Тошкент молия институти



бет100/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Танлаш билан боғлиқ риск
Риск ҳамма вақт бўлади, танлаб олишдан қилинган ҳар қандай танловлар агар аудиторлар 100% умумий тўпламни текширмасалар тўғри бўла олмайди. Лойиҳаланган натижалар хақида ноаниқликлар бўлади, чунки танлаб олиш натижалари умумий тўпламнинг унча катта бўлмаган қисмига асосланади. Танлаб олиш миқдори қанча кам бўлса, ноаниқлик шунча катта; танлаб олиш миқдори қанча катта бўлса, ноаниқлик шунча кам бўлади. Танлаш билан боғлиқ риск шундай рискки, танлаш асосида берилган аудиторлик хулосалари агарда аудиторлик процедуралари жами умумий тўплам учун шу тарзда қилинган бўлса аввал қилинган хулосалардан фарқланиши хисобланади. Статистик танлашни қўллаш ёрдамида аудитор агар танлаш умумий тўплам учун репрезентатив бўлса, у ерда рискнинг миқдори қанча бўлишини баҳолайди. Танлаш билан боғлиқ риск танлашнинг ностатистик ёндашувлари учун емас, балки статистик танлаш учун ўлчаниши мумкин.
Ички назорат тизимини тестлаш билан боғлиқ танлаш рисклари
Аудитор ички назоратни интеграцияланган аудитнинг бир қисми сифатида самарадорлигини баҳолаш учун далилларни йиғишда кўпинча танлашдан фойдаланади. Назорат пасайишга учраса, аудитор вақт фоизининг аниқ баҳосини талаб қилади; масалан, агар назорат вақтнинг 4%да самарали юритилмаса, аудитор бу ахборотдан назорат самарадорлиги ҳақидаги ва бажарилиши керак бўлган мустақил назорат амаллар миқдори ёки ички назорат тўғрисида фикр ега бўлиш учун фойдаланилади. Чунки танлаб олиш ҳамиша айрим ноаниқликларга ега бўлади, шу билан бирга аудитор ёмон сенарийни бошқаришга уринади; масалан, аудитор назорат вақтнинг 8% дан ортиғига панд бермайди дея 95% ишонишни хоҳлайди. Аудитор ҳамиша танлаб олишнинг унча катта бўлмаган миқдоридан нотўғри хулосалар чиқариш бўйича рискларни бошқаришга харакат қилади.
Ички назоратни тестлаш билан боғлиқ танлаш рисклари жадвалда келтирилган. Ички назорат ишончлилигини нотўғри қабул қилиш риски (шунингдек, назорат рискининг ўта паст ёки ишончлиликдан ҳам юқори баҳоловчи риск деб аталувчи риск) бунда аудитор ички назорат тизимини самарали деб топганда ҳақиқатда еса ички назорат тизими самарсиз бўлганлиги риски ҳисобланади. Ички бошқарув ишончлилигининг нотўғри оғиши рискга (шунингдек, назорат рискини ўта юқорилигида ёки ишонилганидан паст рискни баҳолаш деб ҳам аталувчи) аудитор назоратнинг ички воситалари ҳолати самарасиз деб хисобланади, аслида еса назоратнинг ички воситалари самаралидир.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет