Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси


САК-МАССАГЕТЛАР ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯСИ



бет10/16
Дата16.06.2016
өлшемі3.35 Mb.
#140835
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16

САК-МАССАГЕТЛАР ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯСИ.
Геродот берган маълумотларга қараганда Каспий денгизидан шарқдаги текислик (қорақум) да, Амударё ва Сирдарёнинг куйи оқимида массагетлар қабиласи яшаган. Стабон хоразмийларни ҳам массагетларга киритади. Муаррихлар «массагет» номи бирор қавмнинг асл номи эмас, балки халқнинг маишатини англатувчи лақаб бўлиши керак, дейдилар. Масалан: «Массагет» сўзи таркибидаги узак ва қўшимчаларни ажратиб «Масья» балиқ, «ка» егувчи, «га» лар, яъни «балиқ егувчилар» деган лақаб бўлганини тахмин қиладилар. Эронликлар хоразмликларни «балиқхурлар» деб камситиб атаганлари ҳам тарихдан маълум. қадим замонлардан бери сиёсий адоват ва уруш туфайли эронликлар хоразмийларни «балиқхўрлар» деб келган бўлса, хоразмийлар ҳам эронликларни «қизил бошлар» лақаби билан камситиб келганлар. Баъзи муаррихлар массагетлар ШАК қавмининг ҳарбий бирлашмаси бўлган деб кўрсатадилар.

Дашти қипчоқ, Ўрта Осиё, Олтой, Марказий Осиёда яшаган халқлар бундан уч минг йиллар скиф деб аталган халқлар хунлар номи билан машҳур бўлган. Скифларнинг этнографик, антопологик хусусиятлари хунларга ёки турк халқларига ўхшашдир. Махмуд қошгарийнинг таъқидлашича. Искандар Зулқарнайн Ўрта Осиёни босиб олаётганда турклар ўқ ёйни тўғрига қандай отса орқа тарафга худди шундай махорат билан ўқ отишган. Бу этнографик хусусиятлар хунлар ёки туркий халқларнинг удумлари скифларникига ўхшаш деб қарашга асос беради.

Сак-массагетлар жисмоний ҳарбий тайёргарлигида отда юриш, қиличбозлик, камон отиш, найза ва чукморларни жанг пайтида иштаха билиш муҳим ўрин тутган. Аҳолисининг зодагон ва ҳарбийлар гуруҳига мансуб бўлганларнинг болалари учун махсус тажрибали устозлар танлаб олинган, қайсики уларнинг болалари учун отда юриш, найзани улоқтириш, санчиш, камондан отиш, чукморни ишлатиш бўйича сабоқ беришган. Улар етуклик ёшига етгунча қадар махсус ҳарбий жисмоний тайёргарлик босқичини ўтаганлар. Узоқ муддатли машақатли синовдан муваффақиятли ўтган ёш сак-массагетлар бемалол учиб бораётган чумчуқни мўлжалга олганлар, от устида кетаётиб олд ва орқа тарафга бир хил ўқ узиб, мўлжалга аниқ тегизганлар. Масалан, Хуршид Давроннинг ёзишича «.. Форслар қўшинига яқинлашган массагетлар аввал камонлардан ўқ уза бошладилар. Ўқларнинг қалинлигидан форслар қўшини устини соя қоплагандек бўлди. Форслар ҳам қараб турмай, камонларини ишга солдилар. Аммо камон отишда форсларга қараганда массагетлар уста эдилар. Уларнинг боласи олти-етти ёшидаёқ елиб бораётган отда туриб чумчуқни мўлжалга олишган. Мидияликлар эса бу гапни неча замон илгари скифлардан эшитган эдилар. Скифларнинг ўзи камон отишда бутун Кичик Осиё халқларини қойил қолдирганларига қарамай, бу ишда массагетлар улардан машҳурроқ эканларини айтган эканлар (Хуршид Даврон Самарқанд хаёли-Т. Камалак. 1981-105 б.).

Геродотнинг «Тарих» китобида мунтазам равишда ахмонийлар ҳарбий қўшинларидаги юртимиз халқларининг жангчилари ҳақида маълумот беради: «Бактрияликларнинг усти-боши мидияликларнинг уст-бошига ўхшаган, улар ўқ-ёй ва калта найзалар билан қуролланганлар. Сақлар (скиф қабиласи) узун чўққили қалпоқлар кийиб, камон ва ханжарлар билан қуролланганлар, яна уларда икки қиррали ҳарбий болталар-сагарислар бўлган». «Бактрия чавандозларнинг қуроллари пиёда аскарлари қуролларига ўхшаган».

Геродот хикояларининг асосий қисми массагетларга бағишланган.Тарих 1.201. «Шу халқларга эга бўлганидан сўнг, КИР массагетларни истило қилиш мақсадини ўз олдига қўйган. Бу масагетлар жасур ва бехисоб қабилардир. Улар шарқда, қуёш чиқиши йўналишида, АРАКС дарёсининг нариги ёгида иссендонларга рупара бўлиб жойлашганлар. Баъзилар уларни скиф қабиласи деб хисобланганлар».

Массагетларнинг кийим-кечақлари ва турмуш тарзи скифларникидан унча фарқ қилмайди. Уларнинг отлиқ ва пиёда қўшинлари бўлиб, отда улар камон, найза ва ҳарбий чукморлар билан жанг қиладилар. Уларнинг ҳамма нарсалари олтин ва мисдан ишланган. Чукмор, ўқ ва найзалар учлари мисдан ишланган, уларнинг уст-бошлар олтин билан нАҚШланган. Улар отларининг эгар жабдукларини ҳам уст-бошлари каби олтин билан безатилган. Темир ва кумушдан ясалган буюмлар уларнинг рўзғорида ишлатилмайди, чунки бу металлар массагетларнинг ерларида умуман учрамайди, аммо олтин ва мис уларда жуда кўп».

Юқори қайд қилинганидек, эрамиздан аввалги VII-VI асрларда Марказий Осиёда қадимги аждодларимиз сақлар, массагетлар, суғдлар, дахллар яшаганлар. Улар меҳнаткаш, эрксевар ва жасоратли бўлишган. Овчилик ва деҳқончилик билан шуғулланиб, турли ҳунарларни эгаллашган. Шуни алоҳида кўрсатиб ўтиш лозимки, қадимги аждодларимиз хотин-қизлари хурмат қилиб, уларга иззат-икром билан қарашган. Чет эл боскинларига қарши курашда аёллар ҳам эркақлар қатори бир сафда курашишган.

Малика Спаретра ва Тумарис шундай жасур аёллар эдики, улар ҳақидаги ривоятлар ханузгача эл оғзидан тушмайди. Улар ҳақида ҳозирги пайтда поэмалар, қиссалар битилган, ундаш ташқари Тумарис хотирасига бағишлаб, ҳозирги пайтда мамлакатимиз хотин-қизлари учун ҳар икки йилда бир марта миллий халқ ўйинларининг 11 та тури бўйича «Тумарис» фестивал ўйинни ўтказилмоқда.

Жанглардан бирида САК подшоси А.Морг Эрон шоҳи Куруш томонидан асир олинади. Бундан хабар топган малика Спаретра эркақлар ва хотин-қизлар аралаш катта қўшин тўплаб, Куруш лашкарларига ҳужум қилади ва эрини тутқунликдан озод қилади.

Милоддан аввалги 530 йилда Эрон шоҳи Куруш Марказий Осиёга ҳужум бошлади. У шунда биринчи бор массагетлар билан тўқнашади. Малика Тумарис массагетлар йўлбошчиси бўлиб у урушда, қон тўкиши истамаган, Эрон шоҳи Куруш эса бойликка, шон-шухратга берилган бўлиб, доимо урушга интилган.

Дастлабки жангда массагетлар Тумарис ўғли Спарганис кумонданлигида босқинчиларни тор-мор қилади. Шунда форслар хийлаишлатишади. Улар массагетларнинг май-шароб нималигини билмаслигини пайқаб, бир жойда тайёр озиғ-овқат ва ичимликларга тўлдирилган мешларни қодиришади. Соддадил массагетлар бу мешлардаги нарсадан татиб кўришади. Умрларида шароб ичиб кўрмаган массагетлар унинг таъсиридан маст бўлиб, хушёрликни унутишади. Форсларга худди шу керак эди. Улар ухлаб ётган массагетларни қириб ташлаб, Спарганесни асир олишади. Массагетлар саркардаси ўзига келгач қўлига кишан солиниб, душманни асир ҳолда ётганини кўради. Спарганес қўлини ечишни илтимос қилди.

Куруш ижозат бергач, қўллари кишандан бўшаган йигит номуси зўрлигидан ёнида турган соқчининг ханжарини тортиб олиб, ўзига уради ва ҳалоқ бўлади. Ўғлининг ўлимидан лахзага тушган Тумарис ўзини йўқотмайди. Ўз ўғли учун ўч оламан деб халқини қурбон қилишни истамади. Эрамиздан ав. 529 йилда Амударё бўйида шиддатли жанг бўлади. Массагетлар номус, эрк ва адолат учун жанг қилишди. Форслар эса бойлик учун уруш қилишди. Узоқ давом этган жангда массагетлар ғалаба қозонишди. Тумарис ўлдирилган Курушнинг калласини қон тўлдирилган мешга солишни буюрди. – Эй Куруш- хитоб қилди Тўмарис, - мен касамимни бажардим. Сен хеч қачон инсон қонига тўймаган эди. Мана энди тўгунингча ич!

Қадим Мозий битикларни варақлаган инсонлар дунёнинг яримини титратган форслар хукумдори Куруш номини эмас, балки она юртини ҳимоя қилиб боскинчиларни мағлуб этган Массагетлар маликаси, мағрур ва қўрқмас Тўмарис номини улуғлайдилар. Бундан қарийб VII аср бурун яшаган инсониятнинг улуғ дахоси Данте ўзининг ўлмас «илохий комедия» асарида турон маликаси жасоратини илк бор шеърда мадх этган эди. Куруш устидан ғалаба қозонган Тўмарис ҳақида, Данте биз-бугунги авлодлар юрагини хаяжонга сатрларни битади:

Пайдо бўлиб гўё дахшатли ўч қиличи

Курушга хайқирганча сўзлар Тўмарис!

Қонга жуда ташна эдинг, энди ич қонхўр!

Геродотнинг асарида Марказий Осиё халқларининг «Ксеркс» қўшинлари ичида қадимги дунё тарихида машҳур бўлган Марафон ва Саламин (юнон-форс урушлари) қатнашганликлари ҳақида маълумотлар бор. Марафон жангида сақларнинг отлик қўшинлари ниҳоятда катта жасурлик кўрсатганлар (Тарих. IX, 71).

Сақлар Марказий Осиё ва қозоғистоннинг тоғлари даштлари ва чўлларида яшаган кўчманчи чорвадор қабилалардир. Милоддан аввалги VII-VI асрларда уларга қариндош бўлган қабилалар қора денгизнинг шимолий сохилларидан то Хитой чегараларигача бўлган кенг ҳудудда жойлашган.

Қадимги форс ёзувлари кўчманчиларни «Сака», «Шак» деб ёритади, юнон тарихшунослари эса «Скифлар», «сарматлар», «Сақлар», «Массагетлар», сўнги даврларда «Дахлар», «олонлар» деб атаганлар.

Олимлар фикрига кўра, «Сак» сўзи-«қудратли, идрокли, эпчил бўлиш», ёки «кучли, азамат, мард» деб таржима қилинади. Сақларнинг қадимий ёдгорликларида бронза ва темирдан ишланган ҳарбий қуроллар, зебу-зийнат буюмлари, меҳнат қуроллари ва сопол идишларда учрайди.

Геродот сақларнинг яроғ-аслаҳа ва от-анжомлари ҳақида аниқ маълумотлар келтирган. Кўчманчиларнинг мозор-қўрғонларида шу қуроллар жумласидан ҳарбий болталар, ханжарлар ва бронза ўқлари жуда кўп учрайди. Сақларнинг ўқлари баргсимон, икки ёки уч қиррали бўлган, ханжар ва қилич дастасининг боши ёйсимон қайириб қўйган.

Массагетлар, тадқиқотчилар фикрига кўра, бу айнан сак қабилаларининг йирик ҳарбий-сиёсий уюшмасидир. Массагет сўзининг икки хил «улуғ гетлар» ёки «йирик сак ўрдаси» деб таржима қилиш мумкин. Охирги тушунча «массагет» сўзи маъносига кўпроқ келади.

Қадимий Массагетлар иккига бўлинган: Шимолий сақлар деб аталган қисми, яъни бош сақлар Марғиёнада шимолдан кўчиб келган бўлсалар, иккинчи қисм сақлар бугунги Мурғоб дарёсида, воҳасида яшар ва улар учли қалпоқ киярдилар.

Массагетлар қуёшга сиғинардилар. Ўтмиш юнон муаррихларидан Максим Тирский массагетлар ҳақида ёзар экан улар «тананс» (яъни амударё) дарёсини муқаддас деб, маълум кунда бу дарёда чўмилардилар деб ахборот беради.

Форсий шоҳлардан бири Доро ўзига бўйсинмаганларнинг тазирини бергач, урушқоқ кўчманчилар-скифларнинг адабини бериб қўйишга қарор қилди. Доро ўзининг 700 минглик армиясига ишонар эди. Аммо кўчманчиларнинг адабини бериш осон эмас эди. Отда юришда, найза отишда уларга тенг келадигани йўқ эди. Буни Доро тан олишни истамаса ҳам маслаҳатчилари, доимо уни огохлантириб турардилар.

Доронинг бехисоб қўшини кўчманчи скифлар ерига осонликча бостириб кирди. Эпчил ва довюрак скифлар Доро қўшинларини кўп доғда қолдирди. У скифлар ерига осонликча бостириб кирганидан хурсанд, уларнинг хийласи Доронинг тушуга ҳам кирмаган эди. Тунда кичик-кичик скиф отрядлари эронийларнинг олдинги қисмларига қўққисдан ҳужум қилиб, қириб ташладилар. Пистирмалар эронийлар тинкасини қуритди. Скифлар эроний қўшинлар турган жойларни ёндириб юборар, ёнғин боскинчиларга талай ташвиш ва талофатлар етказди. Скифлар уруши хақиқий партизан урушини эслатарди.

Доро қўшинлари борган сари сийрақлашаверди. Барибир, улар скифларни тақиб қилишни давом эттирадилар, аммо натижа чиқмади. Доронинг сабр косаси тугаб, скифлар шоҳи Иданфрисга мактуб йўллади. Мактубда бундай дейилган эди: «Тентак, икки йўлдан бирини танла, имконинг бор. Аммо сен қочиб юрибсан. Агар менга қарши туришга кучинг етса, дайдиб юришдан тўхта, мен билан жанг қил. Агар заифлигингни тан олсанг, қочиб овора бўлма, ер-сувингни ўз султонинга сийлов қилиб бергинда, келишув битимини тузгин».

Иданфрис ҳам жавобини кечиктирмади: «Менинг аҳволим бундай шоҳ! Мен аввалари ҳам бирор кимсадан қўрқиб қочмаганман. Ҳозир ҳам сендан қўрқаним учун қочаётганим йўқ. Тинчлик пайтида қандай йўл тутган бўлсам ҳозир ҳам шундай йўл тутаяпман. Сен билан жанг қилмаганимни боиси бундай: шаҳарларимиз ёки экин экадиган чўлларимиз бўлсаки, уларнинг талон-тарож қилишини ва яксон бўлишидан қўрқсак. Шу сабаб сизлар билан дархол жанг бошладик. Агар жанг қилишни жуда истасангиз, оталаримизнинг қабрларини топиб, уларни оёқ-ости қилишга уриниб кўринглар, жанг қиламизми йўқми кейин биласизлар. Бу жанг ҳақида айтганим мен ўз султоним, ҳукмдорим деб Завс билан Завс Гестияни, скифлар маликасини хисоблайман. Сенга эса сийлов қилиб, ер-сув ўрнига бошқа нарсаларни юбораман. Ўзингни менга султон, хоким деб хисоблаганинг учун ҳали адабингни ейсан!».

Иданфрис мағрурона жавоб берган, айтганлари қуруқ гап эмас эди. Доро скиф дашларининг ичкарисига мушкул аҳволга тушиб қолган кунлари скиф шоҳи истилочиларга ғалати совға қуш, сичқон, бака ва бешта ўткир ўқ юборди. Эронийлар совғанинг маъносини чопардан ҳар қанча сўраб-суриштирмасин, бир хилдаги жавобни эшитишди: унга совғани топшириш буюрилган холос.

Эронийлар совғанинг сирли маъносини ечишга кўп уриндилар. Доро муғомбирлик қилдими ё хақиқатдан ҳам шундай тушундими, совғанинг маъносини ўз фойдасига ҳал қилди. Сичқон ер юзида кун кўради ва инсонлардай ерда битадиган ноз-неъматлардан бахраманд бўлади, бақа сувда яшайди, бинобарин, сақлар ўзларини ер суви билан эрон шоҳи ихтиёрига топширмоқчилар. Ўқлар эса скифларнинг эронликлар оёғи остига қуролларини ташлаб таслим бўлганини билдиради.

Скифлар совғасини бундай шарқлашга баъзилар ишонишмади. Фақат Доронинг маслаҳатчиси Гобри жуда тўғри шархлади: Совға скифларнинг шарти бўлиб чиқди: «Агар сиз, эронийлар, қуш каби учиб ғоиб бўлсангиз, ё сичкон каби ер тагига кириб кетсангиз, ё қурбака каби ботқоқликка шўнғимасангиз, у ҳолда ўқлардан шикаст еб шу ерларга қолиб кетасиз» (В.Драчук, Дарогами тисячелетий-М.1976. 34-бет).

Гобри хақ бўлиб чиқди. Эронийларнинг кучи борган сари камайди. Кун ботмай, Доро шармандаларча орқага чекинди. У шиддан билан ҳужум қилиб, яна аллақаёқдадир бир пастда ғойиб бўлаётган скиф отлиқларининг дўлдек ўқ ёғдиришига бардош беролмади.

Кутилмаган воқеа юз берди. Доро подшоҳлиги шармандаларча мағлубиятга учради. Скифлар ва уларни шоҳи Иданфрис оламшумул ғалаба қозонди.

Абулқосим Фирдавсий «Шоҳнома» сининг бош қахрамони сейстонлик баҳодир Рустами Достондир. Шуни қайд қилиб этмоқ керакки, сейстонликларнинг аждодлари-сақлар эрон мифологияси, афсона ва қахрамонлик ривоятлари пайдо бўлган даврдан анча кенг Сейстонга кўчиб келган эдилар.

«Шоҳнома»да эса сейстон баҳодирлари, айниқса Рустами Достон асосий ролни ўйнайди.

«Шоҳнома» да Рустам энг машҳур эрон пахлавони. У эрон ҳарбий кучларининг таянчи, ўз ватанига чексиз садоқати билан яккол кўзга ташланиб туради. Фирдавсий Рустам портретини жуда йирик ва улкан қилиб тасвирлайди, уни йирик планда кўрсатади. Масалан, у бўкирса тоғлар ларзага келади, юрганида залворидан оёғи тошга ҳам ботиб кетади, ўтирган чоғида ҳам бўйи ҳаммадан баланд ва хоказо.

Рустам енгилмас ва мағрур табиатли баҳодир, аммо ўз подшоҳига чин дилдан садоқатли. У ўз ватани, ўз халқининг балогардони бу йўлда у хеч қачон каттол жангдан таб тортмайди, аммо шу билан бирга у ҳарбий найранга ҳам уста. Масалан. Уз ўғли Сухроб билан бўлган жангда унга кучи етмади, жангнинг иккинчи куни Сухробнинг зарби билан отидан учиб тушган Рустам хийла ишлатиб ёлғон билан ўлимдан қутулиб қолади. Ҳали иш қўрмаган ёш Сухроб бу алдов сўзларга ишониб енгилган рақибини қўйиб юборади. Аммо эртасига у худди шундай вазиятда ҳарбий шухратга берилиб кетган отасининг рахмсизлигидан ҳалоқ бўлади. (Абулқосим Фирдавсий. Шоҳнома. Биринчи китоб-Т.Г.ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 1975-14-15 бетлар).

ЗАРДУШТИЙЛАР.

Милоддан аввалги 1-минг йилликнинг биринчи ярмида Марказий Осиё зардуштийлик дини кенг тарқалди. Бу диннинг асослари ибтидоий жамоа шароитида, одамлар теварак атрофидаги табиатни илохийлаштирирган бир даврда вужудга келди. Зардуштийлар ўшанда олов (қуёш) га, ер,сув, ой, юлдузларга сиғинганлар ва уларни муқаддас деб билганлар.

Зардуштийлар динининг номи ушбу дин асосчиси Зардушт (турли тилларда Заратуштра, Зороастр) исмидан олинган бўлиб, у Шарқнинг биринчи файласуфи, иотиги, шоири, донишманди, халқ дохийси хисобланади (эрамиздан олдинги 589-512 йиллар).

«Авесто» зардуштийлик динининг мукаддас китоби бўлиб, унинг илк сахифалари Зардушт томонидан 548-519 йиллар орасида Амударё сохилларида яратилган. Кейинчалик Эронда оташпарастлик динининг ўламо—кохинлари томонидан тўлдирилиб, такомиллаштирилган. Бу китоб 12 минг хўкиз тарисига битилган.

«Авесто» нинг «Вандидод» қисмининг 5 ва 17 бобларида доимий бадантарбия билан шуғулланиш, кунда юз-қўлини бир неча марта ювиш, сочни тоза тутиб, тирноқларни тез-тез олиб туриш тавсия этилади. Инсон меъёри билан доим тук юриши, кўпроқ гўшт истеъмол қилиш лозимлиги ўқтирилган.

Тарбия ҳаётининг энг муҳим тиргаги (таянчи) бўлиб хисобланиши лозим. Ҳар бир ёшни шундай тарбиялаш зарурки. У аввало яхши кишини ва сўнгра эса ёзишни ўрганиш билан энг юксак поғонага кўтарилсин.

Ҳар бир инсон (зардушт), кунига беш марта ювиниб, покланиб қуёшни олқишлаб сиғиниши шарт.

Марказий Осиё халқларининг дастлабки ёзма ёдгорликларидан бири саналган «Авесто» да аждодларимизнинг қадимги ахлоқий-дидактик қарашлари, таълим-тарбия ғақидаги фикрлари, айниқса саломатлик, бақувват бўлишлик ҳақида ўз ифодасини топган.

«Авесто» даги маълумотларга кўра, икки куч, яхшилик ва ёмонлик кучлари мавжуд бўлиб, улар бир-бирларига адабий муросасиздирлар. Яхшилик кучларида инсонларни юксак фазилатларига асосланиб жисмоний ахлоқий, ақлий, табиатни ҳимоя қилиш каби гўзалликка доир жуда кўп муаммолар мужассамлашган. Жумладан, зардушт муножотларида Яздондан ерда деҳқончилигу чорвачиликни ривожлантириш учун кишиларнинг тетик, соғлом, бақувват бўлишини таъминлаши илтижо қилинган. Яхши иш. Яхши хулк. Яхши одат уларда барқарор бўлиши тиланган.

Шунингдек, «Авесто» да оила гигиенаси, атроф-мухитни, аҳоли яшайдиган жойларни тоза тутиш, куча ховли, сув хавзанари, ариқ ва чашмаларни ифлос қилмаслик ҳақида махсус боблар мавжуд.

Ундан ташқари, «Авесто» да беморларни даволашнинг турли усули кўрсатилган. Улардан оила, шахсий гигиена ҳамда қиз ва ўғил болаларни парваришлар, тарбиялаш қоидалари ҳақидаги фикр мулоҳазалар ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.


ГРЕК-БАКТРИЯ ДАВЛАТИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ.
Марказий Осиёнинг эрамиздан аввалги 1-минг йилликнинг ўрталаридан бошлаб дастлаб аҳамоний империясига кириши, кейин Искандар Зулқарнайнга бўйсундирилиши маҳаллий элатларни узоқ ўлкалар билан алоқаларни кучайтиришга олиб келди. Тарихий маълумотларга қараганда Марказий Осиёликларнинг вакиллари Эрон подшолари Доро ва Ксеркснинг Юнонистонга қарши юришларида иштироқ этганлар. Сақларнинг анча қисми эронликларнинг ҳарбий кемаларда хизматда бўлганлар. Марказий Осиёдан чиққан кишилар, чунончи, хоразмликларни хатто жанубий Мисрда ҳам учратиш мумкин эди.

Марказий Осиёнинг бой маданий мероси заминида ўзига хос этник жараёнини юзага келтирган Қўшон ва хоразм давлатлари анча гуллаб яшнаган. Бу давлатлардан жуда кўп ва хилма-хил обидалар пайдо бўлган. Кўп элатли Хоразм Искандар Зулқарнайн истилосидан кейин ҳам, ахомонийлар империяси давридагидек, ўз мустақиллигини сақлаб қолган. Кўкча денгиз маданиятига оид Чирикработ қўрғонларининг биридан топилган скиф (апасияк) жангчисининг темирдан ясалган совути Искандар юришлари даврига оид энг қадимги шу хилдаги қурол-аслаҳалардан хисобланади.

Марказий Осиё ҳудудининг ахомонийлар асоратидан батамом озод бўлиши бу ўлканинг македонияликлар Искандар Зулқарнайн (Икки шоҳли) томонидан эгалланишидан боғлиқдир.

Юнонистон шоҳи Филип II ва Элиппи шоҳининг қизи Олимпиададан туғилган Искандар отаси ўлдирилган вақтда 19 ёшда эди. Отаси унинг тарбиясига катта эътибо берди, уни 13 ёшда буюк олим Аристотель тарбиясига бердилар. Олим Искандарга фалсафа, этика, юнон адабиёти, санъати, тиббиёт фанлари, география ва бошқа фанлардан сабоқ берди.

Тахтни эгаллаган Искандар ўз рақиблари ва тахтга даъво қилиши мумкин бўлган барча эркак зотини қиличдан ўтказди ва мутлоқ хоким бўлиб олди. Искандар 22 ёшида жаҳон салтанатини ташкил қилишга бел боғлади. Милоддан аввалги 334 йилда 30-минг пиёда, 5-минг отлиқ аскар 160 кема билан қуролланиб, Сурия, Шом юрти, Финикия, Миср, Эрон, Турон ва Ҳиндистонни эгаллаб буюк салтанат барпо этди.

Искандар Зулқарнайнн юришлари ҳақида кенг ва тўлиқ маълумотлар Квинт Курций Руф ва Юнон Арриан асарларида сақланган.

Арриан (милоддан 90-95 –175 йиллар) «Искандар онабасиси» деган асарнинг муаллифидир. Анабасис-бу «давлат ичкарисига денгиздан узоқлашаган ҳарбий юриш» ёки «Искандар юришлари» деб таржима қилинади.

Курций Руф (милоддан ав. 1 асрнинг охири-милодий 1 асрнинг ўрталари) «Македониялик Искандар тарихи» номли китобини яратган.

Арриан, III китоб, IV, 15.4. «Шу пайтда Искандарнинг олдига бир ярим минг чавандозларга ёўлбошчи бўлиб Хоразмликларнинг подшоси фарасман етиб келди. У колхлар ва амазонка қабилаларига қўшни бўлиб яшаганлиги ҳақида хикоя қилиб, Искандарнинг амазонкалар, конхлар ва Эвиксин денгизидаги қабилаларини истило қилиш истаги бўлса, ёўл кўрсатувчи бўлишга ва кўшинларни юришлари учун барча шарт-шароитлар яратиб беришга хайрихох эканлигини билдирди.

Искандар Доронинг 100 минглаб мунтазам кўшинларга қарши курашдан кўра Спитамен бошчилигида бош кўтарга халқ қасоскорларига қарши курашиш қийин эканлигини тушуниб етди. Чунки, қўлга тушмас Спитамен душман кутмагандан ҳали у ерда, ҳали бу ерда пайдо бўлар ва македонияликларга офат талофат келтиради. Жумладан Курций Руф Спитамен фаолияти билан бғлиқ куйидаги мисолни келтиради: «Жангчиларнинг чаққонлиги отларнинг тезлигига мос эди». Унинг асарида Спитамен жисмонан бақувват, жасур, мард ва тадбиркор бир кимса суратида тасвирланган. Дастлабки пайтда «Искандар Спитаменга катта-катта ваъдалар беради. Хатто Суғдиёна хокимлигини инъом этмоқчи бўлади. Спитамен эса ватанфурушлик қилгандан кўра, ўлимни авзал билади».

Курций Руф «Искандар Зулқарнайнн тарихи» асарида скифларнинг жасурлигини ва мардлигини таърифлайди. Унинг ёзишича Искандар скифларнинг катта бир гуруҳининг асир олди. «Жисмоний жиҳатдан бақувват бўлган скифлардан 30 кишини ўлимга махкум этганда, улар ўлимдан ҳам қўрқмасдан, халқ қўшиқларини баралла айтиб, хурсанд бўлиб борарди», дейди у. Скифларнинг мардлигига қойил қолган Искандар асирларни ўлимдан сақлаб қолиб, хибсдан озод қилади.

Милоддан аввалги IV асрнинг охиридан III асрнинг ўртасигача Бақтрия Салавкийлар давлат таркибида бўлди. Милоддан ав. 3 асрнинг 50 йилларида Славкийлар давлатидан Юнон-бактрия давлати ажралиб чиқди, унинг ҳудудини Бакрия ўлкаси, яъни Сурхондарё, Жанубий Тожикистон ва Шимолий Афғонистон ташкил этган.

Айрим манбаларда таъкидланишича, дах қабиласидан бошқа манбаларга кўра шак, учинчиси бўйича бактриялик умуман, Марказий Осиёнинг қадимги халқларидан бирининг вакили бўлган Аршак исмли киши парфияликлар қўзғолонига бошчилик қилди. Натижада Парфия ва Славкийлар давлатидан ажралиб чиқди.

Синфий табақаланиш жараёни ҳақида қўшин тартибига қараб ҳам ҳукм чиқариш мумкин. Отлиқлар оқсуяклар вакилларидан, пиёдаларни ташкил этувчи камончилар оддий халқдан иборат бўлган.

Милоддан ав. II-I асрларда Марказий Осиё ҳудудида юнон-македон ҳукмронлиги инқирозга юз тутади, улар массагетлар иттифоқининг маҳаллий кўчманчи қабилалари томонидан тугатилган.

Юқоридаги синфий табақаланишга суянган ҳолда қуйидагича хулоса чиқариш мумкин. Отлиқ оқсуяклар болаларининг ёшликдан жисмоний жиҳатдан бақувват, қўрқмас, довюрак, чаққон, кучли ва чидамлилик сифатларини тарбиялашга алоҳида эътибор берганлар. Лекин жисмоний тарбиянинг барча кўринишлари бевосита ҳарбий иш билан узвий алоқада олиб борилган. Оқсуякларнинг болалари ёшига мос жисмоний машқлар, тегишли ҳарбий қурол аслаҳалари ясалган, улар тажрибали, ўз ишининг моҳир устаси бўлган устозлардан сабоқ олганлар. Ёш улғайиши билан ҳарбий-жисмоний машқларнинг мазмуни ва мохияти ҳам мураккаблашиб борган. Уларга чавандозлик сирлари (отда юриш, ҳаракатланиш, пойга, камондан ўқ узиш, киличбозлик, найзабозлик камон ташлаш, чўқморни ишлата билиш) ўргатилган ва машқ қилдирилган. Ов қилиш, ҳукмдорларга хос муаммолар, базм ҳақида, сипохлик ва салохлик илми ҳам ўргатилган. Лекин барча илмлар алоҳида ажратилган жойларда, махсус жихозланган майдонлар, уй, хоналарда олиб борилган. Ёш зодагонлар ўзларининг етилиш даврига қараб синов топширганлар. Синов куни катта тантана қилинган, эришган муваффақиятларига қараб синов топширувчилар ва уларнинг устозлари муносиб соврин билан тақдирланганлар. Улар ҳаётнинг навбатдаги поғонасидан жой олганлар.


ҚАНГ, ДАВАН ВА ҚЎШОН ДАВЛАТЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ.
Ватанимиз тарихининг милоддан ав. III-I асрлари ва милодимизнинг IV асрларигача бўлган хужжатли маълумотларга асосан Хитой манбаларига алоқадордир. Чунки, «Авесто» ва Ҳинд халқининг «Махобхорат» ва бошқа баъзи бир асарларни хисобга олмаганда бу даврга оид бошқа тарихий манбалар йўқдир. Жумладан, Хитой тарихчиси Сима Цзянь милоддан аввалги II асрнинг сўнги чорагида Марказий Осиёда бўлган бир Хитой ва сайёхининг сўзларига асосланиб, бу ерда аҳолиси (юечжига) ўхшаш Қангуй номли катта кўчманчилар давлати бўлганлигини хабар қилди. «Авесто» ва «Махобхорат» да ҳам сак (шак) тоҳарлар ва қангарлар яшаган Қанг давлати ҳақида эслатиб ўтилади.

Маълумотларга кўра Қангюй ёки Қанг С.П. Толстовнинг фикрича, қадимги хоразмдир. Милоддан ав. II-I асрлардан ушбу давлат ҳудуди Ўзбекистон ва қорақалпоғистоннинг ҳозирги ҳудудига деярли тўғри келади ( Фарғона ва Сурхондарёдан ташкари).

Милоддан ав. 170 йиллар атрофида Қангага Юнон-бактрия давлати парчаланиши туфайли Суғдиёна, кейин Чоч қўшилди. Бирлашган давлат Хитой манбаларидан Қангюй деб аталди, У XII асрда яшаган.

«Қангли» сўзининг келиб чиқиши ҳақида халқ ривоятлари бор. Жумладан, Рашидиддин (XIII асрнинг иккинчи ярми) «қангли» сўзининг келиб чиқишини афсонавий шахс бўлган Угузхон билан боғлайди. Ривоятларга кўра, Угузхон ўз уруғ-аймоқлари билан урушиб юрган кезларида қўлга киргизган бойликларни ташиш учун арава ясатди. Арава Туркий тилда «Қангил» дейилган экан, Шунинг учун ҳам Угузхон ва унга қарашли кишилар Қангли номи билан атаганлар.

Қангюйликлар ўқ-ёй найза ва узун қилич билан қуролланишган. Жангда оғир совут кийган ва зирқланган отга минган чавандозлар зич саф бўлиб боришган.

1984 йили Хўжандлик А.Аминов томонидан Сирдарёдан топилган қадимги дубулға юқорида айтиб ўтганларимизга мисол бўлади. Дубулғанинг зирхи қўш қават бўлиб, турли металл қотишмаларидан ишланган. Мутаххасислар уни ясаш учун маҳаллий хом ашё, жумладан, қорамозор рудаси асосий махсулот бўлиб хизмат қилган, деб тахмин қиладилар.

Кўҳна тарих хунлар деб аталиши бир тоифа халқ (милоддан 3 аср аввал) мисли қурилмаган даражада кучайганидан шоҳидлик беради. Улар милоддан бурунги 209 йилдан милоднинг 216 йилигача 500 йил ҳукм сурган қудратли Хун империясининг вужудга келтирди. Ана шу улуғ Хун тангри кутлигини ҳарбий салоҳиятда ўз замонасида тенги йўқ саркарда, сиёсий дипломатия ва давлат тузумини мукаммаллаштиришда мисилсиз истъедод эгаси бўлган жанговор ва олийжаноб бир инсон, иззат-хурматда тангрининг мағрур ўғли деб аталмиш бир зот туғилди, у Ботур тангри кут ёки Уғизхон эди.

Ўғизхон отлиқ қўшинни шундай тайёрлайди.

«.. Уни хун отлиқ қўшинларини ташкил этиб машқ қилдириб жанга тайёрлашга қўйди. Бундай яхши имкониятга эга бўлган Ботур дархол овозли ўқ-ёй кашф қилади. У ўзи машқ қилдириб, уруш-қоидаларини ўрганаётган хун отлиқ жангчиларига бундоқ: «Тангри номи билан айтай: мен мана шу овозли ўқ-ёйимни нимага қаратиб отсам сизлар ҳам қилча иккиланмасдан, шу нарсани нишонлаб, ўқ узасиз, бунга хилов иш қиладиган бўлсангиз, ҳаммаларингизни бошларингизни оламан».

Бир кун Уғизхон овозли ўқ-ёйини миниб юрган тулпор отга қаратиб отади. Лекин жангчилар у яхши кўрадиган тулпорни нишонга олишга кўзлари қиймай туриб қоладилар. Шунда Уғизхон қилча рахм қилмасдан буйруқни бажармаган жангчиларни бошини олади. У яна юқоридаги буйруқни такрорлаб, бундан кейин қаршилик қиладиганларнинг тақдири ўлим билан тугашини эслатади ва отлиқ жангчиларнинг ваъдасини олади.

Орадан кўп ўтмай Ботур ўзи яхши кўрган гўзал олчасини (хотинини) нишонлаб, овозли ўқ-ёйини отади буни кўрган жангчилар берган ваъдаларини бажаришга иккиланиб қоладилар. Лекин Ботур сўзидан қайтмайди. Бу жангчилар ҳам бошларидан айрилади. Икки фожиадан сабоқ олган бошқа жангчилар Ботурнинг буйруғига бўсунадиган бўладилар.

Қадимги Фарғонанинг тарихи ҳақида Хитой манбаларида Даван давлати бўлганлиги тилга олинади. Бу давлатнинг милоддан аввалги II-I асрларда қудратли давлат уюшмаси бўлган. Антик тарихчиларнинг маълумотларига асосланадиган бўлсак қадимги Фарғона давлати-Даван давлати милоддан ав. II асрда эмас, балки анча илгарироқ, тахминан IV-III асрларда пайдо бўлган. У пайтда у Паркана давлати деб аталган.

Чжан Цзяннинг Даван давлатининг ҳарбий қудрати ҳақидаги маълумотларга қараганда, бу давлат 60-минг кўшинга эга бўлган, Пиёда аскарлар оддий қуроллар билан қуролланган, отлиқ қўшинларнинг ҳарбий махоратда тенги бўлмаган. Даван суворийларнинг чопор от устида туриб орқага қайрилиб камондандан узган ўқлари ҳар қандай душманни ҳам доғда қолдирга. Водийнинг хатто айёллари ҳам камондан ўқ узиш ва моҳирликда эркақлардан қолишмаган.

Хитой тарихчиларнинг гувоҳлик беришича, хитой ҳукмдорлари бир неча бор бу давлатни босиб олмоқчи бўладилар, бироқ уларнинг ҳаракатлари бехуда кетади. Уларнинг кўпроқ Фарғонанинг насллик отлари қизиқтиради. Отлар наслининг бирига хатто улар «Самовий» деб ном берганлар. Самовий отлар баркамол ва гўзал кўринишга эга бўлган.

Қадим Фарғонада «самовий» отлар зотидан тарқалган наслдор отлар парвариш қилинган. Ривоятларга кўра, Довон атрофида тоғларда ёввойи отлар яшаган. Уларни тутиш ва қўлга ўргатишнинг иложи бўлмаган. Шунинг учун зотдор бияларни танлаб, ўша тоғларга хайдаб юборганлар. Биялар ва ёввойи айғирлардан-«самовий» отлар тарқалган. Тянь-Шан хитой тилида «самовий тоғлар» деб таржима қилинган. Бу ном отларга ҳам ўтган.

Милоддан ав. II аср охирида бу наслли отлар овозаси хитойгача борган. Уларни «қанотли отлар» ҳам дейишган. Чопганда уларнинг баданидан тер ўрнига қон томчилари кўринган.

Милоддий I-IV асрларда ҳукмронлик қилган Қўшон подшолиги бутун Марказий Осиё халқларининг иқтисодий ва маданий тараққиётида муҳим рол ўйнаган давлатлардан бири хисобланади. Қўшон подшолиги массагет қабилаларига кирган тоҳар уруғларидан бирининг номи билан аталган. Канишка даврида ижтимоий мунособатлар юзага келган қўлдорли тузуми шақлига кирган, бу тузумда асосий синфлар қўллар ва қўлдорлардир.

Ўз навбатида бу ердан топилган юксак санъат намуналари Г.А.Пугаченковага Шимолий Бақрияда (географик ўрнига кўра Сурхондарё вилояти ва Жанубий Тожикистон республикаси ҳудудларида) Қўшон даврида ўзига хос бадиий санъат мактаби мавжуд бўлган деган ғояни илгари суришга имкон берди.

Бу даврда фил суягидан ҳам хилма-хил буюмлар ишланган. Булар тепа қисмида ва мушт шақллари ўйиб ишланган бигизлар, шоҳмот доналари сингарилардир. Айритон ва Далварзинтепадан топилган милоддий I-II асрларга мансуб шоҳмот доналари бу қадимий ўйиннинг пайдо бўлишини қариийб икки асрга қадимийлаштиради. (Аннаев Т. Шайдуллаев Ш. Сурхондарё тарихидан лавҳалар-Т.А.қодирий нашриёти, 1997-46 бет).

Абулқосим Фирдавсий шатранж ва нард ўйинининг пайдо бўлиши ҳақида тўхталиб ўтади. «Шоҳнома» да хикоя қилинишича, Ҳинд рожасининг элчиси номани олиб эрон подшоҳи Нушинравонга беради ва дейди: «қанча сарф этиб давлат, ранж, бир ҳунар яратдик, номидир шатранж. Кимки билимдан лоф урса ёки очса, амир қилинг шатранжда ўзин кўрсатсин. Унинг тахтасида санъат мухайё бўлиб, ҳар бир мухрасининг бир маъноси бор. Аввало ҳар бир донасин билмоқ керак юриш йўлин ва тутган хонасин пиёда қайсию қайси фил, сипох, қандай юрар фарзин, асбу, руху шоҳ? Бу ажиб ўйинни агар билишса, билишиб, бир-бирини мот ҳам қилишса».

Донишманд вазири олам Бузурж-мехр ҳиндлар яратган шатранж ўйинининг сиру-асрорини очиб беради: «Ул доно тахтада жангох яратибди, лашкар ўртасида подшоҳ яратибди. Шоҳнинг ўнг-сўлида қўшин саф тортиб, пиёда олдинга тартиб ила чиқади. Оқилона дастур шоҳнинг қўлида, рахнамолик қилур уруш йўлида. Филлар икки ёнда жангга шай бир-бири учун мадад англаган. Сўнг отлар киришар жангга рўй-рост икки покиза дил устида сарбоз. Яна бир-бирига камти турар рух акс этиб бастида қатъият, шукух («Шоҳнома»). 111 китоб. 252-254 бетлар).

Шу аснода Бузурч мехр ақилини ишга солиб нард ўйинини ихтиро қилади. Мухралар ясатди суяк ва тошдан бир-биридан аъло ярақлар бошдан.

Шатранж каби бунда ҳам бир ҳарбий майдон мавжуд бўлиб икки ёв бир-бирига зарба беришга тайёр туради. Икки лашкар 8 қисмдан эди, барчаси жанг талаб, қўрқмас аскар. Тўрт томон лашкар майдон гўё танг, икки шоҳ савлатла туришар башанг. Иккиси юзма-юз уруш бошлагай, бир-бирин забтига хуруж бошлагай. Ҳамиша олдинга борур сипохи, йўлини чалғитади иккала шоҳи. Шоҳлар гох у ёғда, гохо бу ёғда, худди уришгандай гох чўл, гох тоғда. Маъбодо бир танни икки тан олур, лашкардан ул ёлғуз саналур. Шу алфоз бир-бирин махв этмоқ учун, қўшинлар майдонга ташлайди кучин. (254-255 б).

Қора денгиз шимолидаги қадимги мақбараларнинг биридан топилган совут қолдиқлари ва шунга ўхшаш ҳарбий аслоҳалар, жангчилар расми солинган тангалар Марказий Осиёнинг жанубида ва Ҳиндистоннинг шимолида мавжуд бўлиб, Чирикработ совутига нисбатан анча кейинги даврига оиддир. Бундай совутларни тактик жиҳатдан анча кучли бўлган кўп мингли массагет жангчилари кийиб юрган. Хитой манбаларида «катта юэчжи» деб аталган массагетларда оғир қурол-аслаҳа билан қуролланган отлиқ қўшинлар қўшни мамалакатларга хавф туғдириб турганликлари ёзилган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, даставал Хоразмда пайдо бўлган бундай отлиқ қўшинлар билан жанг қилиш тактикаси сармат-оламлар орқали Шарқий Овропага ундан Римга, шарқда эса хуннларга ўтган. Эрамиздан аввалги биринчи асрда парфияликларнинг МАРВ темирчилари қўли билан ясалган совут кийган отлиқ қўшин билан римликларни қарши Карр яқинида жангда қатнашганликларини юнон муаррихлари хабар қиладилар. Баланд, бақувват, чидамли отларнинг асл зоти ўша даврларда массагетлар ўлкасидан Муғулистон, Хитой ва Жанубий Сибирга тарқала бошлаган.

Эрамизнинг I-IV асрларида Марказий Осиё кенг ҳудудни эгаллаган қудратли Қўшон давлатига киради. Қўшонлар дастлаб қобул воҳасини ва Кашмир вилоятини, кейин гунн қабилалари юришларидан анча бўшашган Қангюйнинг жанубий қисмини ва Ҳиндистоннинг Бенаресини босиб оладилар. Қўшон империяси Канишка ҳукмронлик қилган даврда (78-128 йиллар) ўзининг энг гуллаган «Шак даври» номи билан Ҳиндистон тарихига кирган. Истеъдодли саркарда ва давлат арбоби Канишка ўз империяси чегарасини жанубий Туркманистон ва Ҳиндистон томон кенгайтириб, пойтахтни Пешоворга кўчиради.

III асрдан бошлаб Империя чуқур инқирозга учрайди унинг айрим қисмлари, жумладан Фарғона ва Хоразм ажралиб: мустақилликка эришади, ўз тангаларини чиқара бошлайди. Оқибатда буюк империя емирилиб эрон подшоҳлиги сосонийлар сулоласи томонидан қисман босиб олинади.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет