410. Эрта гўдаклар ўлими – туғилишидан 168 соатгача бўлган ҳаётнинг биринчи ҳафтасида ўлим. Неонатал ўлим – 7 дан 28 кунгача бўлган ҳаётининг биринчи 4 ҳафтаси давомида ўлим.
Постнеонатал ўлим – чақолоқ ҳаётининг 29-кунидан биринчи йили охиригача бўлган давридаги ўлим.
411. Неонатал ўлим кўрсаткичи - 1000 нафар тирик туғилгандан неонатал даврда ўлганлар сони. Неонатал даврда ўлганлар сони х 1000/ Тирик туғилганлар сони.
412. Постнеонатал ўлим кўрсаткичи - 1000 нафар тирик туғилгандан кечки неонатал даврда ўлганлар сони. Кечки неонатал даврда ўлганлар сони х 1000/ тирик туғилганлар сони
413. Перинатал ўлим кўрсаткичи.Перинатал давр (ҳомила ҳаётининг 22-тўлиқ ҳафтаси ёки 154-кунидан бошлаб туғилгандан сўнг 7 тўлиқ кун (168 соатгача) дан сўнг тугайди. Ҳисоблаш формуласи:Перинаталдаврдаўлганлар сони х 1000/ тирикваўликтуғилганлар сони.
414. Ўлик туғилганлар кўрсаткичи - 1000 нафар тирик ва ўлик туғилгандан ўлик туғилганлар сони. Ҳисоблаш формуласи: Ўлик туғилганлар сони х 1000/ тирик ва ўлик туғилганлар сони
415. 5 ёшгача бўлган болаларнинг ўлим кўрсаткичи - 1000 нафар тирик туғилгандан 5 ёшгача (0-4 ёш, 11 ой, 29 кун) ўлганлар сони. Ҳисоблаш формуласи: 5 ёшгача ўлганлар сони х 1000/ тирик туғилганлар сони.
416. 15 ёшгача бўлган болаларнинг ўлим кўрсаткичи - 1000 нафар 15 ёшгача бўлган боладан 15 ёшгача (0-14 ёш,11 ой, 29 кун) ўлганлар сони. Ҳисоблаш формуласи: 15 ёшгача ўлганлар сони х 1000/
15 ёшгача болаларнинг ўртача йиллик сони.
417. 18 ёшгача бўлган болалар ўлиминниг кўрсаткичи - 1000 нафар 18 ёшгача бўлган боладан 18 ёшгача (0-17 ёш,11 ой, 29 кун) ўлганлар сони. Ҳисоблаш формуласи: 18 ёшгача ўлганлар сони х 1000/ 18 ёшгача бўлган болаларнинг ўртача йиллик сони.
418. Гўдаклар ўлими таркиби. Бирор сабабдан,масалан зотилжамдан ўлганлар улуши = Зотилжамдан ўлган 1 ёшгача бўлган болаларнинг сони х 100/ 1 ёшгача ўлган болаларнинг умумий сони. Бахтсиз ҳодисадан ўлган 15 ёшгача бўлган болаларнинг улуши = бахтсиз ҳодисадан ўлган 15 ёшгача бўлган болаларнинг сони х 100/15 ёшгача ўлган болаларнинг умумий сони
Достарыңызбен бөлісу: |