ИТ – сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи;
ЯФ – ялпи фойда;
ДХ-давр харажатлари;
БД-асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар;
АФФ-асосий фаолиятдан олинган фойда;
МД - молиявий фаолиятдан олинган даромадлар;
МХ - молиявий фаолият харажатлари;
УФФ - умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда;
ФФ - фавқулодда вазиятлардан олинган фойда;
ФЗ - фавқулодда вазиятлардан кўрилган зарар;
СТФ - солиқ тўлангунгача олинган фойда;
ФС - фойдадан тўланадиган солиқ;
БС - бошқа солиқлар ва тўловлар.
15.2. Маҳсулотларни сотиш ва молиявий натижаларнинг ўзаро боғлиқлиги
Иқтисодиётни еркинлаштириш шароитида мулкчилик тузилмаси ўзгаради ва енди давлат хўжалик юритувчи субъект фаолиятидан манфаатдор бўлган фойдаланувчилар ва мулк егаларидан бирига айланади, зеро бу фойдаланувчи ва мулкдор хўжалик юритувчи субъектга ўз маблағини қўйган. Хўжалик юритувчи субъект ҳам ўзини рақобатбардош корхонага айланишида ёрдам берадиган ва зарур молиявий натижаларга еришишида қўл келадиган бошқарув қарорларини излаш ва қабул қилишга мажбур бўлади. Шу мақсадда корхона бозор конъюнктурасини ўрганади, ўз фаолиятини мустақил режалаштиради. Бу мақсадларга еришиш учун кўпдан-кўп манфаатдор томонлар билан иқтисодий алоқага киришади. Бу жараёнда бухгалтерия ҳисоби манфаатдор томонлар учун ахборот манбаи бўлиб ҳисобланади.
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун бухгалтерия ҳисобини юритиш стандартларига нисбатан янги, бозор муносабатларига тўғри келадиган талабларни қарор топтиришни таъминлайди ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги бухгалтерия ҳисоби тизимини ташкил етишда замин бўладиган асосий тамойилларни кўзда тутади.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини амалга киритиш зарурати асосан бухгалтерия ҳисобининг базавий қоидалари ва тамойилларини тушунтириш ва умумлаштириш, асосий тушунчаларни баён қилиш, у ёки бу бухгалтерия усулларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ҳисобнинг ўзига хос хусусиятларини қўллашдан иборатдир. Тайёр маҳсулот (иш, хизмат)лар, уларни сотиш ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш ҳисобини юритишда «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» номли 1-сон БҲМC, «Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар» номли 2-сон БҲМC, «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» номли 3-сон БҲМC, «Товар-моддий заҳиралар» номли 4-сон БҲМC, «Инвентаризацияни ташкил етиш ва ўтказиш» номли 19-сон БҲМC, «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счетлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома» номли 21-сон БҲМCлар услубий асос сифатида қўлланилиши мумкин.
Корхона ишини сотиш режасининг бажарилишига қараб баҳолаш корхона раҳбарларини маҳсулот сотиш ва молиявий фаолият масалаларига кўпроқ еътибор беришга чақиради ҳамда корхонанинг бир маромда ишлашига ва юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришига ижобий таъсир кўрсатади. Булар еса, ўз навбатида, корхонадаги ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини беради.
«Товар-моддий захиралар» номли 4-сон БҲМCга мувофиқ тайёр маҳсулот хўжалик юритувчи субъектларида бўлган активлар ҳисобланади ва улар хўжалик юритувчи субъектнинг кундалик фаолиятида сотиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулот, товарлар сифатида корхонанинг товар-моддий захиралари таркибига киради.
Бозор иқтисодиёти шароитида мулк шаклидан қатъий назар барча корхоналарда маҳсулот сотиш ҳажми асосий кўрсаткичлардан биридир. Бу кўрсаткич корхоналарни халқ хўжалигида шахсий истеъмол учун сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга ундайди, ўз муддатида маҳсулотнинг сотилиши (иш бажарилиши, хизмат кўрсатилиши) ишлаб чиқаришнинг узлуксиз давом етишини таъминлайди, маблағлар айланишини тезлаштиради. Маҳсулот сотиш орқали қилинган харажатлар қопланади ва корхона фойда олишга еришади.
Сотиш ҳажми корхона молиявий натижасини умумлаштирувчи асосий кўрсаткичлардан биридир. Маҳсулот сотишдан келган тушум орқали корхона биринчи галдаги тўловларни амалга оширади. Солиқ бўйича тўловлар мол етказиб берувчилар, ишчи хизматчилар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китобларни бажаради. Демак, корхонанинг молиявий ҳолати, айланма маблағларнинг айланиш тезлиги ва уни ҳолати, молиявий натижалар сотиш ҳажми бўйича режанинг бажарилиши ва унинг динамикасига кўп жиҳатдан боғлиқ.
Сотиш жараёнининг тезлашиши корхонанинг ишлаб чиқариш ва таъминот жарёнларини ҳам тезлашишига таъсир етади, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартиради.
15.3. Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар аудити.
Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларни текширишнинг умумий қисми - қолдиқлар ҳаққонийлигини баҳолаш ва бажариладиган услубий амаллар мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни текширишга ўхшаш.
№21-БҲМСга мувофиқ жўнатилган маҳсулот, материал, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун харидор ва буюртмачилар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар 4010 - «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар», 4020- «Олинган векселлар», 6310- «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар», 9010 - «Маҳсулотлар сотишдан олинган даромадлар», 9020 - «Товарларни сотишдан олинган даромадлар», 9030 - «Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар», 9110 - «Сотилган маҳсулотлар таннархи», 9120 - «Сотилган товарлар таннархи», 9130 - «Сотилган ишлар ва хизматлар таннархи», счётларида ҳисобга олинади. Аудитор 4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар», 4020-«Олинган векселлар» ва 6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счётлари бўйича ҳисоб юритиш ва назоратнинг ҳолати ҳамда қолдиқларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш натижасида харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича муомалаларнинг ишончлилигини текширади. Бу счёт бўйича оборотларни текширишнинг муҳимлиги корхона фаолиятини баҳолайдиган асосий кўрсаткич - товарлар, маҳсулотлар, иш ва хизматларни сотишдан олинадиган даромад кўрсаткичи бўйича ахборотларни шакллантириши билан изоҳланади.
Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларга доир муомалаларни текширишда 4010, 4020 ва 6310 счётлар бўйича ҳисоб регистрлари маълумотларининг Бош дафтар ҳамда ўзаро алоқадор ҳисоб регистрлари маълумотлари билан тенглиги аниқланади. Бунда асосан 4010- счёт дебети бўйича ёзувлар 9010, 9020, 9030, 9210, 9220-счётларнинг кредити бўйича ёзувлар билан солиштирилади. Агар қонун ёки олди-сотти шартномасида товарга мулкчилик ҳуқуқининг махсус тартиби кўзда тутилмаган бўлса, уҳолда умумий қоида бўйича мулкий ҳуқуқ мол етказиб берувчидан харидорга товарни жўнатиш вақтида ўтади ва дебет 4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» ва кредит 9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар»счёти ёзуви билан акс еттирилади. Бундай ёзув солиққа тортиш мақсади учун қандай ҳисоб тартиби - «тўлов бўйича» ёки «жўнатиш бўйича» қабул қилинганидан қатъий назар амалга оширилади. Дастлабки ҳужжат ва 4010-счётнинг ҳисоб регистри бўйича маҳсулот жўнатилган санани таққослаш орқали муомалаларнинг ўз вақтида акс еттирилиши назорат қилинади.
Агар шартномада товарларга мулкий ҳуқуқ ўтишининг махсус тартиби кўзда тутилган бўлса, у ҳолда жўнатилган қийматликларга мулкий ҳуқуқ уларни жўнатиш вақтида емас, балки пул тўланиш вақтида ўтиши мумкин. Бу ҳолда жўнатилган ва сотилган товарлар учун харидорларнинг қарзлари ҳам шундай ёзув билан, аммо пул тўланиш вақтига акс еттирилиши муҳимдир. Бу харидорлар билан чет ел валютасида ҳисоблашилганида ва харидорлар билан шартли бирликларда ҳисоблашилганда ўта муҳимдир. Чунки муомалаларни акс еттириш санасига боғлиқ ҳолда валюта курси натижада еса умумий қарздорлик, курс ва сумма тафовутлари аниқланади.
Муомалаларнинг ҳужжат билан асосланганлигини текшириш чоғида товар (маҳсулот, иш ва хизмат)лар баҳоси шаклланишининг шартнома шартларига мувофиқлиги, ҳамда ҚҚС суммаси ва харидорларга тақдим қилинган счётлар бошқа елементларининг тўғрилиги аниқланади. Харидорлар томонидан счётларни тўлашнинг ўз вақтидалиги ва тўлиқлиги 5110, 5210, 5220, 6310, 7310 счётлар билан богланадиган маълумотларни таққослаш ва аналитик ҳисоб регистрларидаги ёзувларни кўриб чиқиш йўли билан аниқланади.
Векселлар билан ҳисоб-китоб қилинганида №21 БҲМС талабларига мувофиқ 4020 -«Олинган векселлар» счётини юритиш тартибига риоя қилиниши ва харидорларнинг векселлар билан таъминланган қарзлари аналитик ҳисобининг тузилишига қатъий еътибор қаратилиши лозим. Бунда хусусан, векселларнинг тўлов муддати, банкларда ҳисобга олинганлиги (дисконтлангани), ўз вақтида пули келиб тушмаганлари алоҳида текширилиши зарур.
Шунингдек, олинган векселлар бўйича вексел фоизлари ва ҚҚС акс еттирилиши, вексел бўйича пул маблағларининг келиб тушиш чоғида (товарлар, қарама-қарши талаблар) вужудга келадиган мажбуриятлар тўғрилиги текширилади.
Текширув жараёнида харидорларнинг муддатлари ўтиб кетган дебитор қарзлари талаб қилинганлиги ва талаб қилинмаганлигини аниқлаб таҳлил қилинади. Дебитор қарзларни ҳисобдан ўчириш фактлари бўйича аудитор ушбу фактларнинг асосланганлиги ва тўғри акс еттирилганлигини аниқлайди.
Дебитор қарзларнинг аҳволи ва уларни ҳисобдан ўчиришни текшириш амаллари шубҳали қарзлар бўйича резерв яратиш ва ундан фойдаланишни текшириш амаллари билан кесишади. Шубҳали қарзлар бўйича резервлардан фойдаланишнинг асослилигини текшириш дебитор қарзларни ҳисобдан ўчириш чоғида кўриб чиқилади.
Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб - китобларни текширишни бошлашдан олдин салдо (қолдиқ) реестрларида кўрсатилган қолдиқларнинг Бош дафтардаги 4010 - «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар», 4020- «Олинган векселлар», 6310- «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счётлари бўйича қолдиқларга тенг келишини аниқлаш зарур. Шунингдек, реестрларнинг ўз вақтида тўлғазилиши, бухгалтерияга топширилиши ва хўжаликнинг кассасига ёки ҳисоб-китоб счётига тушган тўловлар ҳақида белгилар (ёзувлар) мавжудлиги текширилади. Маҳсулот, материал, иш ва хизматлар реализацияси бўйича тўлов талабномаларининг ўз вақтида тўлғазилиши ва инкассага қўйилиши текширилади. Қарзларнинг вужудга келиш саналари ва тўлов муддати ўтиб кетган суммаларини салдо (қолдиқ) реестрлари бўйича аниқлаш зарур. Ушбу тўлов ҳужжатлари бўйича қарзлар ниҳоятда пухта текширилади. Чунки, амалиётда харидорлар ва буюртмачиларнинг қарзлари 4010 - «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» ва 4020- «Олинган векселлар», счётларининг дебетида, тўловларнинг келиб тушиши еса 6310- «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счётининг кредитида акс еттирилади, шунингдек маҳсулот ва материаллар бир хўжалик ёки ташкилотга жўнатилиб, счёт еса адашиб бошқасига тақдим етилиши ҳоллари ҳам учрайди. Бунинг натижасида нохақ дебитор ва кредитор қарзлар вужудга келади.
Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларни текширишда корхона раҳбари ва бош бухгалтери томонидан муддати ўтиб кетган дебитор қарзларни ундириш чоралари кўрилаётганлиги аниқланади, ҳисоб-китобларни ўзаро таққослаш ва аниқланган тафовутларни таққослаш далолатномаси тузиб тўғрилаш, шунингдек қарзларни ўзаро суришишга доир ишларнинг амалга оширилаётганлиги текширилади.
15.4. Маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойдани текшириш
Асосий фаолиятдан олинадиган даромадларнинг шаклланиши 2-сон «Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар» номли БҲМС билан тартибга солинади.
Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар - хўжалик юритувчи субъекнинг одатдаги фаолияти давомида вужудга келадиган давр ичида мулк егаларининг ўз сармояларига бадали билан боғлиқ бўлаган кўпайишларни истисно етганда, ўз сармояси кўпайишига олиб келадиган тушумларга айтилади. Тайёр махсулотлар, товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар, олинган даромадлар, шунингдек сотилган товарларнинг қайтарилиши, сотиш нархларидан чегирмалар тўғрисидаги ахборотлар қуйидаги счётларда акс еттирилади:
9010 "Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромад"
9020 "Товарларни сотишдан олинган даромадлар"
9030 "Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар"
9040 "Сотилган товарларнинг қайтарилиши"
9050 "Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар"
Юқорида келтирилган 9010 "Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромад", 9020" "Товарларни сотишдан олинган даромадлар", 9030 "Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар" счётлар транзит счётлар ҳисобланиб, кўпайиши кредитида камайиши дебетида акс еттирилади. 9040 "Сотилган товарларнинг қайтарилиши" ва 9050 "Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар" счётлари контрпассив счёт бўлиб 9010 "Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромад", 9020 "Товарларни сотишдан олинган даромадлар" ва 9030 "Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар" счётлар суммасини корректировка қилиб туради.
Юқорида келтирилган счётларда қуйидагиларни сотишдан тушган соф тушум акс еттирилади:
саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа корхоналарда ишлаб чикарилган тайёр маҳсулот ва ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулот;
саноат тусидаги ишлар ва хизматлар;
саноат тусига ега бўлмаган ишлар ва хизматлар;
сотиб олинган буюмлар;
қурилиш-монтаж, лойиҳа-қидирув, илмий тадқиқот ва бошқа шунга ўхшаш ишлар;
савдо, таъминот корхоналарининг товарлари;
транспорт ташкилотларининг юк ва одамлар ташиш бўйича хизматлари;
енгил автомашиналарни ижарага бериш ва автомашиналарни ҳайдаб олиб-бориб бериш хизматлари;
транспорт експедицион ва юклаш-тушириш операциялари;
алоқа корхоналари хизматлари ва ҳ.к.
Ҳисобот даврига тегишли бўлган олдинги даврда олинган даромадлар суммасига пул маблағларини ҳисобга оладиган счётлар дебетланиб, 6210 «муддати узайтирилгаи даромад» ёки 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар» счётлари кредитланади.
Саноат ва қишлоқ хўжлиги корхоналари, мол етказиб юборувчи ва буюртмачиларга юклаб юборилган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматлар бўйича тақдим етилган ҳисоб ҳужжатлари суммасига 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти дебетланиб 9010 Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромад", 9020 "Товарларни сотишдан олинган даромадлар" ва 9030 "Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар" счетлари кредитланади.
Келгусида юклаб жўнатилагн маҳсулот, кўрсатиладиган хизмат ва бажариладиган ишлар учун; олдиндан олинган аванслар суммаси ушлаб қолинганда 6210 ва 6310 счётлари дебетланиб 4010-счёт кредитланади. Юборилган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматлар учун пул маблағлари тушганда пул маблағларини ҳисобга оладиган счётлар дебетланиб 4010 «Харидорлар ва буюр-мачилардан олинадиган счётлар» счёти кредитланади.
Корхонанинг якуний баланс фойдаси (зарари) ҳисобот даврининг охирида 9900 «Якуний молиявий натижа» счётида аниқланади.
9010 "Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромад", 9020 "Товарларни сотишдан олинган даромадлар" ва 9030 "Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар" счётларнинг кредит ҳисобот даври охирида қуйидаги проводкалар билан 9900- счётига ўтказилади:
Дт 9010, 9020, 9030-счётлар
Кт 9900 «якуний молиявий натижа».
9040 "Сотилган товарларнинг қайтарилиши" ва 9050 "Харидор ва буюртмачиларга берилган-чегирмалар, счётларида сотилган товарларнинг қайтарилиши, шартнома шартларига биноан сотишда" чегирма, шунингдек сотилган маҳсулотдан брак аниқланиши натижасида нархидан чегирма ана шу кабиларни ҳисобга олиш учун белгиланади. Бу счёт контрпассив бўлиб, унинг дебет обороти молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг ялпи сотилган маҳсулотдан тушган тушум суммасидан чиқариб ташланади.
9040 "Сотилган товарларнинг қайтарилиши" счётнинг дебетида муомалалар қуйидаги ҳолларда акс еттирилади:
буюртмачи ва харидорларга ушбу товарлар қиймати қайтарилганда: Дт 9040 "Сотилган товарларнинг қайтарилиши"
Кт 5010, 5110, 5210 счётлари.
Кредитга сотилган товарлар қайтариб олинганда:
Дт 9040 "Сотилган товарларнинг қайтарилиши"
Кт 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» ёки 4110 Алоҳида бўлинмалардан олинадиган счётлар».
Қайтариб омборга қабул қилинган маҳсулот ва товарларнинг таннархига усулида қуйидагича проводка берилади:
Дт9110, 9120, 9130 счётлар Кт 2810, 2910, 2920 счётлар
Қайтариб олинган маҳсулот ва товарлар бўйича ҳисобланган ҚҚС суммасига қуйидагича проводка берилади:
Дт 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» Кт 4010 ёки 4110 счёти.
Ҳисобот даврининг охирида 9040 "Сотилган товарларнинг қайтарилиши" счётининг дебет салдоси қуйидаги проводка билан якуний молиявий натижага ўтказилади:
Дт 9900 «Якуний молиявий натижа»
Кт 9040 "Сотилган товарларнинг кайтарилиши"
Асосий фаолиятдан олинган даромадларни ҳисобга оладиган (9010 "Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромад", 9020 "Товарларни сотишдан олинган даромадлар", 9030 "Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар", 9040 "Сотилган товарларнинг қайтарилиши", 9050 "Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар") счётлар бўйича аналитик ҳисоб сотилган маҳсулот (товар), бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларни ҳар бир тури бўйича юритилади. Бундан ташқари, бу счётлар бўйича аналитик ҳисоб ишлаб чиқарииши бошқариш мақсадида сотилиш жўғрофий сегментлари ва бошқа сегментлари бўйича юритилиши мумкин.
Тайёр маҳсулотни харидорга жўнатиш харидор билан аввалдан тузилган шартномаларга асосан амалга оширилади. Бу шартномаларда жўнатиладиган маҳсулотни муддати, миқдори, қиймати ва ҳисоб-китоб шартлари акс еттирилади. Аудитор шартномалардаги шарт-шароитларни тўлиқ акс еттирилишини текширади. Ундан ташқари маҳсулот жўнатилиши ҳисоб счёт-фактура, чиқим юкхати тўлов-талабномаси ва бошқа ҳужжатларда тўғри расмийлаштирилганлиги аниқланади. Маҳсулот жўнатилганда унинг сотилиши нархи тўғри ҳисобланиши, яъни унга қўшилган қиймат, акциз ва бошқа солиқлар қиймати, маҳсулотни харидорга етказиш учун сарфланадиган транспорт тайёрлов харажатлари суммаси қўшилиши текширилади. Аудитор жўнатилган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи тўғри аниқланишини текширади. Бухгалтерия ҳисобини миллий стандартларига биноан маҳсулот жўнатилган вақтидан бошлаб сотилган деб ҳисобланади. Тайёр маҳсулот харидорларга жўнатилганда унинг ҳақиқий таннархи номаълум бўлади, чунки унинг ҳақиқий таннархи ойнинг охирида аниқланади. Шунинг учун жорий ҳисобда жўнатилган тайёр маҳсулотлар ҳисоб нархларида расмийлаштирилади.
Ҳисоб нархлари сифатида режадаги таннарх ёки шартнома нархлари қўлланилади. Ҳисобот даврининг охирида жўнатилган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи ва унинг ҳисоб нархлари билан фарқи аниқланади.
Достарыңызбен бөлісу: |