элларни тасвирий санъат материалларидан фойдаланиш критерияси, тарбиявий ишларнинг моҳияти, мазмуни, мактабда тасвирий санъатдан бериладиган билим ва малакаларнинг дидактик талаблари каби ўқув-тарбия системасининг энг долзарб муаммолари илмий жиҳатдан таҳлил қилиб берилади.

Хуллас, бугунги кунда мактаб тасвирий санъатини ўкитилиши, машғулотларини такомиллаштириб борилиши ва дарслар самарадорлигига эришишнинг катор методик асослари ишлаб чиқилган бўлиб, улар асосида мактаб тасвирий санъат ўқитувчилари ўзларининг тасвирий санъат дарслари самарадорлиги учун қатор методик имкониятларга эгадирлар.



Мактаб тасвирий санъатни ўқитиш дидактикаси.
1. Дидактика ҳақида умумий маълумот
дидактика юнонча - ўқитадиган - ўргатадиган - сўзни ифодалаб, педагогиканинг таълим ва тарбия назариясига оид соҳасидир.

дидактика - ўқувчиларга билим ва тарбия бериш, уларни ўқитиш системаси ва унинг илмий асосининг назарий қисмидир.

дидактика - ўқувчиларга осон, қисқа, асосли, онгли, актив системали, изчил билим ва малакалар бериш системасидир.

ёки дидактика - ўқувчиларга педагогика талаблари асосида билим, малака ва тарбия бериш принциплари мажмуасидир.

дидактика - таълим ва тарбиянинг ташкилий формалари ва билим - малака беришнинг шарт-шароитини ифода этади.

дидактика - ўқувчиларга пухта, ҳар томонлама асосланган, қизиқарли, системали, изчил, замонавий талабаларда билим ва малакалар бериш шарт-шароитини ташкил этиш демакдир.

Дидактика ўкитувчини маълум қонун ва қоидалар асосида ишлашини талаб қилади. Дидактика - синф-дарс системасини маълум қонун-қоидалари асосида беришини назорат килади. Дидактика - ўқитувчининг дарсни бошқаришига ёрдам беради, иккинчидан уни назорат қилади. Шу боисдан - дидактика - синф, синф доскаси, парта, дарслик, ўқув қуроллари, тарқатма материаллар, кўргазмалар ва бошқа техник қуролларни доимий, сифатли, ўз принциплари талабида бўлишини тақозо этади. Шунингдек, у ўкув жараёнини фақат илмий асосда бўлишини назорат қилади.

Дидактика ўз хусусиятига кўра дарс бериш ёки ўқув-тарбия ишини қонуний чегарасидир. Ўқитувчи ундан чиқиб кетолмайди ҳам, уни эътибордан қолдирмайди ҳам. Дидактика жуда қадимдан шаклланган бўлсада, XVII асрга келиб, буюк чех педагоги Я.О.Каменский (1592-1670) бутун педагогика тарихида яратилган дидактик принципларни тўплаб, уни бир бутун системага солди. Унинг мактаб фаолиятида қулланишининг қонун-қоидаларини ишлаб чиқди ва бутун бир дидактика системасини яратди.

Я.О.Каменский - бутун башариятга мактаб, ўқув тарбия системасини яратиб берди. У мактаб системасига, таълим системасига, тарбия назариясига асос солди. Уларни янгитдан яратди.

Каменский - синф-дарс системасига асос солди. Мактабда ўқитиладиган умумтаълим характеридаги фанларни ҳам танлаб берди. Шу ўринда умумтаълим фанлари қаторига расм дарсини ҳам киритди. Расм ҳамма фанларни ўргатишга асос бўлишини ҳам айтиб ўтди. У дарсни 45-минут бўлишини асослаб берди.

Биз тасвирий санъатни ўқитишда бошқа ўкув фанлари қатори дидактикани қандай қонун-қоидаларидан, талабларидан ва унинг барча принципларидан фойдаланилажагини кўриб ўтамиз.

Маълумки, дидактикани энг актив принциплари борки, улардан барча ўқув фанлари фойдаланадилар. Улардан тасвирий санъатни ўқитишда ҳам фойдаланилади. Фаннинг характери ҳам талаб этади. Тасвирий санъатни ўқитишда дидактикани: тарбиявийлик, илмийлик, системалилик, кўргазмалилик, активлик, амалиёт билан назариётни бирлиги ва боғлиқлиги каби ўнлаб принциплардан фойдаланилади.



2. ўкитишнинг тарбиявийлик характери.
Тасвирий санъат ўкув предмети ўкувчиларда бадиий-аҳлоқий маданиятни шакллантиришга хизмат қилади. Шунга кўра тасвирий санъатнинг асосий ва бош вазифаси ўқувчиларнинг энг аввало эстетик дидларини ўстириш, меҳнатга, ижодга қизиқтириш, Ватанга, халқига эътиқодли бўлишга ўргатиш каби тарбия ҳис-туйғуларини сингдириш вазифасини ва мақсадини амалга оширади. Шу боисдан тасвирий санъатни тури қайси бир машғулотидан қатъий назар, у энг аввало тарбия характерига жавоб бериш керак. Мактаб тасвирий санъати ўқувчиларини ҳар томонлама гармоник тарбиялашда мактаб ўқув фанларини бошида туради.

Тарбия масаласи тасвирий санъат дарсларида натура ва объект танлашдан уларни тахлил қилишдан бошланиб, расм чизиш жараёнига давом этади. Расми чизиладиган нарса, воқеа, обьект ёки таҳлил этиладиган санъат асарини тахлилида энг аввало унинг тарбиявий томонига эътибор берилади. Шунингдек, машғулотлар жараёнида расм чизиладиган нарса ва воқеалар ва асардаги воқеалар, асарни ғоясини, сюжетини таҳлили даврида ўқитувчи уларнинг тарбиявий йўналишига эътибор беради.

Ҳар бир санъат асари таҳлилида албатта ўкитувчи бу асарни одам фарзанди - рассом яратгани, асардаги воқеани халқ манфаати йўлида ифодаланиш, албатта, ўқувчиларни Ватанига, халқимизга, уни меҳнатга бўлган ҳурмати ва муҳаббатини оширадиган мазмунда суҳбат ўтказади.

Дарсда оддий «кўза» расми чизиладиган бўлса, ўкитувчи кўза нима учун ишлатилиши, уни ким ясагани, ўзбек кулолчилиги, амалий санъати, кулолни меҳнати ва санъати ҳақида, сўнгра уни тузилиши, ранги хусусида маълумот беради. Ўқувчилар бундай маълумотларни олиб, уларни ўз Ватанига, халқига, уни амалий санъатига, кулолчилиги соҳасига ҳаваси ортади, уларга меҳр-муҳаббати ўйғонади. Тасвирий санъатнинг ҳар бир машғулотида бундай жараён системали такрорланади. Умуман, мактаб тасвирий санъатнинг ўкув дастури материаллари унинг ҳар бир машғулотида тарбия бериш вазифасини тўла амалга ошириш имкониятларига эгадир.


3. ўқитишнинг илмийлик принципи.
Ўқитишнинг дидактик асосларини яратган Я.О.Каменский - «Худо ақлдан бутунлай маҳрум қилмаган ёшларнинг барчаси таълим олади. Инсонни ақлли, доно, заковатли, яхши фазилатли, юксак маънавиятли килиб тайёрлашга ёрдам берадиган барча нарсалар ёшларга ўргатилади. Ўқитиладиган нарсалар захрий эмас, балки ҳақиқий, тўғри объектив, илмий бўлиши керак» - деб кўрсатган эди.1

Педагогиканинг таълим назариясида ўқитувчиларга бериладиган маълумотларни ҳаммаси илмий, ҳақконий, тўғри, фан маълумотлари асосида бўлишини қайта-қайта таъкидланади.

Тасвирий санъатнинг барча дарсларида илмийлик принципида ишлаш имконияти дастурида тўла таъминланган.

Илмийлик принципи ўкувчиларга расми чизиладиган натура, объект, мавзу, воқеа-ҳодисаларни таҳлили даврида ўқитувчи ўкувчига берилаётган ҳар бир маълумот илмий, фан маълумотлари асосида бўлиши кераклигини кўрсатиб беради. Бунинг учун ўқитувчи бошқа ўкув фанлари билан боғланиши керак. Яна ўкитувчи таҳлил қилаётган нарса, объект ёки санъат асари ҳақида асосий фан маълумотларга эга бўлиши лозим. Шундагина ўқитувчининг суҳбати ишончли, тўғри, илмий бўлишини таъминлайди.

Масалан: «Кузги мевалар натюрморти» темасида расм чизиладиган машғулотда ўқитувчи натюрмортга танланадиган олма, анор, тарелка, пичоқ каби предметларни ҳар бири бўйича тахлил ўтказади. Бу тахлилда олма ёки анор ҳақида ботаника фани маълумотлари асосида суҳбат қилинади. Унда олмани ўқитувчиларга кўрсатиб, уни шакли, тузилиши, ранги, одамлар учун зарурлиги ҳақида гапирилади. Буни оддий сўзлар билан эмас, фан маълумотлари асосида бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бу ўқитувчига дарс самарадорлигини оширишга имкон берса, ўқувчиларга дарсни кизиқарли, жонли, актив бўлишини таъминлайди.

Пичок ва тарелка таҳлили меҳнат ўқув фанлари маълумотлари асосида бўлиши лозим. Дарс машғулотларида кўплаб санъат асарлари таҳлил қилинади. Унда ҳам таҳлил қилинадиган санъат асарларини ўрганиш зарур маълумотларни илмийлигини таъминлаши зарур,

М: К.П.Брюловнинг (5-синфда) «Помпейнинг сўнгги куни асари» тахлилида ўқитувчи энг аввало К.П.Брюловнинг биографик-ижодини яхши билиши, сўнгра Италияни (қадимги РИМ) ни эрамиз бошларидаги санъат ва маданиятини, яна Помпея шаҳрини билиши, яъни Везувий вулқони ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлиши керак.

Агар ўкитувчи шундай илмий маълумотларга эга бўлса, бу дарс ҳар қандай дарсдан қизиқарли ва самарали бўлади. Умуман тасвирий санъатнинг ҳар бир машғулоти илмийлик асосида бўлиш имконияти мутлоқ зарур, бунга зарурий шарт-шароит бугунги кунда мутлоқ мавжуддир. Бунинг учун ўқитувчи ўз фанини, санъат назариясини яхши билиши зарур. Шунингдек, зарурий методик адабиётларни кўпроқ ўқиши ва бошқа ўкув фанлари билан системали боғланиши зарур.



4. ўқитишнинг системалилик принципи.

(кетма-кетлиги)
Таълим назариясида ифода этилишига кўра ўқитишнинг ёки таълим-тарбия беришнинг энг самарали йўли «системалилик» бўлиб, - «Бу берилаётган билим ва малакаларни ўқувчилар онгига занжир тизимини ҳосил қилган ҳолда, бир бутун тугал билимлар базасини бунёд этади»2. Бу ҳақида буюк чех педагоги Я.О.Каменский ҳам алоҳида тўхтаб, - «Дарс машғулотларини шундай тақсимламок керакки, ҳар бир янги материал ўзидан олдинги материални давоми бўлсин ва кейинги материални тўлдирмоғи лозим»3.

Дарс машғулотларидаги системалилик принципига педагогика тарихида из қолдирган барча атоқли педагоглар катта баҳо берганлар.

К.Д.Ушинский, «Системали берилмаган дарс материали барча нарсалар устма-уст, пала-партиш ҳолда нарсаларга тўла омборга ўхшайди» - деб ёзади4. Шундан кўриниб турибдики, «системалилик» ҳозирги замон мактабларимиздаги ўқув-тарбия фаолиятининг асосий принципи ҳисобланади. Шунга кўра, тасвирий санъатни ўқитишда ҳам системалилик принципи асосий дидактик принцип ҳисобланади. Тасвирий санъат ўкув предметининг бу системага мухтожлилига ва унга амал қилиши ғоят зарурдир. Чунки, бу фанни ўқув материали ана шу системалилик асосида ўкитилмаса асло натижа бўлмайди.

М: «Нарсани ўзига қараб расм чизиш» тури машғулотларида ҳажм, куб, призма, конус, шар хақида маълумот берилиб, уларни расми қаламтасвирда ифодаланади. Бу мавзу бўйича 10 соатли дарс шундай кетма-кетлигида қўйиладиким, улар гуё занжирсифат пружинани ташкил этади. Чунки, ўқувчи ҳажм, уни куб бирлигини ўрганиб, уни расмини чизадилар. Бу дарсда ҳар қандай нарса маълум масофада турганда уни 3 та томони кўринади, уни қаламда, штрихлар воситасида ифода этилади. Ўқувчилар кейинги қаламтасвир дарсида призматик жисмлар расмини чизишни ўрганадилар. Унда 4-6-8 қиррали купёқлилар ҳақида маълумот оладилар ва улар расмини чизадилар.

Кейинги дарсларда ўқувчилар цилиндр расмини чизадилар. Унда ўқувчилар ён қирраларисиз буюм сиртини буришни ўрганадилар. Бунда 6-қиррали призмаларнинг ўртадаги қирраларини олиб танлаш асосида цилиндир тасвирини яратишни ўрганадилар. Энди ўкувчилар буюм тик - сиртини ўрганиб олганларидан сўнг сиртни тиккасига ва кўндаланг томонга буришни ўрганадилар.
Кейинги дарс «Шар расмини чизиш» дарси бўлади.



Мактаб тасвирий санъат дастурларида бу системалилик тўла таъминланган бўлиб, унинг дарслари бир-бирига замин бўлади. Бу системада ишлаш учун энг аввало ўкитувчининг ўзи етук, олий маълумотли, мутахассис рассом-педагог бўлиши шарт. Бу системалилик тасвирий санъатнинг тематик ва санъат асарларини тахлил этиш дарс-машғулотларида ҳам тўла амалга оширилади. Системалилик кетма-кетлик принциписиз тасвирий санъатни бирон машғулоти ўтиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳар бир мактабда тасвирий санъатдан дарс бераётган ўқитувчи энг аввало дидактик принципларни, сўнгра уни системалилик принципини яхши тушуниб олиши ва ундан системаси фойдаланиши зарур.


5. ўқитишнинг кўргазмалилик принципи.
Маълумки мактаб ўкув фанларини ўқитишида кўргазмалилик принципи бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Чунки, «юз маротаба эшитгандан бир маротаба курган афзалдир» - деган мақол хам бежиз эмас. Шу боисдан К.Д.Ушинский, - «расмни кўрганда соқов ҳам тилга киради», - деган эди.1

Тасвирий санъатни ўқитишда кўргазмалилик аҳамияти шунчалик юксакки, бу ўкув фанни ўқитишда бирор дарс кўргазмасиз ўтмайди. Бу фанда кўргазмасиз ўтилган дарс – дарс ҳисобланмайди. Бу фанда қоқ-қуруқ гап билан болага бирор нарса тушунтириб ҳам булмайди. Донишмандлардан бири «Мактабда кўргазмасиз бирор дарсини ўтказиб бўлмайдиган бир фан борки у ҳам бўлса расм фанидир», деган эди.

Шунга кўра ўтказилган тажрибалар ва узок йиллик иш тажрибалар ҳам ҳақикатда тасвирий санъатни барча дарслари «кўргазмани талаб қилади» - деган хулосани чиқазишга олиб келган. Шу боисдан методика курсида мактабда ишлайдиган тасвирий санъат ўкитувчи ишини энг олдин кабинет ташкил этишдан бошлаш керак деган хулосани, системали такрорлайди. Мактабда тасвирий санъат кабинетисиз унинг дарси йўқ - деб юритилади. Шунинг учун ҳам Б.Ориповнинг «Тасвирий санъат дарсларини самарадорлигини ошириш», Р.Ҳасанов «Тасвирий санъат машғулотларини такомиллаштириш» номли методик қулланмаларида 1-ўринга мактабда тасвирий санъат кабинетини ташкил этиш зарурлигини қўйилади. Чунки, кабинет ўқитувчига кўргазма тайёрлаш, уни йиғиш ва ундан унумли фойдаланиш учун жуда катта имкониятлар яратади. Тасвирий санъат бўйича кўргазмалар 3 турга бўлинади.

1. Натурал - табиатдан олинган мева, қуш, хайвон кабилар.

2. Натурал - стандарт завод-фабрикалар тайёрланган.

3. Натурал - қўлда тайёрланган характерда бўлади.

Натурал кўргазмага: рўзғор буюмлари, мева-сабзавотлар, қуш ва ҳайвонлар киради. Стандарт - завод-фабрикаларда тайёрланган гипсли, шунингдек, нашрли кўргазмалар киради. Қўлда тайёрланган - расмлар, схема, эскиз ва бошқалар характерида бўлади. Бу ўринда шуни айтиш жоизки, кўргазма турлари ичида энг самаралиси ўқитувчини ўзи тайёрлаган кўргазмадир. Чунки, бундай кўргазмалар дарс материалига мос холда ишланади.

Кўргазмаларнинг бошқа турлари ҳам ғоят самаралидир.

М: гипсли ишламалар муляж ва чучелоларни аҳамияти бениҳоя каттадир. Чунки, уларсиз дарс ўтиб бўлмайди. Табиий материаллар эса ўқувчиларни дарсга бўлган қизиқишини оширишнинг бош омили бўлиб ҳисобланади.

Хуллас, кўргазмаларни ҳаммаси ҳам ўз ўрнида аҳамиятли бўлиб, уларни барчаси дарс самарадорлигини оширишда мислсиз аҳамиятга моликдир.


6. ўкитишнинг активлик ва ижодкорлик принципи.
Маълумки, ҳар қандай ўқитишнинг пировард заминида ўкувчиларнинг активлиги, мустақиллиги, ташаббускорлиги ва ижодкорлиги туради. Машғулотлар жараёнида ўкувчининг активлиги дарс самарадорлигини 60-70%ни ташкил этади. Чунки дарсдаги ўқувчи активлиги уни мустақилликка, мустақиллик эса ташаббусга, ташаббус эса ижодкорликка бошлайди. Ўқувчилар активлигини ошириш аввало ўқитувчининг шахсий намунаси ва активлигига боғлиқ бўлиб, уни ижодий ишлаши асосида таъминланади.

Яъни, ҳар бир машғулот учун ўқитувчи дарс мавзусига мос материаллар танлайди. Шу боисдан ўқитувчи дарсга пухта тайёрланиши, зарурий кўргазма ва дидактик материал тайёрлаши, танлаши, бу материаллардан ўринли фойдаланиши зарур. Хуллас, ўқитувчининг ўзи актив ва ижодкорлик билан ишлаши ўқувчиларнинг дарсга, унинг материалига бўлган қизиқишини оширади, дарсдаги ўқувчилар ташаббуси ва мустақиллигини таъминлайди.

Тасвирий санъатнинг ҳар бир амалий машғулотида расм чизиладиган натура, объект, темани ўқувчини ўзи идрок этиши, тасаввури билан тахлил қилиши, олинган таассуротлар асосида расм чизиш лозим. Бунинг учун расм чизиладиган нарса ва воқеа ҳақида ўқитувчи батафсил маълумот бериши, расмни чизиш йўлларини илмий асосда тушунтириб берилиши лозим.

Масалан: «Ўлкамизда баҳор» темасида расм чизиладиган бўлса, дарс машғулотида ўқитувчи тузиладиган композиция бўйича суҳбат ўтказади. Бу суҳбатда баҳор фасли ҳақида умумий маълумот беради. Ўқувчилар бахор фасли ҳақидаги маълумотлар асосида ҳомаки расмлар чизадилар. Сўнгра баҳор фасли ҳақида ўзлари хохлаган мавзу ва сюжент бўйича «Ўлкамизда баҳор», «Шафтоли гуллади», «Ўрик гуллади», «Ҳовлимизда баҳор», «Тоғда баҳор», «Баҳорги ишлар» каби темаларда расм чизадилар. Ўқитувчи болаларни янада қизиқтириш учун бахор фаслини асосий элементларидан намуналар кўрсатади.







Баҳор фаслида эрта амалга кирадиган дарахтлар ва ўсимликлар, уларнинг шохчалари.

Ўқувчилар композиция тузиш вақтида бу элементлардан фойдаланиб расм чизадилар. Ўқувчилар активлигини оширишда ўқитувчини қўлда тайёрлаган кўргазма материали ғоят яхши самара беради.

Нарсани ўзига қараб расм чизишдан кўпроқ ўқувчиларга таниш, биладиган нарсалардан танланади, улар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Умуман дарсда ўкувчилар активлигини оширишнинг жуда кўп воситалари ва усуллари мавжудки, буни ўқитувчининг ўзи ташаббуси билан ҳар бир дарсда янги-янги материаллар топиш, янгидан-янги услубларни қуллаши ва дарсга жуда пухта тайёрланиши жараёнида юзага келади. Яна ўкитувчини ўз фани бўйича уни ўқитиш методикасини яхши билиши, меҳнатсевар, ўзига ва ўқувчиларга талабчан бўлиши кабилардан ҳам ўкувчилар активлиги намоён бўлади. Бу ўринда яна шуни айтиш жоизки, машғулотлар жараёнида ҳар бир ютуқни ривожлантириши, ўқувчиларни кайфиятини кўтарувчи ҳар бир омилдан усталик билан фойдаланиши, дарсда техника воситаларидан ҳам фойдаланиши лозим-ки, буларнинг ҳаммаси ўқувчилар активлигини оширади, уларни ижодий ишлашга ундайди.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет