Тошкент молия институти



бет99/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Танлаш бирликларига текшириладиган алоҳида елементлар киритилади. Танлаш бирликлари умумий тўпламни ташкил етади. Умумий тўплам аудитор назорат процедуралари самарадорлиги ёки счетдаги бузиб ёзишлар каби айрим хусусиятларни баҳоламокчи бўлганида, счетлар салдосини ташкил етувчи операциялар ёки елементлар гуруҳидир. Танлаш бирлигига даромадни тан олишга таълукли бўлган йил давомида сотилган буюртмалар бўлиши мумкин еди. Аудитор танлашдан фойдаланишда тўртта критик саволга жавоб бериши керак.
1.Қандай умумий тўплам ва танлаш бирлиги текширилмоғи зарур ва қандай хусусиятлари текширилиши лозим (умумий бош тўплам) ?
2.Аудиторлик тестлаш учун қанча елемент танлаб олиниши керак(танлаб олиш ҳажми)?
3.Танлаб олишга қандай елементлар киритилиши лозим(танлаш) ?
4. Танлаб олишга қараб умумий тўплам хақида қандай хулосалар қилиш мумкин (баҳолаш)?
Танлаш билан боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган рисклар
Танлаб олишдан умумий тўплам ҳақида хулосалар қила туриб, аудитор умумий тўпламнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида хатолар қилиши мумкин, чунки ё а) аудитор аудиторлик процедураларини тегишлича бажармаган ёки муаммоларни нотўғри таҳлил қилиш ёки б) аудитор умумий тўпламга нисбатан репрезентатив бўлмаган танлашни нотўғри талқин қилганда. Бироқ аудиторлик фирмалари бу рисклардан иккаласини ҳам нозорат қила олади.
Танлаш билан боғлиқ бўлмаган риск
Фараз қилинадики аудиторлар танлашда ҳамма елементларни синчиклаб тадқиқ етади ва операцияларнинг тўғрилигини баҳолаш учун далил йиғишда аудит амалларини танлайди. Лекин аудитор ехтиёткор бўлмаган холатлар ҳам бўлади. Аудитор танлаш риски билан боғлиқ бўлмаган рискларда барча сабабларга кўра хато хулоса чиқарган бўлса, бу танлаш билан боғлиқ бўлмаган риск сифатида қаралади. Танлаш билан боғлиқ бўлмаган риск, шунингдек аудиторлик процедураларни бажараётган аудиторнинг малакаси етишмаслиги оқибати ҳам бўлиши мумкин. Аудиторлик фирмаси бундай хатолар еҳтимолини аудиторларнинг тегишли ўкув ва мос келувчи кўзатувлари, танлаб олишни бажариш учун яхши ишлаб чиқилган компютер дастурлари ва синчкилаб ишлаб чиқилган ва бажарилган аудит дастурлари воситалари билан бошқаради.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет