Тиббий статистика ва замонавий компьютер технологиялари Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш


Тегишли гуруҳнинг ўлим кўрсаткичи деганда нимани тушунасиз?



бет39/51
Дата20.05.2022
өлшемі151.28 Kb.
#458083
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   51
500 савол статистика-2 — копия

401.Тегишли гуруҳнинг ўлим кўрсаткичи деганда нимани тушунасиз?
– бу ушбу жинс ва ёшдаги 1000 нафар аҳолидан йилига ўлганлар сони. Масалан, 60-64 ёшдаги ўлган эркаклар сони х 1000/ 60-64 ёшдаги аҳолининг ўртача йиллик сони. Бу кўрсаткич умумий ўлим кўрсатгичига нисбатан спецефик кўрсаткич бўлиб, айни ёшдаги аҳоли ўртасида ўлим ҳолатларининг частотасини кўрсатади.
402. Ўлим сабаблари бўйича таркибини қандай ҳисобланади?
– бу умумий ўлганлар орасида (% ларда) маълум бир сабабдан ўлганларнинг улушидир. Масалан, зотилжамдан ўлганлар сони х 100/ўлганларнинг умумий сони. Ўлим сабаблари таркибини ўрганиш аҳолининг саломатлик ҳолатини баҳолаш ва ўлим таркибида қайси касалликлар асосий ўринни эгаллашини аниқлаш учун зарур. Шу билан бирга, ўлим сабаблари таркини ўрганиш соғлиқни сақлаш органлари ва муасссалари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш имкониятини беради.Республикамизда ўлим сабаблари орасида биринчи ўринни қон айланиш тизими касалликлари эгаллайди - 63,8%, унинг асосий сабаблари юрак ишемик касаллиги ва артериал гипертония ҳамда уларнинг асоратлари (миокард инфаркти ва мия инсульти) ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида яшовчи 30-70 ёшдаги аҳоли учун асосий юқумсиз сурункали касалликларнинг 4 таси (ЮИК, ГК, ҚД ва нафас аъзолари сурункали касалликлари) данўлим эҳтимоли – 31% га тенг.
403. Оналар ўлимига таъриф беринг.
– бу ҳомиладорлик, туғруқ пайтида ва ундан кейинги 42 кун (6 ҳафта) ичида содир бўлган ҳомиладорлик ва туғриқ туфайли аёлларнинг ўлимидир (бахтсиз ҳодисалардан ташқари).
Оналар ўлимининг бевосита ва билвосита сабаблари фарқланади. Бевосита сабабларига - ҳомиладорликни нотўғри олиб бориш ва даволаш натижасида ҳомиладорликнинг, туғруқнинг, туғруқдан кейинги даврнинг акушерлик асоратлари (тахминан жами оналар ўлими сабабларининг 70% ни ташкил қилади. Оналар ўлимининг билвосита сабабларига ҳомиладор аёлда илгари мавжуд бўлган ёки ҳомиладорлик даврида пайдо бўлган экстрагенитал касалликлар сабабли юзага келган оналар ўлими ҳолатлари киради (жами оналар ўлими ҳолатларининг 30% ни ташкил қилади).


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   51




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет