Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Ташкилотда кадрларни режалаштириш



Pdf көрінісі
бет85/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   124
Menejment

 
59-савол. Ташкилотда кадрларни режалаштириш  
 
1. Кадрларни режалаштиришнинг мақсади 
2. Персонал билан ишлашни тезкор режалаштириш  
 
1.Ташкилотда  кадрларни  режалаштиришдан  мақсад  персонал 
билан  узоқ  муддатли  ишлашни  тўғри  ташкил  қилиш  ҳисобланади. 
Ташкилот  раҳбарияти  ишлаб  чиқариш  вазифаларини  бажариш  учун 
мос  келувчи  иш  ўринларида,  керакли  миқдорда  ва  талаб 
даражасидаги  персоналга  эга  бўлиши  зарур.  Бунда  кадрларни 
режалаштириш  меҳнат  маҳсулдорлиги  ва  ишдан  қониққанлик 
даражасининг юқори бўлиши учун етарли шароитлар яратиши лозим. 
Ташкилотнинг қуйидаги эҳтиёжлари режалаштирилади: 
 пенсияга чиқиш, ишдан бўшатилиш, ногиронликка ўтказилиш 
ва  бошқа  сабабларга  кўра  йиллар  бўйича  персонални 
алмаштириш эҳтиёжи; 
 янги  технологияларни  жорий  қилиш,  ишлаб  чиқариш 
ҳажмини қисқартириш, ишсиз туриб қолишлар, тўловларнинг 
амалга  оширилмаслиги  натижасида  персонал  сонини 
қисқартириш эҳтиёжи; 


90 
 
 ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятининг 
ривожланиши сабабли персонал сонини ошириш эҳтиёжи. 
Кадрларни режалаштириш ташкилот ривожланишининг умумий 
режасига киритилган ҳолларда айниқса самарали бўлади. 
2.Кадрларни  режалаштириш  тезкор  режада  персонал  билан 
ишлашга  бирлаштирилган  ўзаро  боғлиқ  чора-тадбирлар  мажмуини 
амалга  ошириш  воситасида  бажарилади.  Тезкор  режа  қуйидаги 
асосий бўлимларни қамраб олади: 
 персоналга  эҳтиёжни  режалаштириш  (ички  ва  ташқи 
манбалар  ҳисобидан  персонални  излаш,  танлаш  ва  ишга 
ёллаш); 
 персоналнинг мослашувини режалаштириш (янги ишга қабул 
қилинган, ишни ўзгартирган ва б.); 
 персоналдан фойдаланишни режалаштириш (малака ошириш, 
ёш  кўрсаткичлари,  технологик  жараёнларнинг  ўзгариши, 
меҳнат шароитлари ва ҳоказоларни ҳисобга олган ҳолда); 
 персонални ўқитиш ва малака оширишни режалаштириш
 ишбилармонлик  карьераси,  хизмат  пиллапояси  бўйлаб 
ҳаракатланишни  режалаштириш  (ишга  қабул  қилинган 
пайтдан то ишдан бўшатилгунга қадар); 
 персонални 
ишдан 
бўшатиш 
ёки 
қисқартиришни 
режалаштириш  (ишлаб  чиқаришни  оқилона  ташкил  этиш, 
маҳсулот чиқариш ҳажмини қисқартириш ва ҳ.к.); 
 ташкилот 
персонали, 
жумладан, 
кадрлар 
хизмати 
харажатларини режалаштириш. 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет