1.3. ЖАҲОН БАДИИЙ ГИМНАСТИКАНИНГ РИВОЖЛАНИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Адабиётларда берилган маълумотлар, етакчи мутахассисларни сўровдан ўтказиш, педагогик кузатувлар ва шахсий амалий тажри-ба шуни кўрсатадики, жаҳон бадиий гимнастикасига хос ривожла-ниш йўналишлари қуйидагилардан иборат:
-
гимнастикачилар мусобақа дастурлари мураккаблигининг ортиши;
-
мусобақа юкламасининг ортиши: беллашув кунлари сони ва мусобақалашув даврининг узайиши;
-
ўқув машқларининг ҳажми ва жадаллигининг ошиши;
-
гимнастикачилар шахсий имкониятларининг тўлиқ рўёбга чиқарилиши;
-
халқаро майдонда гимнастика одатий бўлмаган мамлакатлар: Япония, Миср, Бразилия, Англия, Таиланд ва бошқаларнинг пайдо бўлиши;
-
Россия ва МДҲ давлатларидан мутахассисларни жалб қилиш натижасида жаҳонда гимнастикага оид самарали технологияларнинг кенг тарқалиши;
-
халқаро майдонда рақобатнинг кучайиши;
-
мусобақалар қоидаларининг такомиллашуви;
-
мураббий ва ҳакамлар малакасининг ошиши;
-
гимнастикачиларни тайёрлашга доир турли жиҳатлар бўйича илмий-тадқиқот ишланмаларини тадбиқ қилишнинг аҳамияти ортиши;
-
Россия ва МДҲ-нинг турли шаҳарларида гимнастикачиларни тайёрлаш бўйича ихтисослашган марказларнинг очилиши ва мураббийларнинг уларда малакасини оширишнинг йўлга қўйилиши;
-
машқ қилиш жараёнининг барча турдаги (техник, тиббий, илмий) таъминотининг так омиллашуви;
-
гимнастикачиларнинг кийим-бош, анжомларининг такомили.
I I-Боб. МАКТАБДА БАДИИЙ ГИМНАСТИКА ДАРСИНИ ЎТКАЗИШ УСЛУБИЁТИ
2..1. СПОРТ ТАЙЁРГАРЛИГИНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ
Бадиий гимнастика - олимпия спорт тури бўлиб, унда спортчилар техник маҳорат ва мусиқа остида мураккаб тана ҳаракатла-рини турли буюмлардан фойдаланган ҳолда ифодали бажаришда ўзаро беллашадилар.
Гимнастикачиларнинг спорт тайёргарлигидан кўзланган асосий мақсад — энг олий мақом мусобақалар бўлган Олимпия Ўйинлари, шунингдек Жаҳон, Европа чемпионатлари ва мамлакат бирчиликларида ғалаба қозонишдан иборат.
Гимнастикачиларнинг машқ кдтишидан яна бир мақсад — спорт устаси, спорт усталигига номзод ва бошқа шу каби разрядли нормативларни ўзлаштиришдан иборат.
Бадиий гимнастикада спорт тайёргарлигига оид вазифалар умум-лаштирилганда, қуйидагилардан иборатдир:
-
Шуғулланувчилар организмининг ташқи шакллари ва функцияларини ҳар томонлама баркамол ривожлантириш.
-
Гимнастикачиларнинг жисмоний сифатлари: кучи, эгилувчанлиги, координацияси, сакровчанлиги, тезкорлиги, мувозанатни тута билиши ва чидамлилигини мутаносиб ривожлантириш.
-
Бадиий гимнастикада муваффақияли фаолият юритиш учун зарур бўлган махсус билим ва кўникмалар тизимини шакллантириш.
-
Маънавий, иродага оид, ахлоқий-эстетик хусусиятларни тарбиялаш.
5. Махсус эстетик сифатлар: мусиқа ва рақсни ҳис эта билиш,
ифодалилик ва артистизмни ривожлантириш.
Гимнастиканинг олимпия турларида спорт маҳорати қуйидаги уч йўналиш бўйича ривожланади ва баҳоланди:
-
Дастурларининг мазмуни ва таркиби;
-
Мусобақа машқлари композицияси;
-
Мусобақа композициялари ижроси.
Гимнастикачилар мусобақа дастурларининг мазмуни ва таркиби мусобақалар жараёнида баҳо учун бажариладиган ҳаракатлар, уларнинг сифат ва сон кўрсаткичлари билан белгиланади. Мусобақалашув ҳаракатлари сонини аниқлаш осон, фақат мусобақалашув ҳаракати деб нимани ҳисоблаш керак: элемент, бирикма, бирикмалар блокими, ё бошқа жиҳатними, шулар аниқлаштириб олинса, кифоя. Гимнастикачиларнинг ҳаракатланиш амалларининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш ва ҳисобга олиш бунга нисбатан мураккаброқдир. Ҳаракатларнинг сифат кўрсаткичларига қуйидагиларни киритиш жоиз:
а) ҳаракатларнинг турли-туманлиги, қайсики мусобақалашув
дастурларида ҳам буюм билан, ҳам буюмсиз бажариладиган барча
ҳаракат гуруҳларига кирувчи амаллардан фойдаланишни назарда
тугади.
б) ҳаракатларнинг мураккаблиги, қайсики мусобақалар қоида-
лари билан аниқ белгиланган бўлади. Техник баҳосига кўра элемен-
тлар ўн гуруҳга бўлинади: А — 0,1 балл, В - 0,2 балл, С — 0,3 балл,
Д - 0,4 балл, Е - 0,5 балл, Ғ - 0,6 балл, О - 0,7 балл, Н - 0,8
балл, 1 — 0,9 балл, 1—1.0 балл. Шунингдек қўшимча мураккаблик
буюмлар билан амалга ошириладиган турли ҳаракатлар орқали ҳам
таъминланади.
в) ҳаракатларнинг хатарли эканлиги бадиий гимнастикада иж-
родаги озгина ноаниқлик туфайли элементнинг йажарилмай қоли-
ниши хавфи билан боғлиқ. Спорт дастурларида хатарли элемент-
ларнинг борлиги гимнастикачилар техник маҳоратининг мукаммал-
лигидан далолат беради.
г) элемеггтларнинг оригиналлиги спорт дастурларида кутилма-
ган, ғайриоддий, ноёб ёки илк бор ижро этилаётган ҳаракатлар
бўлишини кўзда тутади. Оригиналлик - бу ижод, изланиш, умум қабул қилинган жиҳатлар чегарасидан чиқиш ва пировардида умумаи олға ҳаракатланиш демакдир.
Композиция — кенг маънода — бу мусиқа остида бажариладиган алоҳида элементлар ва бирикмаларни мусобақа қоидалари ва гимнастиканинг ривожланиш йўналишларига мувофиқ равишда ижодий жиҳатдан ягона қурилмага бирлаштиришдир. Тор маънода композиция — бу ҳар қандай ихсодий (бадиий, илмий, спорт) асар-даги элементларнинг тақсимоти (архитектоникаси)дир.
Гимнастикачиларнинг чиқишларида қуйидаги жиҳатларни ажратиш мақсадга мувофиқ:
а) замон композициясини (элементлар тақсимотининг изчиллиги);
б) макон композицияси — элементларнинг макондаги тақсимоти.
Композицияларнинг сифати қуйидагилар билан белгиланади. Биринчидан, гимнастик талабларнинг бажарилиши ва, иккинчидан, бадиий тамойилларга амал қилиниши билан (бу ҳақида батаф-сил 5-бобга қаранг).
Ижро ёки ижро маҳорати қуйидаги компонентларни ўз ичига олади:
а) техник компонентлар - техниканинг самараси, элементлар,бирикмалар ва бутун композиция қанчалик аниқ, енгил, мукаммал ва осон бажарилиши билан боғлиқ жиҳатлар;
б) жисмоний компонеитлар - гимнастикачилар ҳаракатларининг жисмоний хусусиятлари: амплитудавийлик, динамиклик, шиддати билан боғлиқ бўлади. Бунда ҳаракатларда янада кўпроқ амплитуда, баланд ва узоққа сакрашлар, тезкорлик кузатилиши керак.
в) эстетик компонентлар яхши статик ва динамик қомат, ҳаракатларнинг юқори маданияти - нафосатли, назокатли, пластик ва яхлит ижрони кўзда тутади;
г) ижро маҳоратининг мусиқий-ифодали компонентлари ҳаракатларнинг мусиқага, унинг хусусиятига, маромига мос бўлиши ва ижронинг эмоционал жиҳатдан бой бўлишини назарда тутади.
Ижро маҳоратининг умумлаштирувчи категориялари сифатида гимнастикада виртуозлик (моҳирлик, усталик), оригиналлик ва ифодалилик алоҳида ажратиб кўрсатилади.
Виртуозлик (моҳирлик) — бу катта тезлик ва ҳаракатлар амплитудаси шароитида хатосиз ижродир.
Оригиналлик - бу янги элемент ва бирикмаларда, ўзига хос ва бетакрор ижро услуби, мусиқа ва у билан боғлиқлиқда намоён бўлувчи ижронинг янгилиги, ғаириоддиилигидир.
Ифодатилик — бу мусобақалашув машқ,тарининг моҳиятан мақсадга мувофиқ тарзда эмоционгш бойитилганлигидир.
Бадиий гимнастикадаги спорт тайёргарлиги - бу шуғулланувчиларни махсус ташкил этилган кўп йиллик, йил бўйи давом этувчи ҳар томонлама ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялаш жараёнидир.
Спорт тайёргарлигининг таркибида қуйидаги турларни ажратиб кўрсатиш қабул қилинган: жисмоний, техник, тактик, психологик, назарий ва мусобақалашув тайёргарлиги.
1- жадвал.
Спорт тайёргарлигининг турлари ва таркибий қисмлари
№
|
Тайёргарлик аурлари
|
Таркибий қисмлари
|
Ишлар йўналиши
|
1
|
Жисмоний
|
Умумжисмоний
|
Умумий салоҳиятни ошириш
|
|
|
Махсус жисмоний
|
Буюмлар билан машқларни муваффақиятли узлаштириш учун зарур бўлган махсус қобилиятларни ривожлантириш
|
Функционал
|
Гимнастикачиларни янада катта ҳ.ажм ва жадалликдаги юкламатарга “ғолиб чиқиш"
|
Реабилитацион қайта тиклаш
|
Нохуш оқибатларнинг олидини олиш
|
2
|
Техник
|
Буюмсиз
|
Буюмсиз бажариладиган машклар техникасини ўзлаштириш
|
|
|
Буюмли
|
Буюмлар билан бирга бажариладиган машқлар техникасини ўзлаштириш
|
Хореографнк
|
Классик, тарихий-маиший, халқ ва замонавий рақс элементларини ўрганиш
|
Мусиқий ҳаракатчан
|
Мусиқий саводхонлик элементларини ўзлаштириш, мусиқани ҳис қила билаш қобилиятларинн ривожлантириш
|
Композицион -ижро
|
Мусобақалашув дастурларини тузиш ва машқ
қилиш
|
3
|
Психологик
|
Базавий
|
Психологик ривожланиш, таълим ва ўқитиш
|
|
|
Машқларга
|
Машқлар давомида қўииладиган талаб ва юкламаларга ижобий муносабат ва аҳакгиятли ундовчи сабабларни шакллантириш
|
Мусобақаларга
|
"Жанговар тайёргарлик" ҳолати, эътибор ва кучларни жамлашга тайёр туриш қобилиятларини шакллантириш
|
4
|
Тактик
|
Индивидуал
|
Мусобақалашув дастурини тапёрлаш, кучларни тақсимлаш, амалга ошириш тактикасини ишлаб чиқиш
|
|
|
Гуруҳли
|
Мусобақалашув дастурини тайёрлаш, гимнастикачиларнинг ҳамкорлиқдаги ҳаракатларини машқ қилиш ва тақсимлаш
|
Жамоавий
|
Жамоани шакллантириш, жамоавий ва шахсий вааифаларни белгплаш, чиқишларнинг навбатини аниқлаб олиш
|
5
|
Назарий
|
Маъруза
Амалий машгулотлар чоғидаги
|
Бадиий гилгнастггкада муваффақият қозониш учун зарур бўлган махсус билимларга эга бўлиш
|
6
|
Мусобақага оид
|
Мусобақалар Моделли машқлар Чамалашлар
|
Мусобақалашув тажрибасини , туплаш, мусобақадаги стресс ; ҳолатига чндамлиликни ошириш ва чиқишларнинг ишончли бўлишини таъминлаш.
|
2. 2. Бадиий гимнастикадаги спорт тайёргарлиги воситалари
Гимнастикачиларнинг спорт тайёргарлигида уч турдаги машқлар ва қўшимча тадбирлар қўлланилади: асосий (мусобақалашув), ёрдамчи (машқларга оид) ва тикловчи. (2- жадвал). Гимнастикачиларнинг асосий воситалари спортчиларнинг мусобақалашув дастурлари таркиб топадиган машқлар; ёрдамчи воситалар — бу фақат машқ жараёнларида гимнастикачиларни ҳар томонлама баркамол ривожлантириш учун қўлланадиган жиҳатлар; тикловчи воситалар олий спорт маҳорати босқичида айниқса муҳим аҳамият касб этади, чунки гимнастикачиларга саломатликка зарар етказмай ишларнинг тўлиқ ҳажмини бошқариш имконини беради.
Шунингдек ўқув-машқ жараёнининг сифатини таъминлашда махсус асбоб-ускуналар, анжомлар ва ўқитишнинг техник воситалари: аудио ва видео мосламалар, тренажерлар алоҳида аҳамиятга эгадир.
2- жадвал
Бадиий гимнастика воситалари таснифи
№
|
Турлари
|
Кўринишлари
|
Элементларнинг таркибий гуруҳлари
|
1.
|
Асосий
|
Буюмларсиз
|
Мувозанатлар, эгилишлар, айланиш
(қайрилиш)лар, сакрашлар, тўлқин силташлар;
акробатик элементлар, қадамлар югуриш;
рақс ва партер ҳаракатлар.
|
|
|
Буюмлар билан
|
Отишлар, отиб-илишлар, кўл билан уриб қайтаришлар, илиб олишлар;
Тутиб олиш, қўлдан қўлга олиш,
думалатншлар, Айланишлар, парраклар, чирмашлар;
Айланачар, спираллар, илончалар,
тегирмонлар;
Буюмлар устидан ўтиш ва сакраш элементлари.
|
2
|
Ёрдамчи (қўшимча)
|
Спорт
|
Сафда бажариладиган, умумий ривожлантирувчи, амалий ва акробатик машқдар. Умумий ва .махсус жисмоний тайёргарлик машқлари.
|
|
|
Рақс
|
Классик (мумтоз), тарихий-маиший, халқ ва замонавий рақслар элементлари
|
|
|
Мусиқий
ҳаракатчан
|
Мусиқий саводхонлик, мусиқа остида ҳаракатланиш бўйича топшириқлар, ижодий топшириқлар ва ўйинлар;
|
3
|
Тикловчи
|
Педагогик
|
Юклама ва дам олишни рационал тарзда алмаштириб туриш ва тақсимлаш , усул ва услублар хилма-хиллиги, бўшашиш, нафас олиш ва коррекция машқлари.
|
|
|
Психологик
|
Ижобий эмоционал муҳитни шакллантириш, аҳамиятли ундовчи сабаблар топиш, спортчилар ва мураббийлар ўртасида дўстона муносабатларни шаклантириш, ўзини ўзи бошқаришга ўргатиш, идеомотор ва психологик бошқарув машқлари, чалғитувчи тадбирлар.
|
|
|
Гигиеник
|
Мақсадга мувофиқ, оқилона кун тартиби, етарлича уйқу, мувозанатга солинган овқатланиш, витаминлаш, гигиеник тадбирлар.
|
|
|
Физиотерапевтик
|
Турли-туман душлар, ванналар, ҳаммом, массаж, спорт уқалашлари, аэронизация, ультрабинафша ванналар.
|
2.3. Спортчиларнинг спорт тайёргарлиги тамойиллари
Тамойиллар — бу машқ жараёнини бошқаришга доир энг умумий қоидалардир. Бадиий гимнастика билан шуғулланувчиларнинг спорт тайёргарлигида тамойилларнинг уч гуруҳига: умумий педагогик (дидактик) тамойиллар гуруҳи, спорт машқлари қоидалари ва гимнастикачиларни тайёрлашнинг услубий тамойилларига амал қилиш лозим. (3 жадвал)
3-жадвал.
Спорт тайёргарлиги тамойилларининг таснифи
№
|
Тамойиллар гуруҳи
|
Тамойилларнинг номи
|
Моҳияти
|
1
|
Умумий педагогик
|
Тарбияловчи ўқитиш
|
Ўқитиш жараённда фаол ҳаётий позиция, меҳнатсеварлик, қунт-сабот ва ҳайрихоҳликни тарбиялаш
|
Онгли муносабат ва фаоллик
|
Машқларга доимий қизиқиш, ўз ҳаракатларини онгли равишда назорат ва таҳлил қилиш, ишга ижодмй ёндашиш, ташаббускорлик ва мустақилликнн шакллантириш
|
Мақбуллик ва индивидуализация
|
Ўқув материалини ўзлаштирганда ёш ва индпвидуал жиҳатларни ҳисобга олиш, машғулотларнинг мунтазамлиги, юклама ва дам олишнинг навбатли бўлиши.
|
Кўргазмалилик
|
Кўриш, эшитиш, сезиш, мушаклар билан қабул қилиш асосида тўғри тасаввур (аниқ образ)ни шакллантириш
|
|
|
Мустаҳкамлик ва такомил
|
Такрорлаш, ўтилтганларга мунтазам қайтиб туриш, ўқув материалини доимий равишда янгалаб туриш ва талабларни ошнриш
|
2
|
Спорт машқлари
|
Олий ютуқларга йўналтирилганлик
|
Шуғулланувчилар қобилиятини тўлиқ ривожлантириш ва уларни энг баланд мақомли мусобақаларда юзага чиқариш
|
Ихтисослашув ва индивидуализация
|
Вақт ва кучни танланган ихтисослашувга сарфлаш, машқ жараёнида шахсий хусусиятларни
ҳисобга олмш.
|
Тайёргарликнинг барча томонлари бирлиги
|
Тайёргарликнинг барча турлари ягона мақсадга қаратилиб, бирликда амалга оширилиши лозим ва бир бирини тўлдириши керак.
|
|
Узлуксизлик ва даврийлик
|
Юксак натнжаларга эришиш учун йил бўйи давом этадиган кўп йиллик машрар керак бўлади. Бунда жараённи такрорлаш ва мунтазам қайтариш зарур.
|
Талаблар ортиб боришининг максималлиги ва аста-секинлиги
|
Тайёргарликларнинг барча томон.лари юксак даражада бўлсагина, мақсадга эришиш мумкин бўлади. Бироқ, максимум -бу нисбий тушунча. Максимал талабларнинг мунтазам қўйилиши уларни одатий бўлишини таъминлайди ва уларни аста-секин янада ошириш имконини беради.
|
Юкламалар динамикасининг тўлқинсимон бўлиши
|
Агар юкламалар х,ам битта машқда, ҳам турли давомийликка эга бўлган даврларда тўлқинсимон тарзда ташкил этилса , саломатликка путур етказмаган ҳолда машқ талабларини доимий равишда ошириб бориш мумкин бўлади.
|
3
|
Гимнастикачи
ларни тайёрлашнинг услубий тамойиллари
|
"Узиш"
|
Жисмоний хусусиятларнинг техник тайёргарликга нисбатан ўзиб борувчи ривож-ланиши, мураккаб элементларни эрта ўзлаштириш, истиқболли дастурларни тузиш
|
Кўпқирра.лик
|
Барча турларда юксак самарали тайёргарликни шакллантириш
|
Узаро
богланганлик
|
Жараённи ихчамлаштириш йўлларини қидириш, бир вақтнинг ўзида бир неча вазифаларни ҳал қилиш, масалан техник ва жисмоний тайёргарликни бирга қушиб олиб бориш
|
Мутаносиблик
|
Барча жисмоний хусусиятларни энг мақбул ва мувозанатланган ҳолда ривожлантириш
|
Ортиқчалик
|
Мусобақалашув юкламмаридан 2-3 баробар ортиқ бўлган машқ юкламаларини кўллаш, мусобақаташув комбинацияларига керагидан ортиқ мураккаб элементларни қўшиш
|
Моделлаштириш
|
Машқ қилиш жараёнида мусобақешашув фаолиятининг турли вариантларини кенг қуллаш
|
Достарыңызбен бөлісу: |