Назорат учун саволлар:
Молиявий натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими деганда нима тушунилади?
Маҳсулотларни сотиш аудити нималардан иборат?
Маҳсулотларни сотиш ва молиявий натижаларнинг ўзаро боғлиқлиги нималардан иборат?
Харидорлар билан ҳисоб-китоблар аудити деганда нимани тушунасиз?
Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар аудитини режалаштиришда нималар акс еттирилади?.
Маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойдани текшириш кетма-кетлиги қандай?
Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларни текшириш қандай тартибда ташкил қилинади?
16-БОБ. МЕҲНАТ ҲАҚИНИ ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ ЖАРАЁНИ АУДИТИ
16.1. Ходимлар билан ҳисоб-китоблар аудитининг меъёрий асослари.
Бозор муносабатларини ривожлантириш шароитида иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш йўналишига тегишли муҳим ўзгаришлар киритилмоқда. Бунинг натижасида меҳнатга ҳақ тўлаш, ходимларни иқтисодий қўллаб қувватлаш ва ҳимоя қилиш тартиби ва йўналишлари бўйича олиб борилаётган сиёсат ҳам ўзгармоқда.
Ушбу сиёсатни жорий қилиш натижасида давлатнинг ижтимоий қўллаб қувватлаш ва ҳимоя қилиш бўйича кўпчилик тадбирлари хўжалик юритувчи субъектларнинг зиммасига ўтди. Чунончи, субъектлар бу даврда меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими, миқдори ва моддий рағбатлантириш тартибларини қонунчилик асосида мустақил равишда белгиламоқдалар. Натижада (иш ҳақи тушунчаси ўзгарди, чунки унинг таркибига иш ҳақидан ташқари қуйидаги ҳисобланадиган ва олинадиган даромадлар қўшилди:
-молиялаштириш манбаидан қатъий назар ҳар хил мукофотлар, қўшимча ва устама тўловлар, ижтимоий имтиёзлар;
-қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларнинг ишламаган кунлари (таътил, байрам кунлари ва ш.у.) учун ҳисобланган суммалар ва ҳоказолар. Бозор муносабатлари ривожланган шароитда ходимлар даромадининг таркибига хўжалик юритувчи субъектнинг мулкига қўшилган улушлари ва олган акциялари учун оладиган даромадлар (дивидентлар, фоизлар)и ҳам қўшилди.
Натижада ҳар бир ишчи ходимнинг меҳнат даромади унинг субъект фаолиятига қўшган улуши ва субъект фаолиятининг якуний натижасига боғлиқ бўлади. Ушбу даромаднинг юқори даражаси чегараланмаган, лекин солиқ миқдорининг даражаси билан тартибга солиб турилади. Меҳнат ҳақининг минимал даражаси тегишли қонун ҳужжатларига асосан тартибга солиб турилади.
Хўжалик юритувчи субъект ва ходимлар ўртасидаги устав муносабатларнинг юридик асоси, шу жумладан меҳнат ҳақига тааллуқли қисми улар ўртасида тузилган жамоа (жамият) ёки шахсий шартнома бўлиб, унда жамиятнинг ҳуқуқи доирасидаги меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари аниқ ва равшан кўрсатиб ўтилади.
Бу даврда ходимларни ижтимоий кафолатга олишнинг янги йўналиши инфляция натижасидаги аҳолининг кўрган зарарини ва даромадини индексация қилишдир. Ушбу кафолатни амалга оширишда давлат томонидан ташкил қилинган бюджетдан ташқари жамғармалар (ижтимоий муҳофаза, пенсия жамғармалари, бандлик жамғармалари ва ҳоказолар) муҳим ўрин тутади. Ушбу жамғармаларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланишнинг тартиби тегишли қонуний ҳужжатлар билан тартибга солинади. Юқорида келтирилган жамғармалар махсус мақсадли ажратмалар ва манбалар ҳисобидан ташкил қилинади ва давлат бюджетидан ажралган ҳолда фаолият кўрсатадилар, ўзининг мустақиллигига ега ва муҳим ижтимоий дастурларни ва тадбирларни ўтказиш учун молиялаштириш манбаи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда меҳнат ва унга ҳақ тўлашни ҳисобга олиш субъектнинг ҳисоб тизимида ва аудитида асосий ўринлардан бирини егаллайди. Чунки, асосий вазифалар қуйидагилардан ташкил топади:
а) ходим билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоблашишни (меҳнат ҳақи ва бошқа тўловларни ҳисоблаш, тегишли суммаларни ушлаш ва қолган суммаларни бериш) ўз вақтида амалга ошириш;
б) ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархига ҳисобланган меҳнат ҳақи ва тегишли ажратмаларни ўз вақтида ва тўғри қўшиш;
с) тезкор бошқаришни амалга ошириш ва тегишли ҳисоб маълумотларини тайёрлаш учун меҳнат ва унга ҳақ тўлаш билан боғлиқ кўрсаткичларни йиғиш ва гуруҳлаштириш;
д) ижтимоий суғурта, пенсия ва бадаллик жамғармалари билан ҳисоблашишни ўз вақтида ва тўғри амалга ошириш.
Меҳнат ва унга ҳақ тўлаш ҳисоби сарфланган меҳнатнинг миқдори ва сифати, ушбу йўналишдаги маблағлардан фойдаланиш, меҳнат ҳақи жамғармасини шакллантириш ижтимоий хусусиятига ега бўлган тўловларни амалга ошириш устидан тезкор назорат ўрнатишни таъминлаши лозим. Чунки, юқорида келтирилган вазифаларни ўз вақтида амалга оширилиши ходимларнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш ва иқтисодий силсилалардан ҳимоя қилишнинг асосий омилларидан биридир.
Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китобларнинг аудити учун асосий манбалар бўлиб қуйидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади:
-Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси.
-Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси.
-Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси.
-“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.
-“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.
-“Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш тўғрисида йўриқнома” 21-сонли Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС).
-Ўзбекистон Республикасининг бошқа БҲМСлари.
-Маҳсулот (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби ҳақидаги низом. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1999 йил 5 февралда 54-сон билан тасдиқланган (ўзгартиришлар билан).
16.2. Акциодорлик жамиятларида меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар аудитининг мақсади, вазифалари ва манбалари.
Ўзбекистон истиқлолнинг дастлабки кунларидан барча жабҳаларда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ега демократик ҳуқуқий давлатни барпо ежтишга қаратилган кенг кўламли комплекс ислоҳотларни амалга ошириш ва ривожлантириш бўйича ўз йўлини танлади.. Шу сабабли, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимларни ижтимоий қўллаб қувватлаш ва ҳимоя қилиш бўйича ўтказилаётган аудиторлик текширувларини ўтказишдан мақсад меҳнат муносабатларига тегишли бўлган қонунчиликка риоя қилиниши, иш ҳақи ва турли хил қўшимча тўловлар ва мукофотлар, шунингдек, иш ҳақидан солиқлар ва ижтимоий еҳтиёжлар учун тўловлар тўғри ҳисобланиши устидан назорат қилишдан иборат.
Достарыңызбен бөлісу: |