Тасвирий санъат Ва Уни укитиш методикаси



бет4/9
Дата04.03.2016
өлшемі2.13 Mb.
#39422
1   2   3   4   5   6   7   8   9

Байроқча расмини чизиш.

Байроқчалар турли шаклларда бў ади (..... расм). Байроқчани кўпгина кўриниши тўртбурчак ва бир томони қирқилган ҳолда учрайди. Уларни расмини чизиш худди тўртбурчак шаклидаги предметлар расмини чизишдек, дафтар юзасидан унинг умумий баландлиги, кенглиги аниқлаб олинади. Шундан сўнг ……..расмда кўрсатилганидек, унинг асосий элементлар чизиб, бўялади.



Капкир расмини чизиш.

Капкир кўриниши ва тузилишига кўра расмини чизиш анча қулай предмет ҳисобланиб, бунинг учун уни расм чизувчининг тўғрисига осиб қўйилади. Дафтарни тик ҳолатда қўйиб, капкирнинг баланлигини ва унинг умумий кенглиги аниқлаб олинади. Сўнгра унинг доира шаклдаги қисмини кенглиги ва баландлиги бслгиланади. Шундан сўнг ………расмдагидек босқичларда иш давом эттирилади.

Белкурак, теннис ракеткаси, рубоб, бадминтон ракеткалари расмини шу усулда чизиш мумкин.

Болға расмини чизиш.

Болға расмини чизиш учун уни тик ҳолда расм чизувчи қаршисига қўйиб, дафтарни тик ҳолда қўйиб, болға кўриниши бўйича расм дафтарининг варағи ўртасидан тик ҳолда чизиқ чиқариб ундан маълум жойни, юқоридан ва пастдан қолдириб, болғани умумий баландлиги аниқлаб олинади. Сўнгра юқоридан ………расмда кўрсатилганидек болғани металл қисми шакли чизиб олинади ва ишни расмдагидск давом эттирилади. Болға расмини чизиш уни штрихлар воситасида бўяш билан якунланади.



Болта расмини чизиш.

Болта расмини чизиш ҳам болға расмини чизиш каби амалга оширилади. Фақат болтани тик ҳолатда эмас, уни ётиқ ҳолатда қўйиб, уни яхшилаб кузатилади ва ………расмдаги босқичда болта расми ишланади.

Болтани металл қисмини белгилаб, уни даста қисми алоҳида эътибор билан чизилади. Чунки, болтани даста қисми тўғри олинмай, балки уни ушлайдиган жойи бироз эгилган ҳолда бўлади. Болтани бўяш ……расмдагидек олиб борилади.
Ўқувчи ортфели расмини чизиш.

Сиз ……… расмни яхшилаб кузатинг. Унда ўқувчи портфели расмини дафтар юзига жойлаштиришдан тортиб, уни қандай бўяшгача кўрсатиб берилган. Сиз уни яхшилаб кузатинг, сўнгра ўқувчи портфели расмини натура бўйича чизишга киришинг. Натурани расм чизувчига тўғри қўйилиши лозимки, уни ҳажмсиз-ясси предметлар шаклида кузатилиши керак.

Расм чизиш дафтарни юқори қисмидан маълум даражада ўрин қолдириб, бу ўрин портфель ушлагичи учун портфелнинг асосий қисми, яъни тўртбурчак шаклини дафтарга расмда кўрсатилгандек жойлаштирилади. Сўнгра, сумка шаклини тахминан учдан бир қисмини юқоридан белгилаб, портфел қопқоғини белгиланади, сўнгра шу қопқоқ ўртасида қулфи белгиланади, юқорида эса ушлагичи чизилади, сўнгра расмдагидек бўялади.
Шартли – ясси ҳажмсиз табиат материаллари расминини чизиш.

(Барг, шохча, балиқ, капалак, қуш ва ҳайвонлар расмини чизиш)


Агар табиатга эътибор билан назар солсангиз, ҳамма нарсалар қандайдир бир геометрик шакллардан ташкил топганини яққол кўрасиз. Мана биз ўсимликларни баргларини бир пластинкали, яъни оддий баргларни кузатайлик. (расм……). Уларни кўпчилиги учбурчак шаклга эгадирлар. Шафтоли, анор, олча, гилос, олма, тол, райҳон кабиларнинг барглари учбурчак шаклга мос бўлса, терак, ўрик, нок. тут барглари учбурчак бўлсада, улар юмалоқроқ шаклланади. Шунингдек, ток, ғўза, бодринг-қовунларни барглари эса бешбурчак ва кўпбурчакли шаклга мос тушади.

Биз барг расмини чизишда уларга яқин шакллардан фойдаланамиз. Шафтоли, тол баргларини чизиш учун дафтар юзига ….расмда кўрсатилганидек, туртбурчак ясаб, ундан учбурчак ясаймиз ва ундан осонгина барг шаклини ясаймиз. Сўнгра оддий қора қаламда бўяш билан расм тайёр бўлади.

Қолган дарахт ва ўсимликларнинг баргларини шулар асосида геометрик шаклларга мослаштирилган ҳолда расмлар ишланади (расмлар…..).

Қоғоздан ишланган балиқ, капалак, жўжа, ўрдак, каптар, товуқ, қуён кабиларнинг расмларини ишлаш ҳам унчалик қийин эмас.

Бунинг учун ………расмда кўрсагилганидек, тўртбурчак ва ундан фойдаланиб предметлар қомати ва ҳаракати тасвирини схематик ифодаланишини ишлайсиз. Расмларга эътибор беринг, уларни ҳаммасини бошланиши тўртбурчак билан белгиланиб, сўнгра нарсаларнинг аъзолари ва қоматини ифодаланишига кўра қисмларга бўлиниб кетади.
Шартли-ясси ҳажмсиз қабул қилинган техника воситаларини расмини чизиш.

Нарсаларни шартли-ясси ҳажмсиз ҳолда тасвирлаш, бу предметларни ҳажмли тасвирлашга замин ҳозирлайдиган малакалар беради. Чунки, бундай тасвирлаш устида ишлаш энг аввало расм чизувчига нарсаларни кузатиш, улардан кўпроқ маълумот олиш, уларни кўпроқ маълумот берадиган томонларини аниқлашга ўргатади, сўнгра элементларни умумлаштаришга, пропорция ва нисбатларни тўғри аниқлаб олишга ёрдам беради. Иккинчидан предметларни икки ўлчовда, бир текисликда ифодалашга ўргатиб, график тасвирлашнинг айрим ўзига хос томонлари билан таништириб, келажакда нарсаларни уч ўлчовда тасвирлашга бошланғич тайёргарлик малакаларини беради.

Агар ҳозирги замон техника ва транспорт воситаларини кузатсангиз, энг қулай ва осон расмни чизиш мумкин бўлган машиналардан юк автомобили, автобус, сут-қатиқ ташувчи машиналар, енгил машиналалар, денгиз пароходи, самолётлардан иборат эканлигини кўрасиз.

Қўлланмадаги ……...расмларни кузатсангиз унда юқоридаги транспорт воситаларини расмини чизиш йўллари этаплар воситасида берилгаидир. Уларни яхшилаб кузатинг, бу расмларни чизиш унчалик қийин эмас, чунки, уларни схемалар билан геометрик шакллар асосида келтириб қўйилган (………расмлар).

Уларни расмини чизишни ўрганиб олганингиздан сўнг, ўзингиз шундай расмини чизиш осонроқ бўлган яна қандай техника воситаларини танлаб олиш мумкин.

Ҳажмли НАРСАЛАРНИ ўЗИГА қАРАБ РАСМИНИ ЧИЗИШ.


Ҳажмли нарсалар, уларнинг шакли ва тузилиши.

Табиатдаги, турмушдаги ва амалиётдаги барча нарсалар маълум даражадаги ҳажимга, миқдорга эга бўлиб, у ўзига хос шакл, тузилиш ва рангни ифода этади. Нарсалар куб, призма, пирамида, цилиндр, конус ва шар каби геометрик шакллар мазмунидаги тузулишга эга бўладилар.

Предметларнинг ҳажми уларнинг узунлиги, эни ва баландлигини умум-лашма ўлчови бўлиб, ҳажм бирлиги эса ана шу уч ўлчов мажмуи қисмини ифода этади. Ёки, ҳажм - нарсалар ўлчамидаги миқдор мазмунидан иборат бўлиб, предметларнинг шакли ва тузилишининг маълум ўлчов ифодасидир, бу ўлчов ҳажмнинг бирлиги - куб билан белгиланади.

Куб – мунтазам олти ёқли геометрик шакл бўлиб, унинг 6 та ёки 12 қирраси, 8 та учи, 24 та тўғри бурчаги бор. Кубнинг ёқлари квадратлардан иборат бўлиб, унинг ҳар бир учида ўзаро перпендикуляр учтадан қирра бирлашади. Кубнинг барча томонлари қирралари, бурчаклари бир-бирига тенг геометрик шаклдир.

Табиатдаги ва турмушдаги нарсаларнинг кўпчилиги шакли ва тузилишига кўра бир-бирига жуда ўхшаб келади, аммо улар албатга бир-биридан жиддий фарқ қилади. Уларнинг бири - призма шаклида бўлса, бири цилиндр, ёки шар ёки бир предметнинг ўзи ҳам бир неча геометрик шакдга эга бўлади. Яъни, расмларга эътибор беринг, бу предметларнинг ҳар бири бир неча геометрик шаклга эгадир. (расмла ………).

Табиатдаги, турмушдаги ва ишлаб чиқаришдаги нарсалар ва буюмлар-нянг шакли, тузилиши ва ранги турлича бўлганлиги учун ҳам уни расмини чизишда энг аввало уларнинг ташқи кўринишини геометрик шакл жиҳатидан синчиклаб ўрганилади ва таҳлил этилади.

Бунда нарсалар ва буюмларни қайси геометрик шаклга мос ҳолда тузилиши, қайси шаклга мослиги, уларни туриши, кўриниши, ранги ва ҳолатлари алоҳида-алоҳида таҳлилдан ўтказилади. Чунки, нарсаларнинг шакли ва тузилиши, шунингдек ранги натурал ҳолатдагисидан кўринишда анча бошқача кўринади. Агар эътибор бсрган бўлсангиз табиатдаги нарсалар ва буюмлар сиздан узоқлашган сари бошқачароқ шаклда, тузилишда, рангда кўринади. Нарсалар ва буюмлардаги ўз шакли, тузилиши ва рангини унинг кўринишидаги шакли ва рангидан фарқланишини фанда «Перспектива» фани ўрганади.

Перспектива ҳақида умумий маълумот
Перспектива - тасвирий санъатнинг илмий асоси, арифметик ҳисоб-китоби ёки уни грамматикаси дейиш мумкин. Чунки, перспектива қоидасига амал қилинмай ишланган ҳар қандай асардаги нарсалар тасвири, воқеа-ҳодисаларнинг ифодаси ўзи ҳақида тўғри тасаввур бермайда. Ёки асар томошабинга тўғри ва тўла тасаввур бера олмайди, эмоционал ҳолат ярата олмайди. Умуман перспективасиз тасвирий саньат асарларидаги нарсалар, воқеа-ҳодисалар жонланмайди, у қандайдир қуруқ, ҳаракатсиз, оддий сурат ҳолатини беради. Шу боисдан ҳар бир расм чизувчи энг аввало расм чизишнинг илмий асоси бўлмиш - перспектива ҳақида маълумот олиши зарур.

Перспектива - французча сўз бўлиб, «узоққа қараш» ёки юнонча – «тўғри, равшан кўряпман» деган маънони билдиради. Бизнинг фанимизда, перспектива нарсаларни кўринишига кўра «тўғри кўраяпман» деган қоидалар мажмуасидир. Яъни нарсалар биздан узоқлашган сари кичрайиб кўринишини тўғри идрок этишдир.

Перспектива ҳақидаги бошланғич маълумотларни бундан 2500 йилларча муқаддам қолдириб кетилганлиги маълум бўлсада, унинг бир қатор назарий асосларини ва уни тасвирий санъатда қўлланиши ҳакидаги асосий назарий кўрсатмаларни Уйғониш даврининг буюк рассоми, олим Леонардо да Винчи (1452-1519) яратиб берди. У ўзининг илмий ва амалий қарашларида перспективани уч ҳолатини асослаб бсрди. Бу ҳолатлар: предметларни узоклашиши билан, бир тўғри чизиқ бўйича кичрайиши, яъни чизиқли перспективани ҳосил бўлишини; нарсалар узоқлашиши билан кузатувчи ва нарса орасидаги ҳаво қатламини қалинлашиши ва бунинг натижасида нарса рангини ўзгариши; учинчидан нарсаларни кузатувчидан узоқлашиши билан уларнинг сирти, қирраси, яъни шакл чегарасида ўзгариш содир бўлиши ва унда қирраларни хиралашиб кўриниши аниқланади.

Бизгача қанчалаб олим, рассомлар перспектива ҳақида рисолалар яратдиларким, уларда перспективани турли қоидалари, ҳолатлар ўз ифодасини топдиким, бугунги рассом, расм чизувчи ўқувчи, студент, меъмор, ҳайкалтарош бу қоидалардан тўла фойдаланиб, ғоят кучли мазмундаги санъат асарларини яратмоқдалар.

Перспектива бўйича узоқ даврлардаги тадқиқот, кузатувчиларнинг амалий тажрибаси асосида перспективани бир неча турлари классификацияланди.

1. Кузатиш перспекгиваси - нарсалар тасвирини унинг қандай кўринса худди шундай ифодалашдир (………расм). Яъни нарсани кузатувчига яқин турган қиррасидан узоқдагиси кичрайиб кўринади, шакл чегараси ҳам хирароқ кўринади.

2. Ҳавоий перспективаси - нарсалар кузатувчидан узоқлашган сари уларнинг сирт чегаралари хиралашади, ранги ўзгариб кўринади. Бу ёруғ-сояларга ҳам боғлиқ бўлади (………расм).

3. Геометрик перспектива - нарсалар тасвирини ясашнинг илмий асосини яратишдан иборат бўлади. Чунки, геомстрик перспектива - расми ишланадиган предмет сиртини қайси бир геометрик шаклга эгалигига кўра бир неча турларга бўлинади ва шу турига қараб перспектив қоидасига амал қилинади.

- Чизиқли перспектива - бунга цилиндрик перспектива, қуббавий перспектива, рельеф, театр, меъморий каби перспектива турлари киради. буларнинг ҳар бири ўз ўрнида нарсаларнинг геометрик шаклига кўра қўлланилади.

4. Киноперспектива ва аэроперспектива ҳам кўп қўлланилади. Бунда ҳаракатдаги нарсалар тасвири перспективаси ва предметларни горизонтал усулда ёки ҳаводан кўриниши перспективасини яратишда қўллланилади.

Перспектива – расм чизувчи учун энг зарур нарсаларни жуда яхши билишни талаб қилади. Бу нарсалар расм чизувчи кузатаёгган объект ёки нарса, ундаги кузатувчининг кўз қарашидаги тўғри чизиқ - уфқ чизиғини, кузатиш нуқтаси ёки кўришнинг марказий туташ нуқтасини, тасвир тушириладиган текисликни яхши билиши ва уларни ўринларини тўғри белгилаши лозим.

Объект - расми чизиладиган жой ёки нарса (предмет) дан иборат бўлади. Уфқ чизиғи - кузатувчининр ўз бўйига нисбатан кўзининг тўғрисидан ўтган, кўз баландлигидаги шартли чизиқдир (……расм). Бу чизиқнинг усти ва остидаги уфқ текислиги бўлади.

Сурат текислигига перпендикуляр-тик бўлган тўғри чизиқлар уфқ чизиғида бирлашиб, марказни туташ нуқтасини ташкил этади. Перспектива қоидаларини билиш ва унга амал қилиш учун одам кўзини, унинг кузатиш давридаги айрим ҳолатларидан хабардор бўлиш лозим бўлади. Чунки, нарсалар ва объектларни тўғри кузатиш ва идрок этиш учун, унинг тасвирини мақсадга мувофиқ ҳолда яратиш кузатувчининг кўз ва кўриш қобилиятига ғоят боғлиқдир. Чунки, одам кўзи тузилишининг физиологик хусусиятига кўра кўрилаётган майдоннинг кенгайиб бориши ва узоқлашуви натижасида предметларнинг кичрайиб ва хиралашиб кўриниши ҳодисаси юз беради. (……… расм).

Кўз фаолияти шу ҳолатни доимо ифода этадики, кўздан маълум масо-фада турган нарсави тўлиқ, тиниқ, ўз баландлиги ва энини реал холда ифода этади. Бу нуқта кўришнинг энг аниқ нуқтаси ва идрок этишнинг марказий мазмунини ифода этади. Нарсалар кўзга нисбатан шу нуқтадан узоқлашса ҳам, ундан яқинлашса ҳам нарсани кўриниш ҳолати ўзгаради (………расм). Аммо бу майдон на нуқтани кўзга нисбатан узоқ-яқин бўлиши кузатувчининг кўриш аъзоларининг ишлаш фаолиятига боғлиқдир. Айрим кишилар яқинроқдаги насаларни, айримлар эса узоқроқдаги нарсаларни яхши кўрадилар. Шу боисдан айтиш мумкинки, одамларни кўриш нуқтаси ва идрок этиш майдони турлича узоқликда ва кенгликда белгиланади. Ана шу қонуниятга кўра кузатувчидан узоқлашаётган нарсалар албатта кичрайиб, уларнинг сирт қирралари ёки шакл чегаралари хиралашиб, ранглари умумлаша бошлайди. Бу эса перспектива қоидаларини ифода этади. Хуллас, расм чизишда энг муҳим уфқ чизиғини, кўришнинг марказий нуқтасини, кўриш зоналарини ва ундаги энг яхши кўриш майдони, ўртача кўриш майдони ва хира кўриш майдонларини тўғри аниқлаб олинса мақсадга мувофиқ бўларди.

Расм чизишда перспектива қиодаларидан тўғри фойдаланишнинг бир томони натура ва объектга тушаётган ёруғ-сояларга ҳам эътибор бериш зарурияти туғилади. Чунки, турмушда, табиатда ва кундалик фаолиятимизда шундай нарса-предметлар учрайдики, уларнинг шакли ва композицияси фақат ёруғ-сояларни тўғри топилиши билангина чикади. Бундан ташқари ҳар бир предмет ёки объект композицияда ёруғ-соя албатта қандайдир, озми ёки кўпми иштирок этганини кузатиладв. Расм чизишни ўрганишда эса ёруғ-сояни аниқлаб берилиши чизилаётган расмнинг муваффақиятли чиқишининг бош омили бўлади. Чунки, расм чизиладиган нарсани албатта бирон томони ёруғ, 2-томони қоронғироқ бўлади, ёки соя тушади (………расм).

Нарса ва объектлардаги ёруғликнинг тушиши ва унинг кучлилиги ёруғ келаётган ёки бераётган манба кучига (қуёш, прожектор, рефлектор) боғлиқдир. Бу ёруғлик кучига ўура ёруғ ва соялар ҳам кучли ва кучсиз бўлади. Натурага бериладаган ёруғлик ва соялар табиий қуёш нури ва сунъий рефлектор, сафед ва прожекторлар воситасида) бўлиши мумкин. Бу ёруғ ва соялар асосан қаламтгасвир ишларда алоҳида аҳамият касб этади. Унинг ёрдамида натура ва объектларни тасвирини аниқ, реал, натурал ҳолда ва ифодалашга эришилади.

Расми чизиладиган нарсаларнинг ёруғ ва соялари, унинг кучи асосан бсрилаётган ёруғлик манбасининг кучига боғлиқдир. Агар натурага тушаётган ёруғлик кучли бўлса, натурадаги ёруғ соялар ҳам аниқ, кучли, ажралиш чераралари тиниқ бўлади. Ана шу ёруғ-сояларнинг кучига кўра натурада ёруғ-сояларнинг бир-неча ҳолатлари содир бўлади. Булар ярқировчи майдон (блик), ёруғлик жой, шуъла тушувчи ўрин, соя, яримсоя, соялар икки турда бўлада - шахсий ва тушувчи соялардан иборатдир. Булар ҳақида расм чизувчи яхшигина маълумотга эга бўлиши керак. (………расмлар).

Ёруғ – табиий ёки сунъий нур манбасидан тушаётган ёруғлик майдонидир.

Соя - ёруғ майдонига қарама-қарши, тескари жойлашган юзадир.

Энг кучли ёруғлик майдонини биз ярқираш (блик) деймиз.

Ёруғлик билан соя орасидаги кучсиз ёруғлик ва кучсиз сояни ярим соя дейилади.

Шахсий соя – натурани ўзидаги соя. Тушувчи соя – натурадан ташқаридаги, яъни бир нарсани тўсилиши натижасида унинг соясини бошқа томонга тушаётганидир.

Натурадаги сояга тушаётган акс-шулани – рефлекс дейилади.

Ёруғ-соялар расми чизиладиган нарсаларнинг сирт тузилишига боғлиқ ҳолда ташкил топади ва шаклланади. Маълумки, тушаётган ёруғликнинг манбасига қараб (табиий ва сунъий) нур йўналишини йули турлича бўлади. Рассомликда шуни ҳукм ўрнида айтиш зарурки, ёруғлик қай ҳолатида тушиши ва унинг нур йўлларини йўналишига қарашдан кўра натура ва объектдаги ёруғ-сояларни кўринишига қараб, яъни кўринишга асосланган ҳолда расм чизиш маъқулроқ бўлади. Чунки, расм бир-икки соатда якунланмайда, бу вақтда тушаётган нур манбаининг ўрни ўзгариб қолиши ҳам мумкин.

Ёруғ ва соялар перспектива қонунига кўра ҳам ўзгаради. Ёруғлик кучи юкқри бўлса, тушаётган соя қисқа бўлади, ёруғлик кучи паст бўлса, соя узайиброқ кўринади, соя ва ёруғлик ўртасидаги ажралиш чегараси ҳам хирароқ бўлади. Яна шу нарса кузатувчига аниқ бўлади-ки, сояларнинг ёруғлик, манбасига яқин қисми тўқ, узоқлашган сари очлашиб боради.

Расм чизувчининг кўриш майдонига кўра ҳам ёруғ-соялар фарқланади. Энг яхши кўриш майдонидаги ёруғ-соялар аниқ, тиниқ кўринади, ўртача кўриш майдони ўртача, хира кўриш майдонидаги ёруғ-соялар эса хирароқ бўлади. Буларнинг ҳаммаси расм чизувчига перспектива қонунлари асосида кўринишда бўлади ва шундай тасвирлашга тўғри келади.

Хуллса, перспектива қонунлари расм чизувчининг кузатиш ва кўриш фаолиятини нарсаларнинг узоқлашуви ва четланиши асосида ёруғ-соялар ҳодисасини перспектива қонунларига бўйсиндирган ҳолда идрок этиш имкониятини яратади ва уни тасвирлашни шу қонуниятлар бўйича амалга оширишни таъминлашга имкон беради.

Маълумки, ҳажмли нарсаларга тушатган ёруғ-соялар бу нарсаларнинг сирт тузилишига ёки шакли, тузилиши ва рангига жуда боғлиқ бўлади. призматик шаклга эга бўлган предметлардаги ёруғ-соялардаги ўзгариш кескинлик билан рўй берса, цилиндрик ва шар шаклидаги предметларда жса секиен-асталик билан ўтилади. Бундай ўзгаришни расм чизувчи натура ва объектларни синчиклаб кузатиш асосида ўрғаниб боради. Уларни шу кузатувлар асосида тасвирлаш машқлари воситасида малака ҳосил қиладилар.Бу ўринда албатта ўқитувчи тушунчалари ва кўрсатмалари қўл келади.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, расм чизишни ўрганиш албатта призматик шаклдаги предметлардан бошлаш мақсадга мувофиқлиги аниқ бўлиб қолади. Чунки, призматик предметлар расмини чизиш, айниқса, расм чизишни энди ўрганаётганлар учун ҳам анча қулайликлар яратади. Чунки, призматик шаклдаги предметлар расм чизучига энг аввало перспектива қонунларини, сўнгра ёруғ-сояларни, улардаги ўзгаришларни тезроқ пайқаб олишни ва уларни расмини малакаларини тезроқ шаклланишига имкон беради.

Биз юқорида кўриб ўтганимиздек, ҳажимли нарсаларнинг асосини куб белгилаганидек, призматик шакллар ҳажмли предметларни ўрганиш ва идрок этишда осонлик яратган ҳолда уларнинг тасвирини яратишни ҳам куб расмини чизиш билан бошлаш ғоят маъқул йўл бўлади.



Геометрик шакллар расмини чизиш
Кубни ўзига караб расмини чизиш.
Куб - барча томонлари, қирралари ва бурчаклари бир-бирига тенг бўлган геометрик шаклдир. (………расм). Куб расмини биринчи маротаба чизишга киришилганда албатта уни расм чизувчига бурчак кўринишга эга бўлган ҳолда қўйилади. Чунки, фронтал ҳолда қўйилган куб расм чизувчига ўзи ҳақида аниқ маълумот бермайди. Бурчак ҳолда қўйилиши эса, кубнинг учта (икки ёни ва устуни) томонини кўриш имконини беради. Томонларни кўринишидаги перспектива ҳодисаларини ҳам анчагина яхши кўрсатади. Шунингдек, куб кузатувчининг кўриш горизонтьи – уфқ чизиғида пастга, яъни кубни устки томони кўринадиган ҳолда қўйилади.

Ўқитувчи қўлланмадаги расмдан фойдаланиб, кубнинг перспектив ҳолати, куб перспективасини ва кубнинг туриш ҳолатини ўзгариши билан ўзгариб боришини тушунтириб кўрсатиб беради (………расм).

Kyб расмини чизиш - унинг умумий баландлиги ва энини аниқлаб олиш билан бошланади ва уни ………расмдагидек давом эттирилади. Расмга эътибор беринг, кубнинг умумий баландлиги ва энини топиб олингач, навбат кубнинг сизга энг яқин турган қиррасидан остки бурчагини белгилаш, ундан тик чизиқни ўтказиш, бу чизиқ асосида шу қирра баландлигини ҳам топиш, ундан сўнг кубнинг икки ёндаги остки ва улар асосида юқори бурчакларни топиб, уларни тик чизиқлар воситасида бирлаштириш, сўнгра юқоридаги бурчакларни топиш ва уларни бир-бири билан бирлаштириш лозим бўлади. Бу бирлаштиришда албатта перспектива ҳолатлари ва ҳодисалари назарда тутилади. Б ўринда расм чизувчи ўзига энг яқин қирра, энг узун ёки энг баланд, ундан узоқлашган ҳар бир қирра ва юза қисқариб бораверади. Буни ………расмдаги тасвирлардан яққол кузатишингиз мумкин. Кубни бўяш турли материаллар асосида ва турли усулларда олиб борилади. (………расмлар).
Призматик шаклдаги предметларни расмини чизиш
Куб расмини чизишни ўрганиш билан сиз жуда кўп тўртбурчак ваайрим призматик предметлар расмини чизишнинг асосий йўллари ва қоидалари биоан танишиб олдингиз. Энди призматик шаклдаги предметлар расмини чизишни ўрганиш бўйича илмий ва амалий йўлларни кўриб ўтамиз.

Маълумки, призматик шаклдага предметлар тўрт бурчакли геометрик шаклдан тортиб, беш, олти, саккиз қиррали геометрик шакллар, чемодан, конфет, печенье, гугурт, папирос, совун, ўйинчоқлар қутичалари, яшиқлар, радио, телевизор, соат, шкаф ва турди рўзғор буюмлари, уй ва бинолар, контейнер ва катта ҳажмдаги яшиклар, поъезд вагонлари, автомобил ва айрим транспорт воситаларини юк ташиш қисмлари кабилардан иборат бўлади (………расм).

Бу предметларнинг шаклларида ва ташқи кўринишларидаги асосий элементлар бир-бирига анча яқин туради ва уларни бир умумийликка бўйсиндиради. Бу умумийлик улар шаклидаги ўзига хос бирликни ташкил этиб, бу бирлик улар расмини ишлашда ягоиа услубли талаб қилади. Бу услуб, призматик шаклдаги предметлар шаклини ишлашда икки acoсни бир-бирига мос келиши ва қолган томонларни турлича кўриниш, турлича шакл ва ўхшаштишларга эга бўлган ҳолда тасвирланишидир. Призматик шаклдаги нарсаларнинг расмини чизиш ва натура композициясини тузишда перспектива қоидалари ғоят муҳим рол ўйнайди (……… расм).

Призматик предметлар расмини чизиш, куб расмини чизиш каби амалга оширилади. Предметнинг умумий баландлиги топилади ва уни белгиланиб, умумий эни, яъни кенглик топилади. Сўнгра предметнинг ташқи шаклидаги асосий ва иккинчи даражали белгиларнинг ўрни белгилаб, тасвирланади.

Сиз мустақил ҳолда энг аввало тўрт қиррали, олти қиррали призматик шаклларни ва предметларни расмини китобингиздаги расм чизиш услубларидан фойдаланиб чизишга ҳаракат қилинг. Сўнгра шундай предметлардан танлаб, уларни ўзингизга қулай қилиб қўйингда, расмини чизинг. Расм чизиш машқини тўхтатмай давом эттиринг. Сиз отли қиррали призматик шаклни чизишга эътибор беринг, у сизни цилиндр шаклидаги предметлар расмини чизишга тайёрлайди.
Цилиндр ва конус шаклдаги предметлар

расмини чизиш.


Сиз, призматик шаклдаги нарсалар расмини чизиш устида олиб борган машқларингиз асосида бмр неча хилдаги ҳажмли предметлар расмини чизишни ўрганиб олдингиз. Бу машқлар асосида, яъни кўп ёқли призмалар расмини чизиш жараёнида нарсалариниг сиртини буриш бўйича бироз бўлсада малакага эга бўлдингиз. Энди сиртлар бурилган, лекин бу бурилиш қирралар асосида эмас, балки текис ҳолатда бурилишга эга бўлган сиртлардан иборат. Булар цилиндрик предмеглардан иборат бўлади. Бундай предмстлар қаторига банкалар, кружкалар, кастрюллар, челаклар, кофейник, ваза-кўзалар, коса, стакан, бутилка, трубалар, қути ва коробка каби предметлар кирадики, уларнинг шакллари цилиндр ва кесик конус каби геометрик шаклларга эга бўлади. (………расмлар).

Расмдаги предметлардан кўриниб турибдики, цилиндр шаклидаги предметларнинг шакли икки - устки ва остки асосга эга бўлган геометрик шаклга ўхшаш ҳолда бўлиб, бу шакллар бунинг асосини ташкил этади. Шу боисдан бундай предметларни расмини чизишдан олдин цилиндр, конус ва кесик конус шаклини ўзининг расмини чизишни ўрганиб олиш фойдалидир.



Цилиндр расмни чизиш. Цилиндрнинг шакли кўп ёқли призмага ўхшаш бўлганлиги учун ҳам унинг расмини чизиш шакллар қаторида олиб борилади. Яъни цилиндрнинг умумий баландлиги ва эни топилади. Сўнгра, устки ва остки асосининг перспектив кўриниши топилади. Цилиндрнинг чизиқли тасвири ҳосил бўлгач, контур чизиқлар ўчириб, ёруғ-соялар асосида бўялади. Цилиндрни бўялгандаги штрихлар худи кўпёқли призмани бўяш методидек олиб борилади (………расмлар).

Конус ва кесилган конус расмини чизиш. Маълумки конусда битта асос, кесилган конусда эса иккита асос бўлади. (……расм).

Кўриниб турибдики, бу икки шаклни кўриниши бир-биридан фарқ қилади, яъни бирида икки асос, бирида эса битта асос бўлиб, уларнинг сирти остки асосдан конуснинг учигача конусда, остки асосдан юқори асосгача кесик конусдаги текисдикларга айтилади.

Конус ва кесидган конусни расмини чизиш учун умумий баландлигини ва энини топиш билан бошланиб, сўнгра уларни остки ва устки асосларини ёки конус учини топиш билан давом эттирилади. Конус ва кесик конус расмини чизиш ......расмларда кўрсатиб берилган.

Конус ва кесик конус шаклидаги предметлар расмини чизиш машқларини косммк ракета, воронка, кофейник, челак, стакан, коса каби предметларнинг расмларини чизиш асосида амалга оширилади. Қўлланмангизда уларнинг айримларини тасвирлаш йўллари этаплар асосида берилган. (………расмлар).


Шар ва шар шаклидаги предметлар расмини чизиш.
Кундалик ҳаётимизда ва турмушимиздаги жуда кўп ишлатиладиган нарсалар, яъни спорт ядроси, болалар коптоги, футбол тўпи, балиқ аква-риуми, глубос, чойнак, анор, ҳандалак, апельсин, лимон, тарвуз, олма, помидор, гилос каби нарсадар ва предметлар шар шаклида бўлади.

Шар эса барча томонлардан қаралса бир хилда кўринадиган айлана сиртга эга булган ҳажмдор геометрик шаклдир. Шар, доира, айлана тушунчалари бири-бири асосида юзага келсада, улар бир-биридан мутлоқ фарқ қилади. Шар ҳажмга эга, доира текис юзага эга, айлана эса на ҳажмга, на юзага эга бўлмаган геометрик шаклдир. (………расм).

Шар расмини чизиш унинг баландлиги ва энини белгилаб, доира чизилади, сўнгра натура учун қўйилган шарга тушаётган ёруғлик ва бу ёруғлик асосида ҳосил бўлган соялар воситасида шарнинг ҳажми топилади. (……расм). Бу ўринда расмда кўреатилган шардаги энг ёруғ-ярқираб турган ўрин (блик) бўялмай, соялар бўяб чиқилади. Сўнгра шарни ўрни ва ундан тушаётган соялар ҳам аниқланиб, майда штрихлар ёрдамида кўрсатилади. (……расм). Шарни ёруғ ва соялари топилаётганда расмингизни натура билан тез-тез солиштириб туринг.

Шар ва шар шаклидаги нарсалар расмини чизиш малакангизни мустаҳкамлаш учун чойнак, анор, тарвуз, футбол тўпи каби предметлар расмини чизишни машқ қилинг. Уларнинг айримларини ифодалаш йўллари ……… расмларда кўрсатилган.

Мураккаб (аралаш) шаклдаги предметлар

расмини чизиш


Маълумки, табиатда, турмушда, ишлаб чиқаришда учрайдиган жуда кўп предметлар турлича геометрик шакллардан ташкил топади.

Масалан, бидон, кўза, обдаста, графин, хумча, дарахтлар, қушлар, ҳайвонлар, одам ва унинг аъзолари, ишлаб чиқариш воситаларининг ҳаммаси турлича геометрик шаклга эга бўлган предмстлардир. Уларнинг ҳар бирини расмини чизиш учун, албатта барча геометрик шакллар расмини чизиш малакасига эга бўлиш лозим. Шу боисдан бундай предметлар расмини чизишни геометрик шакллар натюрморти (тўплами) расмини чизишдаи бошлаш мақсадга мувофиқдир.

Геометрик шакллар расмини алоҳида-алоҳида олдинги машғулотларда чизиб кўрилган. Улар тўплами расмини чизиш эса ……расмда кўрсатилган. Унда кўрсатилган предметлар турлича бўлиб, уларнинг ҳар бири алоҳида эътиборли ва уларнинг ҳаммаси бир умумий композиция характерида ифрдаланади.

Бидоннинг тузилиши цилиндр, конус, яна цилиндр, эллипс каби шаклларда бўлиб, уни расмини чизиш эса ……расмдагидек амалга оширилади.

Хумча, грек вазаси, кўза, стол лампаси расмларини чизишда ўз малакаларингизни оширишингиз ва уларнинг айримларини расмларини чизиш этаплар бўйича китобингизда ифода этилган. (………расмлар).

Газламани букланган ҳолатини тасвирлаш


Расми ишланадиган нарсаларни шакли, тузилиши, ранги ва ёруғ-сояларини тўғри, аниқ, реал ҳолатда тасвирламоқ учун албатта расми ишланадиган нарсаларни таги ва орқа томонида уларни ўзига мос ҳолдаги, рангдаги текислик бўлиши лозим. Буни тасвирланадиган нарсаларнинг фони дейилади.

Фон - тасвирий санъатда расми ишланадиган нарсаларнинг орқа томонидаги текислиги тушунилади.

Тасвирдаги предметларни ва объектни қизиқарли бўлиши, натурани шакли ва тузилиши, шунингдек, ранг ва ҳолатини аниқ, реал, жонли кўринарли чиқиши учун натура ва объект учун танланадиган фон материал ива унинг ранги тасвирий санъатда жуда аҳамиятлидир.

Шу боисдан, расм чизишни бироз ўрганиб олган ёки расм чизиш машқини бошлаётган ёш рассом албатта натура ва объект фонига эътибор бериши лозим. Бу бўлажак рассом учун келажакда фондан усталик билан фойдаланиш имконини беради.

Фон натурани шакли, катта-кичиклиги, ранги ва туриш ҳолатига кўра танланади. Фон натура рангидан ажралиб туриши мақсадга мувофиқдирки, бу энди расм чизишни ўрганаётган киши учун фойдалидир.

Шу боисдан фон учун қўйиладиган материалларни турли ҳолатларда тасвирлашни ўрганиб олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу машқни ҳам жуда оддий ҳолатлардан бошланиши лозим. Шунинг учун фон материалини тасвирлашни энг биринчи букланмаган бязни тик ва ётиқ ҳолда тасвирлашдан бошланади (………расм). Сўнгра, ………расмларда кўрсатилганидек, бир, икки, уч ва ундан ортиқ марта букланган материалларни тасвирлаш устида машқлар ўтказилади (………расмлар).

Машқлар қаламда акварелда ва мой бўёқларда олиб борилади.

Аудитория машғулотида эса ўқитувчининг кўрсатмаси бўйича берилган вазифалар асосида машқлар ўтказилади.


Табиат материалларининг расмини чизиш.
Табиат ўзининг дарахтлари, ранг-баранг ўсимликлари, қуш ва ҳайвонлар олами, тоғ, адир, дарёлари билан ўзига хос гўзалликлар дунёсини бунёд этади.

Инсон эса уларни ўз меҳнати, илму-санъати билан янада кўркам, янада чиройли бўлишига ҳаракат қилади.

Табиат ва унинг гўзаллиги, табиатга янада гўзаллик ато этувчилар уларнинг меҳҳати ҳақида шоирлар, рассомлар, композиторлар ўз асарларини яратдилар. Шу боисдан рассом бўлишни орзу қилган, бу йўлда ижод қиладиган ҳар бир рассом ҳам табиат расмини чизишни асло канда қилмайди. Шу боисдан ҳам расм чизишни ўрганишга киришаётган киши табиат материалларини расмини чизишни яхши ўрганиб олиши лозим. Чунки, табиат рассом учун тасвирлашнинг асосий манбаси бўлади. Унда ўсимликлар, дарахтлар, тоғ-тош, дара, қоялар, боғу-роғлар, уй-ҳовлилар, пахтазор, буғдойзор, ўрмон, дарё, кўл ва ҳавзалар расмини чизиш машқлари табиат манзаралари расмини чизишнинг дастлабки қадамлари бўлади. Шу боисдан қўлланмада табиатнинг қатор элементларини тасвирини яратиш бўйича машқларга назарий ва амалий йўлланмалар берилади.
Ўт-ўланлар ва дарахтлар расмини чизиш
Ўт-ўланларни асосан барг, новда-шохчалар ташкил этади. Шунинг учун энг аввал барг ва новдалар расмини чизиш машқларини эгаллашимиз керак. Бунинг учун бирон ўсимлик ёки дарахт новдасини олиб, уни аввал баргини, сўнгра новда-шохчасини расмини чизишни машқ қилинади. Бу ерда баргларнинг бир-биридан фарқи, уларни новдага қай ҳолда (паралел ёки кетма-кет) жойланишига асосий эътибор берилади. Барг, шохча, ўсимлик ва дарахтлар расмини чизиш бўйича кўрсатмалар .......расмларда берилиб, унда аввал умумий ҳолда, сўнгра уларни ҳар бирини этаплар бўйича чизиш кўрсатилган.

Қуш ва ҳайвонлар расмини ишлаш.


Ер юзидаги қушлар олами, ҳайвонот дунёеи табиатга ўзига хос гўзаллик беради. Қушларни ташқи кўриниши, шакли, пат-парлари, рангларини турли туманлиги киши диққатини бениҳоя ўзига тортади.

Расм чизувчи табиатга меҳр билан боқар экан, ундаги ўт-ўланлар, дарахтлар билан бирга узоқ-узоқларда ўтлаб юрган сигир, бузок, қўзилар, телефон симларида тизилиб ўтирган қалдирғочлар, самовий кўкда айланаётган қарчиғай-ю, лайлаклар ёки дарахт шохида оғзини катта очиб қағиллаётган олаҳаккаларни кўриш қанчалик хуш ёқса, уларни расмини чизиш ҳам шунчалик завқли бўлади. Уларни расмини чизиш учун анчагина қобилият, истеъдод, талант, машқлар ва амалий тажрибалар зарур бўлади.

Шу боисдан қуш ва ҳайвонлар расмини чизиш малакаларини шаклланти-риш бўйича алоҳида-алоҳида тўхтаб ўтамиз.

Қуш расмини чизиш.

Қушлар гавдаси, пат-парлари билан қопланган, олдинги оёқлари қанотга айланган ва учишга мослашган, иссиқ қонли, умуртқали ҳайвоилардан иборатдир. Қушларнинг оёқлари дарахтларда туриш, ерда юришга яхши мослашган бўлади.

Қушлар узининг ташқи кўринишига кўра хилма-хилдир. Бу тузилиш уларнинг яшаш шароитига боғлиқ ҳолда шаклланади. Уларнинг пат-парларининг ранги ҳам, ҳатти-ҳаракатлари ҳам яшаш шароитига, теварак атроф-муҳитга боғлиқдир. (………расмлар).

Қушлар расмини чизиш бироз мураккаброқ. Шу боисдан уларни тасвирлашни энг аввал ён томомдан бошлаш маъқулдир. Ён томондан қуш расмини чизишда аввал унинг гавдасини, сўнгра бўйини, боши, дум ива оёғи чизилади. (………расмлар).

Расмларни кузатар экансиз, расм чизувчи энг аввал қушни туриш ҳолатини яхшилаб кузатиши, шу кўриниш бўйича контур чизиқлар чизишни, сўнгра гавда кўринишини тухум шаклида чизиб олиши, сўнгра боши ва думини контур чизиқларда белгилаб олади, сунгра натурага тез-тез қараб, қушнинг тўла шакли ва асосий белгиларини чизилади. Сўнгра унга тушаётган ёруғ-соялар асосида, майда штрцхлар воситасида тўла тасвир яратилади. Расм чизиш машқини китобингиздаги расмлардан фойдаланган ҳолда олиб боришингиз мумкин. (………расмлар).

Расм чизиш буйича машқингиз бироз такомиллашгач, китобни ёпиб қўйиб, натура бўйича (қушларни қотирилган нусхаси, чучело) олиб боришга ҳаракат қилинг. Ёки тирик товуқ, каптар, олаҳакка, қалдирғоч, ўрдак кабиларни ўзига қараб расмини чизишга уриниб куринг.


Ҳайвонлар расмини чизиш.

Ҳайвонлар – тириклик мавжудоти оламининг энг катта туридир. Ҳайвонлар - табиат ва кишилик жамиятининг шаклланиши, ривожланишида жуда катта омил бўлиб келганлигини яхши биласиз. Шу боисдан ҳайвонлар тасвирини яратиш одамларни ибтидоий жамоа давриданоқ бошланганлиги бежиз эмасдир. Ҳайвонлар расмини чизиш ва тасвирлаш бутун кишилик жамияти тараққиётида асосий композицион тема бўлиб келди. Жаҳоннинг кўзга кўринган рассомларидан П.Поттера, А.Кейпа (голландиялик), К.Тройоне (франциялик), Н.Сверчкова, П.Ковалевская, П.Клодт, П.Соколов, В.Серов, А.Степанов, В.Ватагин, И.Ефимов, А.Лаптиев, А.Комаров, В.Трофимов ва бошқалар (россиялик) кабилар ҳайвонлар тасвирини жуда кўп яратганлар.

Ҳайвонлар расмини чизиш табиатни ўргапиш, ундан фойдаланиш ва унга меҳр-муҳаббатли бўлиш руҳида тарбиялашни ҳам йўлга қўяди. Шу боисдан болалар тарбияси билан шуғулланадиган, бўлажак педагоглар ҳайвонлар расмини чизишни ўрганишлари ғоят аҳамиятлидир. Чунки, педагоглар болаларга табиат сирини ўрганиш, уларга меҳр-шафқатли бўлиш руҳини сингдиришлари зарурдир.

Ҳайвонлар расмини чизиш ҳам худди қушлар расмини чизиш каби ўрганилади ва олиб борилади.

……… расмга эътибор Беринг. Расмда ҳайвонларни гавдаси, бўйни, боши, оёқларининг тузилиши қушларга бироз бўлсада ўхшаб кетади. Шу боисдан ҳайвон расмини чизиш машқи ҳам худди қушлар каби ён профилдан бошланиши лозимки, бу ўрганувчига бироз бўлсада осонрок малака ҳосил қилишни таъминлайди. Бироқ малака ҳосил қилингач, хайвонларни олди, орқаси ва турли томонларидан, турли ҳаракат-ҳолатларида тypган даврдаги расмини ишлаши мақсадга мувофиқдир.

Ҳайвонлар расмини чизиш ……расмдаги кўрсатилганидек, уларни умумий баландлиги, эни ва гавда аъзолари контур чизиқларида белгилаш билан бошланади ва расмни тасвирдаги этапларга асосланган ҳолда олиб борилади.

Ҳайвонлар расмини чизиш машқини кичикроқ ҳажмдаги ҳайвонларни танлаб, уларни осонроқ ҳолатини топиб, расмини чизишга ҳаракат қилишда давом эттирилади. Бошланғич машқларда қўлланмангиздаги ………расмлар сизга ёрдам беради. Расмларда бир неча уй ва ёввойи ҳайвонларни, қайсики болала жуда қизиқадиган ҳайвонлар расми берилганки, бу ҳайвонлар расмини чизишни яхшилаб ўрганиб олинса, бошқа ҳайвонлар расмини чизишга бироз бўлсада малакангиз ҳосил бўлади. Агар хохласангиз машқларни давом эттиришингиз мумкин. Бу ҳолатда ҳам албатта қўлланмадаги расмлар сизга ёрдам беради.
Одам расмини чизиш.

Одам расмини чизиш бўлажак ҳар бир тарбиячи-педагог ва ўқитувчи-аллома ёки ўқувчи, студент, умуман ҳар бир зиёли етук мутахассисга энг зарур малакадир. Аммо одам расмини чизиш унчалик осон иш-машғулот эмас. Лекин, қунт билан олиб борилган, мунтазам машқ бу вазифани хам китобхонимизга албатта забт этишни насиб этадур.

Одам расмини чизиш ҳам албатта бошқа оддий предметлар расмини чизиш машқлари каби, уни жуда синчиклаб ўрганиш, уни эиг қулай, расмини чизилиши осонроқ бўладиган томонини аниқлаб, дастлабки машқларни бошланиши зарур.

Синф хонасида ёки аудиторияда расм чизиш ҳам худди шу усулда, ўқитувчи ёрдами, тушунчалари ва назоратида олиб борилади.

Ўқитувчи сўзига эътибор беринг, у одам скелети воситасида одамнинг қомати, ундаги аъзоларни гавда бўйлаб жойланиши, уларнинг бир-бирига нисбатан узоқ-қисқалиги, туриш ҳолатини кўрсатиб, ҳатто аудитория тахтасида одамнинг тузилиши, ундан ўтказиладиган ўқ ва ёрдамчи чизиқлар ҳақида тушунчалар ва маълумотлар беради.

Одам расмини қанчалик аниқ, реал, тўғри чиқишида унинг бўйини тўғри топилиши ғоят аҳамиятлидирки, буни жуда қадимдан, яъни ибтидоий мисрликдардан тортиб, уйғониш даври, XIX-аср ва ҳозирги жуда кўп рассом-педагоглар ўзларича талқин этадилар. Расмларга эътибор бершг, уларда Қадимги Мисрликлар одам қоматши 21 бўлакка, уйғониш даврининг буюк paccoми Микеланджело 8 бўлакка, XIX асрнинг таниқли Рус ҳарбий-инженери (ҳаваскор рассом) А.П.Сапожников (1795-1855) ва давримизнинг катта-педагог олимларидан бмри, педагог-рассом Н.Н.Ростовцев бутун ўтмиш рассомлари тавсиясини умумлаштирган ҳолда одам қоматини бош-каллага нисбатан қисмларга бўлиб ўрганишни тавсия этади. (………расмлар).

Одам paсмини чизиш ҳам оддий предметлар расмини чизиш услубида олиб борилиб, унинг умумий баландлиги, энини белгилаш билан бошлаиади. Сўнгра баландлик ўқи бўйича одам аъзоларини жойдашиши топилади, уларни контур чизиқлар воситасида ифода этилади. Одам аъзоларининг нисбатлари, ўрни белгиланаётганида Ростовцевнинг одам қоматини нисбатлар ишланмасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Чунки, бу усул одамнинг ҳар хил (баланд, паст, семиз, ориқ қомат) қомати учун ҳам мос келади ва бу усул анча тушуиарли, осон, чунки, унда одам қомати каллага нисбатан олинган. Ҳаётда ҳам шу нарса кўринадики боши узунроқ кишиларнинг бўйи ҳам узун бўлади.

Сиз натурага қўйган кишингизни бош-калласини ўлчаб, шу асосда унинг гавдасини тенг бўлакка (қайсики каллани узунлиги ўлчовида) бўлиб чиқсангиз ҳам, у етти бўлак чиқади холос (………расмлар).

Одам расмини чизиш машқини фақат хомаки расмдан бошланг. Унда сиз одамнинг юзини ва айрим жуда майда аъзоларини тасвирлаш билан ўралашиб қолмайсиз. Хомаки расмни ҳам аввал тик, тўғри турган ҳолатини кўп марта машқ қилинг, сўнгра ўртадан ўтказган тик ўқ чизиғингизни одамнинг ҳаракати, ҳолатига кўра бюст машқини ўтказинг. Одам расмини чизишда мувозанат деган нарсага алоҳида аҳамият беринг, бўлмаса расмингиздаги одам йиқилиб кетаётганга ўхшаб қолади. Расмларни кузатинг. Бу ўринда ўқитувчингиз сизга ёрдам беради.

Уйдаги машқларда одам қоматини тематик композицияларда тасвирлашга ҳаракат қилинг. Одам юзи ва калласини аудиториядаги кўрсатмалар асосида уйда расмини чизишга ҳаракат килинг. Бу соҳада кўпроқ машқ қилиш керак. Бу ўринда китобингиздаги расмлар сизга кўмакдош бўлади. Аммо кучингиз етганича сиз натурадан чизишга ҳаракат қилинг.

РАНГТАСВИР.
Бизни ўраб тупган табиат, унинг барча предмет ва элементлари турли туман ранг тарқатувчи масса-моддалардан иборатдир. Инсоният шу ранглар қўйнида туғилади, шаклланади, уни кўради, ўрганади ва бойитади. Шу боисдан ҳам инсон ўз характер ва хусусиятига, меҳнат фаолиятига кўра рассом - ижодкордир. Чунки, ҳар бир киши ўз ҳаёти давомида ниманидир ўзгартиради, ниманидир янгисини яратади. Аммо, одамлар бу ўзгартиришни турлича шаклда, турлича характерда, турлича рангларда амалга оширадилар. Кимдир бу ўзгартиришни жуда чиройли, кўркам, ёқимли, қулай қилиб яратади. Кимдир эса олдингисидан хунукроқ, кўполроқ, ёқимсиз ҳам қилиб яратади. Бунинг асосий сабаби, кимдир шаклни, рангни яхши сезади, кимдир сезмайди. Одамлар табиатдаги на турмушдаги чиройли, гўзал, ёқимли, нозик, қулай шакл, ранг ва нарсаларни турлича кўрадилар, турлича таҳлил этадилар, чунки одамлардаги шакл ва ранг бўйича бадиий маълумотлар, кўникмалар турли меъёрда, турли характерда бўлади. Бундай билим ва кўникмалар инсонга жуда ёшлигидан, ҳатто чақалоқлик давридан сингдириб борилади.

Болаларни шаклни ўрганиши ва ранг билан таништириш илк ёшлигидан (1-2 ёшлигидан) бошланади. Демак, инсониятни шакл ва ранг билан танишиши, ундан фойдаланиши ва янгисини яратишга тайёрггарлиги жуда ёшликдан, болалар боғчасидан бошланади, бу боғчаларни педагог-тарбиячи оналари томонидан амалга ошира бошланади. Шу боисдан бўлажак педагег-тарбиячиларни ранг ва бўёқ билан ишлаш қобилиятларини, малака ва маълумотларини ўстириш жуда зарур вазифадир.

Қўлланмада ҳам ана шу вазифани уддасидан чиқишга алоҳида эътибор берилади. Шу боисдан мазкур қўлланмада ранг ва бўёқ билан ишлашга ҳам катта ўрин берилади.
РАНГ ВА БўЁқЛАР.
Ранг – моддалар чиқарган ва қайтарган нурланиш спектридир. Рангни биринчи бўлиб, инглиз физиги Исак Ньютон илмий жиҳатдан асослаб беради. У уч ёқли шиша олиб, ундан кичик тешикчадан тушаётган нурни ўтказиб, уни текисликка туширади. Текислик сиртида қизил, сариқ, зангор ранглар кўринади. Бy ранглар орасида яна бир неча, қайсики шу уч ранглар аралашмасидан ҳосил бўлаёгган қўшимча ранглар ҳам кўринади.

Халкаро келишувга мувофиқ ана шу Ньютон тажрибасидаги асосий учта - қизил, сариқ, зангор рангларни табиатдаги асосий ранглар деб қабул қилинади. (………расмлар).

Бошқа барча ранглар шу уч ранг аралашувидан (қўшилишидаи) ҳосил бўлади. Ҳозиргача топилган ранглар 300 дан ортиқ тусда бўлиб, улар шунча номда ифодаланади.

Ранглар кўринишига кўра иссиқ ва совуқ турларга бўлинади. Иссиқ ранглар табиатни иситувчи, яъни қуёш тафтини, аланга садосини, қизиган буюм ҳароратини берувчи қизил, зарғалдоқ, сариқ, пушги, жигарранг, тилла ранг кабилардан иборатдир.

Совуқ ранглар - қop, муз, сув, совуқ осмон рангида, салқин, совуқ, кайфиятсиз, ёқимсиз ҳис-туйғулар яратувчи, яъни зангор рангни қизил, сариқ билан аралаштиришдан ҳосил қилинадиган - кўк, яшил, бинафша, ҳаво ранг, зангор каби ранглардан ташкил топади. Аммо, рассомлар бу рангларни иккала туридан ҳам ўз асарларини яратишда тўла фойдаланиб, уларни ҳар иккаласидан томошабинга ёқадиган, одамларда кучли таасурот қолдирадиган асарлар яратадилар.

Ёруғликни ютиш ва қайгариш хоссасига кўра ранглар хромагик ва ахроматик турларга бўлинади. Оқ ва қopa рангдан бошқа бирон тусга эга бўлган ҳамма ранглар хромагик ранглар қаторига киради. Яъни муайян ранг тусига эга бўлган, табиатдаги - қизил, зангор, сариқ ранглар ва улар аралашмасидан ҳосил бўлиб, маълум бир ранг тусини ифодаловчи ранглар хромагик ранглар дейилади. (расм ………).

Ҳар бир хроматик ранг уч хоссага эга бўлади:

1. Ранг туси - рангни ўз кўриниши, одам кўзида берадиган жилоси, шунга кўра биз уни қизил, кўк, зангор, сариқ, яшил, бинафша ва бошқа номларда атаймиз.

2. Ранг ёрқинлиги – рангдаги ёруғликни қайтариши, яъни ёруғликни ўзида кўп ёки оз акс эттиришидир. Бу рангни оч тўқлигидир. Агар нарсада ёруғлик кўп акс этса, биз нарсадаги рангни паст даражадалигини кўрамиз, у оч яшил, оч сариқ, оч қизил кўринади. Агар нарсадаги ёруғлик рз акс этса, унда нарсани ранги тўқ бўлиб кўринади.

3. Ранг тўйинганлиги - нарса сиртидаги рангларни тиниқлиги, раигдорлиги, софлигини ифодаланишидир.

Агар соф бўёқнинг кучи ортса рангни тўйинганлигини кўрамиз. Агар бирон хроматик ранг устидан кулранг берилса, унда бу рангнинг равшанлиги, рангдорлиги ёки ранг гўзаллиги албатта пасайиб кетади. Бу мазкур рангни тўйинганлигини пасайганлигини билдиради.

Маълумки, ок ва қора рангни бир-бирига қўшиш асосида жуда кўп бир тусдагк, аммо бир-биридан фарқ қилувчи ранглар олинади.

Бундай бир-биридан фақат ёруғликни ютиш ва қайтариши билан фарқланувчи ранглар ахроматик ранглар дейилади.

Ахроматик ранг алоҳида бир тусга эга эмас, у фақат тўқ, очроқ, оч, жуда оч (яъни рангсиз) лиги билан фарқланувчи ранглардир. Демак, оқ, қора ва шу икки рангдан ҳосил бўлувчи рангларни ҳаммаси ахроматик ранглар турига киради. Бу ранглар тўқ қора, қора, оч қора, очроқ қора, жуда оч қора ва ҳоказо ранглардан иборатдир. (расмлар ………).

Рангшуносликда ранг ҳалқаси ёки ранг доираси деган тушунча бор. Ранг ҳалқаси ранг спектрининг энг чеккасидаги икки ранг, масалан қизил ва зангор ранглар орасида турли ранглар бўлиб, улар бир-бирига жуда ўхшайди, аммо фарқланади ҳам, чунки, бу ранглар спектрининг икки чеккасидаги рангларни қўшишдан ҳосил бўлган ранглардир. Ана шу ранг спектрининг икки четидаги ранг қўшилишидан ранг ҳалқаси ҳосил бўлади. (расм ………).

Бу ранг ҳалқаси ичида иссик рангларнинг барчаси, уларнинг бир неча турлари намоён бўлади. Шу боисдан ранг ҳалқасини ўзгариши билан, ундаги ранглар контрасти - яъни рангларни теварак атрофидаги шароити, муҳити ва уни қушилишига мувофиқ ўзгараверади. Рангларни қўшилишидан ҳамма ёки исталган рангни олиш мумкин. Фақат қайси рангни, қайси рангга, қанча миқдорда қўшилса, ундан қанақа ранг ҳосил бўлишини аниқлаб олиш лозим. Масалан:

1. Қизил ва зангор рангни қўшилишидан: қизил, тўқ қизил, қирмизи, оч қирмизи, тўқ қирмизи, бинафша, тўк бинафша, оч бинафша каби ранглар ҳосил бўлади.

2. Қизил ва сариқ рангни қўшилишидан: зарғалдоқ, тўқ зарғалдоқ, оч зарғалдоқ, сариқ, тўк сариқ, оч сариқ, қовоқ ранги, лимон ранги, тилла ранги, пушти каби ранглар ҳосил бўлади.

3. Сариқ ва зангор рангни қўшилишидан: оч яшил, яшил, тўқ яшил, оч зангор, зангор, тўқ зангор, ҳаво ранг, кўк, зумрад, сабза, барикарам каби ранглар ҳосил бўлади.

Педагагика коллежларида фойдаланадиган ранг ва бўёқлар тайёр ҳолда олинади. Улар асосан акварель, гуаш, пламастер кабилардан иборатдир. Чунки, улар табиатдаги ва турмушдаги барча ранглар асосини яратади. Рангнинг ҳар бир кўриниши биттадан бўёқ билан белгиланади. Бўёқлар - маълум бир рангдаги кукунлар массасидан ташкил топади.

Бўёк тайёрлаш - зарур ранг тусидаги кукунлар массасига махсус боғловчи элементларни қўшиш ёки аралаштириш билан тайёрланади. Бу боғловчилар бўёқни ишлатиш мақсади ва ўрнига кўра танланади. Бўёқ элементларини танлашда бўёқ тусини ўзгартириб юбормасликни, қоғозга шимилишини (қоғоз яхши ёпишишини) ва сувда яхши эришини, тезда қотиб қолмасликни алоҳида назарда тутилади. Бу хоссалар акварео тарёлашда алоҳида эътиборга олинади. Акварель сувда яхши эрийдиган, қоғозга яхши шимиладиган, мўйқламга яхши ёпишадиган, ўзида узоқ вақт нам сақловчи, ёрқин ранг тусига эга бўлган бўёқдир. Акварель тайёрланадиган кукунлар табиий ва сунъий бўлади. Улар қизил, сариқ, зангор, яшил, бинафша, қора кукунлардан иборат бўлади.

Акварель 6, 12, 16, 24 рангга эга бўлган ҳолда кўпроқ тайёрланади. Унинг энг сифатлиси «Ленинград» акварели ҳисобланади. Бу бўёқнинг энг муҳим характерли хусусияти унинг тозалиги, тиниқлиги, қоғода текис ётиши ва юпқа қаватлар ҳосил қилишидир.

Акварель Қадимги Миср, Юнон, Италия, Япония, Хитойда шаклланиб, уни ижодкорлари томонидан кенг қўлланилди. Ўрта асрга келиб Урта Осиёда китоб графикасини шаклланиши билан акварель кенг қўлланилди. XIV-XV асрларга келиб, янада такомиллашди. Камолиддин Беҳзод унинг рассомлик мактабида акварель билан ишлашни турли усул ва услублари ишлаб чиқилди. Акварель билан ишлашда К.Беҳзод, М.Музаххиб, Мурод Самарқандий, Абдулла Бухорий каби атоқли ўзбек мусаввирлар катта ижод қилдилар. Евррпада XVIII асрдан, Россияда XIX асрдан акварель қўлланила бошланди. Ўзбекистон рассомларидан Б.Хамдамий, У.Тансиқбоев, Ч.Ахмаров кабилар акварелдан уз ижодий фаолиятларида кенг қўлладилар.
Расм ишлашда ранг ва бўёқлардан фойдаланиш.
Маълумки, табиат ва турмушдаги барча предметлар бирон-бир ёки бир неча рангга эга бўлади. Оддий бир дона тошда оқ, қора, кўк, яшил ва хоказо ранглар бўлади. Лекин шундай предметлар ҳам борки, улар бир неча ранглар аралашувида бўлади. Лекин биз уларни бир ранг номи билан атаймиз.

Масалан, барг биз уни яшил деймиз, аммо унда яшил, зангор, сариқ, оқ, қизил каби ранглар ҳам бор бўлади.

- Бир туп олма дарахтини танаси қўнғир, барги яшил, меваси сариқ, қизил каби рангларда қўринади.

Бирон манзарани кузатсангиз узоқ-узоқлардаги тоғлар жигарранг, қўнғир, дарахтлар яшил, кўк, зангор, бинафша, уларни таналари қўнғир, ер жигарранг, техника воситалари қора, кулранг каби рангларда кўринади. Кўриниб турибтики, табиат ва турмушдаги нарсалар ранги турлича. Уларни ўз шакли ва рангида тўғри тасвирлашга энг қулай бўёқ акварелдир. Аммо, акварель билан расм чизиш учун, энг аввал нарса предметлар рангини, уни қайси рангдаги бўёқ билан тасвирлаш лозимлигини билиб олиниши зарур.

Акварель бўёғи табиатдаги ҳамма рангларни ифодалай олади. Аммо, акварель билан расм ишлаш учун махсус (акварелда расм ишлашга мослаштирилган) қоғоз, мўйқлам, тоза cyв, бўёқ аралаштириш учун политра тайёрлаш лозим. (расм ………).

Маълумки, қоғозлар турлича бўлади. Акварель учун юзаси ғадир-будир, оқ, қалин, бўёқ ва сувни яхши ушлайдиган бўлиши керак. Бунинг учун 12 форматдаги "Акварель" маркаси билан чиқарилган папкадаги қоғозлар жуда яроқли ҳисобланади. Акварелда ишлаш учун нафис, бўш, ёғли ва оқ бўлмаган қоғозлар ярамайди.

Акварель буёқда расм ишлаш учун махсус юмшоқ, учли, олмахон, сувсар юнгидан тайёрланган мўйқаламлардан фойдаланилади. Мўйқаламни сувга тиқиб, уни силкитсангиз, уни учи қалам учи ҳолатига келиши лозим.

Агар расмни каттароқ қоғозда ишланадиган бўлинса, катта думалоқ мўйқаламлардан фойдаланилади. Катта мўйқалам расм ишловчига кўпроқ миқдорда бўёқ олиш имконини беради, шунингдек, катта мўйқалам билан бўёқни суртилганда ва ёйилганда қоғоз юзида камроқ ҳаракатда бўлади. Бу қоғозни титилиб кетишини олдини олади.

Акварелда расм ишлаш қаламда расм ишлашни давоми сифатида, расми ишланадиган нарсани, натюрмортни ёки объенктни (жойни) эътибор билан кузатиб, уни қаламда чизикли тасвирини яратилади. Сўнгра уни хўллаб олинади ва аста юқоридан қуйига томон локал рангларни бериш бошланади. Бўёқлар устма-уст 3-4 мартагина берилади, бўяшни сўнгги боскичлари натураларни ҳақиқий ранги, ёруғ-сояларни ишлаб олинади. Устма-уст бўёқ берилганда албатта олдинги бўёқни қуриб олишини таъминланмоғи зарур. Бўёқ билан ишлашда расм тахта тикроқ 30-40о қияликда тутилади, бу бўёқларни тўпланиб қолишидаи саклайди. Қоғозга қўйилган бўёқларни бир текисда бўлишини таъминлайди. Расм учун бериладиган бўёқ - ранг аввал палитрада тайёрлаб олинади. Шунингдек бир ўринга берилган рангни алмаштиришда мўйқалам яхшилаб ювилади. Расм тайёр бўлгач, уни қуритишга қўйилади. Умуман бўёқ билан ишлаганда имконияги борича тиниқ ва очроқ ранг берилиши лозим. Бу ранг устидан бериладиган 2-нчи ва 3-нчи рангларни яхши ифодаланишига, рангни тўйинганлигини таъминлаш имкониятини беради.

Акварель ва умуман бўёқ билан ишлашга ўрганиш асосан қайта-қайта машқ килиш эвазига эришилади. Ҳар бир расм чизишга қизиқадиган ва рассом бўлишни орзу қилган киши энг аввал қўлидан қаламни қўймаслиги ва расм чизишни бирон кун канда қилмаслиги керак. Дасглабки машқлар бир рангни кўпгина тусларини топишдан бошланади ёки бир хил рангда расмлар ишлашдан иборат бўлади. (………расмлар).

Бундай расм ишлаш жараёнида ёрқин, қуюқ, ёруғ, тиниқ ёки жуда оч рангларни сув миқдорини кўпайтириш, озайгириш асосида топишга ўрганилади. Тўқ ранглар яратиш учун сувни камроқ, оч ранглар топиш учун сувни кўпроқ, устма-уст 2-3 рангни бериш учун бир неча бор ранг қуйиш, бу рангларни топишда ҳам бўёққа қўшилаётган cyв миқдорини турлаш асосида бўлишини ўрганиб борилади. Янги рангни топиш учун қўшиладиган рангларни кайси биридан купроқ, қайси биридан озроқ олиб, уларни бир-бирига қўшишда ҳам сув миқдорини тўғри танланиши максадга мувофиқдир. Бўёқ - акварель билан ишлаганда албатта системалиликни қатъий талаб қилинади. Яъни акварель билан ишлаганда осондан-қийинга бориш принципига асосланилади. Шу боисдан бошланғич машғулотларда камроқ рангли, лекин бир биридан яхшигина кўринарли фарқ қилувчи предметлар расмини ишлаш тавсия этилади.

Шунингдек, расм чизиш машғулотларидан олдин рангни кўриш ва уни қандай ном билан аталиши ҳақида машқлар ўтказилади. Сўнгра рангларни қўшиш, ундан янги ранг топиш ранглар ўрнини тўғри белгилаш машқлари хам олиб борилади. Бундай маълумот вa кўникмалар эгалланилгандан сўнггина якка-якка предметлар расмини ишлашга киришилади. Масалан: олма, анор, нок, барг, шохча кабилар расмини алоҳида-алоҳида тасвирлаш лозим бўлади. Сўнгра уларни фон асосида бирон рангли материал устида тасвирланиши лозим. (……… расмлар).

Табиат манзара элементларини тасвирлаш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди. Якка ҳолдаги терак, чинор, олма, ўрик, тол каби дарахтларни ёки қоқи ўт, лола, ғўза каби ўсимликларни тасвирлаш мақсадга мувофиқ булади. Бўёқ билан расм ишлаш 4 ёки 5 босқичда амалга оширилади. Энг аввал расми ишланадиган нарсани чизиқли тасвири қаламда бажарилади, бу 1-босқич булади. Сўнгра қоғоз қўлланиб, унга фон ва предметнинг асосий рангини ўрни топилади, бу 2-босқич бўлади. Бўёқ бироз қуригач асосий ранглар берилади, бу 3-босқич бўлади, кейинги босқичларда ёруғ-соялар, предметни ўзига хос хусусияти ва характерини ифода этувчи ранглар берилади. (………расмлар).

………расмга эътибор беринг, ундаги тарвуз расми 4 та босқич билан ишланган. Терак расми 5 босқичда яратилган. Натюрморт ёки манзара расми ҳам худди шу услубда ёки ………расмдагидек бажарилади. (………расм).

Шу ўринда бўёқ билан ишлашга хос нарсани, яъни натура ёки жой-ўрин албатта кўриш горизонтидан пастда бўлиши лозим, агар кўриш нуқтаси натура марказига тушиб қолса, предмет ҳажмсиз ясси ҳолда куриниб қолади, бу расм чизишни қийинлаштиради. Агар қуш расми ишланса, уни энг аввал кўриш нуқтасидан пастда ва ўнг ёки чап томонга қўйилиши лозим. Шундагина қуш ерда ёки бирон бутоқ устида ўтирган ҳолда ва гавдасини тўла тасвирлаш имконияти яратилади. (………расмлар).

Манзара ёки тематик (сюжетли) композиция устида ишлаш ва расм чизиш ҳам чизиқли тасвир яратиб, уни бўёқ билан ишлашга тайёрланади (қоғоз хўллаб олинади), сунгра асосий ранглар) ни ўрни топилади. Кейинги босқичларда асосий ранглар, ёруғ-соялар ишланади.

Бундай расмлар ҳам 4-5 босқичда ишланади. (……… расм). Расмга эътибор беринг, ундаги босқичларни ҳар бири ўзидан кейинги босқичга қулайлик яратади ёки ҳар бир кейинги босқич ўзидан олдинги босқични тўлдираётганини кўрасиз.

Сюжетли тематик расм ишлаш асосан курган билган воқеа ҳодисалар, ўқиган китоблар ва теварак-атрофдаги турмуш ва ҳаёт ҳодисалари асосида расм ишлашдан иборат бўлади. Бундай расм ишлаш бўлажак педагог - тарбиячиларни мустақил ижодий расм ишлашга ва болаларга ижодий расм ишлашларини ўрганишга йўл-йўриклар беради.

Тарбиячи-педагог расм ишлашни, мустақил композиция тузишни жуда яхши билиши керак. Бундай расм ишлашни энг осон йўли ўқитувчи томонидан синф доскасида кўрсатиб берган сюжет элементларидан фойдаланилган ҳолда расм ишлашдир. Чунки, ўқитувчи ҳар бир тематик расм чизиш дарсида, шу мавзу бўйича бир неча элементлар кўрсатади. Талабалар ундан ижодий фойдаланиб, мустақил тематик композиция тузадилар. (……… расмлар).

Бўёқ билан ишлашни ўрганишни энг осон йўлларидан яна бири бўёқда бадиий безаш бўйича расм ишлашдир. Чунки, тасвирий санъатни бу бўлими кўпроқ нақш ва мустақил ранг композициясидаги безатиш ишларидан (деворий газета, откритка кабилар) иборат бўлади. Бунда ҳар бир элемент бир хилдаги рангни талаб қилади. (………расм).

Нақш чизишда эса ҳар бир бўёк ўрни белгилаб олинади ва бу ўринга шу бўёкни ўзи тиниқ ҳолда берилади. (……… расм).

КОМПОЗИЦИЯ
Композиция ҳақида умумий маълумот.
Композиция – лотинча сўз бўлиб, тасвирий санъатда – асарни тузилиши, асардаги элементларни жойлаштирилиши ва асарда тасвирланадиган нарса-предметларни ўз шаклида, рангида ва ўрнида кўриниши ва ифодаланишидир.

Композиция тасвирий санъатнинг барча тур ва жанрларида ўз ифодасини топади. Шу боисдан ҳам дейилвадиким, - Композиция – бадиий асар яратишнинг бош қонуниятидир. Чунки, композиция – тасвирланадиган предметни (натурани), натюрмортни, жойни, манзара-кўринишни, воқеа-ҳодисани, уларнинг элементларини ўз номида, шаклида, рангида, ўз ўрнида, мазмуни ва маконида-замонида ўзаро боғланган ва мустақиллиги сақланган ҳолда, реалистик услубда, бадиий характерда ифода этилишига айтилади.

Рафаэль Сантининг (1483-1520) «Секстан мадоннаси»,

Леонардо да Винчининг (1452-1529) «Жаконда»,

Камолиддин Беҳзоднинг (1455-1535) «Шайбонийхон портрети»,

К.Брюлловнинг (1799-1852) «Помпейнинг сўнгги куни»,

Р.Ахмедовнинг «Оналик» каби асарларини кузатар экансиз, ундаги композиция талаблари ўз ўрнида, ўз меъёрида бажарилганлигини гувоҳи бўласиз.

Композиция – санъатнинг барча турларида: адабиёт, тасвирий санъат, меъморчилик, мусиқа, рақс-хореография, кино, театр, телевидения, фото, экобана кабиларда ўз ифодасини топади. Тасвирий санъатда – расм, ҳайкал, нақшларда қисм, ранг, ёруғ-сояларни, асар сюжети ва элементларни жойланиши, рассомнинг мақсади, ғоясига жавоб бериши ёки бўйсиндирилишида ўз ифодасини топади. Бу ўринда асарни мавзуси, сюжети, ритм, симметрия, шакл, жойланиш ва уларни бир-бирига боғланиши, бир марказга интилиши асар композициясини ҳал қилади ва муваффақиятини белгилайди.


Нарсани ўзига қараб раси чизишда композиция.

Биз, кундалик ҳаётимизда, турмушимизда жуда куп предмет ва воқеа-ҳодисаларнинг тасвир-расмларига дуч келамиз, уларни айримлари бизга ёқади, айримлари ёқмайди. Бунинг боиси шу расм ва тасвирларни яратишда композицияга эътибор берилиши ва бермаслик оқибатидир.

Маълумки, расм ва тасвирларнинг мазмуни, мақсади ва вазифасига кўра уларнинг композицион тасвири яратилади.

Композицияни тўлиқ, мазмунли, ишончли чиқиши нарсани ўзига қараб расм чизишда ғоят аҳамиятлики, бу асосан натурани шакл, тузилиши, ранги, туриш ҳолати, ёруғ-сояларни тушиши, у расм чизувчидан қанча масофада турганини аниқ белгилаш ва уни шу ҳолда ифода этилишига мутлоқ боғлиқ бўлади. Шу боисдан натура ва натюрморт элементларини расм композицияси бўйича шундай тақсимланмоғи керакки, унинг ҳар бири расм ифодасида ўз ўрнига, туриш ҳолатига, бир-бирига боғланишига кўра расм композициясини чиройли, жонли, ҳаракатчан ва томошабинга ёқимли бўлишига ёрдам бериши зарур.

Нарсани ўзига қараб расм чизишда композициянинг асосий талаби – натура ва натюрморт элементларини бир бутунлигини ташкил этиш ва бу ҳолатга шакл, ранг ва уларни мослилиги, мустақиллилиги ва мазмунини сақлашдир.

Шу боисдан нарсани ўзига қараб расм чизишдаги муҳим вазиат расми чизиладиган натура ёки натюрмортни расм чизиш постановкаси ҳолатига келтириб олишдир.

Натюрморт тузишни ҳам ўзига хос қоидалари бўлиб, у энг аввало расми чизиладиган нарсалар натюрморт мазмунига жавоб бериши лозим. Сўнгра ундаги элементларни жойланиши ва туриш ҳолатлари, ранг ва тузилиши, шакли маълум бир тематик композиция характерини ифодалай олиши зарур. Шу боисдан, натюрморт тузиш учун катта-кичиклиги назарда тутилган ҳолда бир-бирига мос келадиган, бир тема сюжетига жавоб берадиган, ранг жиҳатидан ҳам бир-бирини тўлдирадиган, бир-биридан ажрата олиш мумкин бўлган рангдаги предметлар танланади ва уларни I-II-III план бўйича ва ранглари - шаклларига кўра маълум бир композицион талабда қуйиб чиқилади.

Нарсани ўзига қараб расм чизишда – композиция – бадиийликнинг бош мезони булибў у расмдаги ҳар бир нарсанинг яхлитлигини, реаллигини, ўзаро боғлиқлигини, мослиги ва уларни тасвирланишдаги ижодийлигини, чиройлилигини ва ёқимлилигини, бутунлилигини таъминлай оладиган бадиий услубдир. Шу боисдан нарсани ўзига қараб расм чизишда натура ёки натюрморт элементларини катта-кичиклигига, тема мазмунидаги ўрнига кўра ўз ўрнига қўйилиши талаб қилинади. Яъни, постановка элементларини катта ҳажмда-гиларини орқа томонга, ўрта катталикдагиларини ўрта планга ва кичик ҳажмдагиларини эса олдинга қўйилиши, бу ҳ,ам уларни рангига эътибор берилган ҳолда қўйилиши мақсадга мувофиқдир. Натюрморт элементларининг барчасини турган ўрни-макони кўриниб туриши расм композициясини муваффақиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Биз Т.Хруцкий, Н.Машков, Р.Ахмедов, С.Абдуллаев, З. Ковалевскаяларнатюрморт темасидаги асарларини кузатар эканмиз, улардаги композицион ечим, тартиб, мазмунни муваффақияти, жонли ва тантанавор бўлганлиги албатта натюрморт элементларини тўғри танланганлиги ва тўғри жойлаштирилганлигидан эканлигини яққол кўрамиз.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет