Тошкент молия институти



бет96/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Тўртинчи босқич.Таҳлилий шарҳи жараёнининг охирги босқичи (тўртинчи босқич- баҳолаш) аудиторлик тахминлар ва қайд етилган қийматлар орасидаги фарқ, молиявий ҳисоботга бўлган таъсирни баҳолашни ўз ичига олади. Бу, одатда, ўрганилаётган миқдорнинг аниқ фарқли қийматини баён қилиш ва омилларни аниқлаш учун йетарли емас. Аудитор тасдиқланиши ва етарлича изоҳи бўлиши мумкин бўлган фарқларнинг бир қисмига миқдорий баҳо беришга ҳаракат қилади. Агар мавжуд қийматга тегишли тушунтиришлар олиниши мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлса, аудитор ҳеч қандай моддий хато йўқ, деб хулоса қилиши мумкин.


10.5. Маълумотлар орқали тахминларни шакллантириш


Тахминлар мижознинг аудитори ва унинг саноати тушунчасида мавжуд бўлган ишонарли муносабатларнинг намоён бўлишидан шакллантирилади. Бу муносабатлар, қуйидаги манбаларни таққослаш орқали аниқланиши мумкин:
■ олдинги даврлардаги қиёсий маълумотлар;
■ кутилаётган натижалар (масалан, бюджетлар ва башоратлар ёки аудитлик тахминлар);
■ бир соҳадаги ўхшаш маълумотлар;
■ номолиявий маълумотлар.
Аудитор олдинги даври маълумотлари билан жорий мижоз маълумотларни оддий таққослаш билан сезиларли даражада ўзгарган, счёт қолдиқларини аниқлаши мумкин. У йиллар ўртасидаги нисбатли муносабатларни; ўтган йилнинг бир хил деталлар билан ўрганилаётган жорий балансни; ўтган йилдаги счёт қолдиқлари билан жорий счёт қолдиқларини таққослаши мумкин. У кутилаётган натижалар билан субъйектнинг жорий қайд етилган счётларини қиёслайди. Мисол учун, компания бюджети билан мавжуд хатоликни кўрсатувчи ишонарли натижаларни таққослайди ёки аудитор фоизли баланс харажатларини баҳолайди ва қайд етилган фоиз ставкалари билан қиёслайди.
Таққослашнинг стандарт асосларидан бири бу- бир соҳадаги ўхшаш компанияларнинг қиёсланиши. Мисол учун, аудитор мижознинг ялпи фойдаси билан саноат ялпи фойдасини қиёслайди.
Таҳлилий амаллар ўз ичига ходимларга меҳнат харажатлари каби молиявий ва номолиявий ахборотлар ўртасидаги боғлиқликни олиши мумкин.
Тахминларга асосланган маълумот манбалари орқали (масалан,ўтган давр аризаси, башоратлар, ахборотлашган саноат) аниқлик билан аудитор баланс счётларини башоратлайди, белгилайди. Мисол учун, бир чакана савдо тармоқларидаги маълумотлар умумий саноат ахборотларига нисбатан аниқроқ ҳисобланади. Сўнгги йиллардаги молиявий ҳисоботлар олдинги молиявий ҳисоботларга қараганда бу йилги баланс кўрсаткичининг аниқроғи бўлади. Талаб етилаётган тахминлар таҳлилий амалларнинг мақсадига қараб ўзгаради. Синов тестлари кўринишида фойдаланиладиган таҳлилий амаллар учун аниқлик режалаштириш жараёнида қўлланиладиган амалларга нисбатан муҳимроқдир.
Таҳлилий амалларнинг самарадорлиги ҳисоб табиати ва маълумотлар ишончлилиги ва бошқа маълумотларни хусусиятларининг бир функсиясидир. Ҳисоб табиатини белгилашда, аудитор баланснинг тарозуда ҳисобга олинган, бажарилган битимлар ёки баҳолар асосида тузилган ёки тузилмаганлигини ҳисобга олади. Субъектив равишда аниқланган қолдиқларни бошқариш тўпланган битимларга кўра осонроқ. Ҳисоб хусусияти миллионлаб муомалаларни (масалан, чакана даромад) ўз ичига олса, у бошқа таркибий операцияларга (масалан, ескирган қимматли қоғозлар) қараганда аниқроқ бўлиши керак. Йўналтирилган харажатлар (масалан, лизинг) ўзгарувчан харажатларга (масалан, юк) қараганда аниқроқ.
Аудитор ўзининг тахминларини ва маълумотлар ишончлилигини асослайдиган деталлаштириш даражаси ҳисобланган (умумлаштириш) бошқа маълумотлар хусусиятлари асосий калит хусусиятлари дейилади. Умуман олганда, қанчалик маълумотлар бўлиниб ўрганилса, тахминлар янада аниқроқ бўлади. Мисол учун, йиллик маълумотлар ўрнига ойлик маълумотлар қўлланилса, тахминлар аниқлигини оширииганлиги кузатилади. Жамланма маълумотлар асосидаги тахминларга нисбатан бўлиниб ўрганилган тахминлар аниқроқ ҳисобланади. Бухгалтерия тадқиқотчилари, ойлар, сегмент ва маҳсулотлар линияси бўйича баланслар тақсимланиши таҳлилий амалларга бўлган еътиборни амалга оширади, деган хулосага келишган.
Маълумотлар манбалари қанчалик ишончли бўлса, тахминлар ҳам аниқроқ бўлади. Маълумотларнинг ишончлилиги компаниянинг ички назорати мустаҳкамлиги асосида аниқланади: маълумот манбалари объективми ёки мустақилми, ва маълумотлар таҳлилий амалларнинг предметими ёки йўқми.Қанчалик ички назорат мустаҳкам бўлса, шунчалик молиявий ҳисоботнинг маълумотлари ишончлироқ бўлади.

10.6. Компютер ёрдамида аудит усули орқали амалга ошириладиган баъзи таҳлилий амалларни тасвирлаш.


Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида аудиторлик фаолияти ривожланишининг муҳим босқичи аудиторларнинг замонавий персонал комютерларида бухгалтерия ҳисобини юритиш дастурларидан хабардор бўлиши ва ундан фойдаланиши билан боғлиқ. Бунинг замирида нафақат комютер ичидаги ҳисоб маълумотлари, шунингдек, корхонада ўтказилаётган аудит текширувлари давомида ички назорат тизими елементлари ва ҳисоб тизими билан чамбарчас алоқада компютер тизими доирасидаги аудиторлик текшируви зарурлиги тушунилади. Бу зарурият нафақат кўрсатилган шароитларда комютер тизими техник жиҳатлари ва унинг аниқ експлутацион мижози билан боғлиқ қўшимча таваккалчилик даражасининг юзага келишига сабаб бўлади, балки, компютер системасидан фойдаланишда хўжалик юритувчи субйект ҳисоби ва назорати билан бўғлиқ таваккалчиликларни ҳам юзага келтиради.
Ушбу таваккалчилик қуйидаги таваккалчилик даражалари билан ҳам боғлиқ бўлади:

  • Ҳисоб ахборотида атайлаб қилинган ёки фавқулотда хатоликларниг пайдо бўлиши таваккалчилиги;

  • Ҳисоб маълумотларини атайин ёки бехосдан ўчириб ёборилиши натижасида йўқотиш таваккалчилиги (компютер хотирасидан);

  • Корхона ички назорат тизими ходимининг комютер тизимида ишлашга йетарли даражада тайёр емаслиги ва мутахассислар томонидан мос равишдаги зарур назоратнинг йўқлиги натижасида хато ва нотўғри қайта ишланган корхона ички назорат тизими ходимининг компютер тизимида ишлашга ҳисоб маълумотларининг пайдо бўлиш таваккалчилиги.

Аудитнинг компютер-дастурий таъминоти (CААТ) ҳисоб файллари ва електрон операцияларни кенгроқ тестлаштириш имконини беради. CААТдан операция намуналарини асосий електрон файллардан танлаш учун, ўзига хос хусусиятларга ега операцияларини тартиблаштириш учун, ёки бутун аҳоли тўғрисида маълумот йиғиш учун фойдаланиш мумкин. CААТ одатда маълумотлар манипуляциясини,
ҳисоблаш, маълумотларни танлаш, маълумотларни таҳлил қилиш, истисно ва ғайриоддий битимларни аниқлаш,регрессион таҳлил ва статистик таҳлил қилишни ўз ичига олади. CААТдан фойдаланиш имкони умумий аудит-дастурий таъминоти(ГАЗ) орқали мавжуд, у аудиторларга манипуляция, кириш имкони, бошқариш, таҳлил қилиш ва маълумотларни турли шакллари тўғрисида тассаввур қилиш имконини беради. Маълумотларни интеллектуал таҳлилининг дастурий таъминоти, шунингдек, таҳлилий амаллар учун ҳам қўлланилади.
Таҳлилий амаллар башорат қилинган ҳажмдан фарқланадиган ёки бошқа мавжуд бир-бирига зид маълумот ва муносабатларни маълумотларга тўғри келмаслигини аниқлаганда, аудитор вазиятни ўрганиб тегишли ва йетарли тушунтиришлар ва далилларни олиши керак. Ғайриоддий тебранишлар ва маълумотларни аниқлаш корхона раҳбарини сўроқлашдан бошланади ва бошқа аудиторлик амаллар ҳам сўров натижаларига асосланади.
Алгоритмлар – йечимларни қабул қилиш дарахти, априорли, нейрон тармоғи
Маълумотларнинг интеллектуал таҳлили кўпроқ қуйидаги учта алгоритм кўринишида қўлланилади.
йечимларни қабул қилиш дарахти маълумотларни ийерархик кўринишда гуруҳлайдиган, прогнозлайдиган (башоратлайдиган) модел ҳисоблнади. У ўзида гуруҳловчи (классификатор) саволларни, шунингдек, саволлар натижалари бўлган соҳаларни жам қилган. (Масалан, фақат биргина ўша-ўша кўрсаткич даромад сифатида кўпаймоқдами?- ҳа деб жавоб берилса, ушбу жавоб бир шохга йўналтиради, йўқ деб жавоб берилса бошқа шохга.
априор алгоритми- мавжуд бўлга ва мавжуд бўлмаган елементлар ўртасидаги боғлиқликни топиш учун қонун-қоидалар ёрдамида елементлар йиғиндисини а ниқлашга ҳаракат қилади.(Мантиқий боғланиш қоидаси) Елементлар йиғиндисининг гуруҳлари одатда биргаликда аниқланади.
нейрон тармоғи мия архитектураси асосидаги компютер модели кўринишида болади. У биринчи навбатда, маълумотлар йиғиндисидан намуналарни аниқлайди, кейин ушбу моделнинг енг яхши классификаторларини башоратлайди ва охирида хатоларни ўрганади.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет