Тошкент давлат иқтисодиёт университети



Pdf көрінісі
бет54/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   124
Menejment

Гуруҳ 
мотивациясини 
мустаҳкамлаш 
учун 
қуйидаги 
ёндашувлардан фойдаланиш тавсия этилади: 
 гуруҳнинг умумий муваффақиятга эришишига кўмаклашиш; 
 гуруҳга  мансублик  ҳиссини  кучайтириш  мақсадида  гуруҳ 
аъзоларини  умумий  гуруҳ  чора-тадбирларига  фаол  жалб 
қилиш; 


56 
 
 гуруҳ  олдида  турган  вазифаларни  ҳал  қилишнинг  имкони 
борлигига ишончни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш. 
 
37-савол. Мотивациянинг мазмун назариялари 
 
1. А. Маслоу назарияси 
2. К. Альдерфер назарияси 
3. Д. Мак-Клелланд назарияси 
4. Ф. Герцберг назарияси 
 
Мотивациянинг  мазмун  назариялари  меҳнатга  ундовчи 
мотивлар  сифатида  инсоннинг  ички  дунёсини,  унинг  эҳтиёжларини 
кўриб чиқади. 
1.А.Маслоу  (1908—1970йй.)  меҳнат  қилишга  ундайдиган 
эҳтиёжларнинг қуйидаги иерархиясини таклиф этди:  
 физиологик эҳтиёжлар; 
 шахсий муҳофазага оид эҳтиёжлар (хавфсизлик ва келажакка 
ишонч); 
 ижтимоий эҳтиёжлар (жамоанинг қўллаб-қувватлаши ва ҳ.к.); 
 ҳурматга бўлган эҳтиёж; 
 шахсий камол топиш эҳтиёжлари. 
А.Маслоуга кўра, қуйи поғонадаги эҳтиёжлар биринчи навбатда 
қондиришни  талаб  қилади  (ҳаракатланиш  пастдан  юқорига  бўлади). 
Мотивацияланиш олий поғонасига фақат 1% одамларгина эришади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет