Тошкент молия институти


Жамоатчилик назорати кенгаши



бет14/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Жамоатчилик назорати кенгаши
Бухгалтерия назорати бўйича кенгашлар - ҳукумат ёки касбий комиссиялар сўнгги йилларда аудиторларнинг ишини қайта кўриб чиқиш ва стандартларни ўрнатиш ва жорий етишда фаол иштирок етишни бошлади. Учта бундай кенгаш Америка Қўшма Штатларида (Бухгалтерия ҳисоби жамоатчилик назорати кенгаши), Австралияда (Молиявий ҳисобот кенгаши) ва Буюк Британияда (Кузатув кенгаши) жойлашган.
2002 йилда қабул қилинган Сарбаней-Оксли Қонуни АҚШ қимматли қоғозлар ва биржа комиссиясидан (СЕC) Жамоатчилик ҳисоботларини назорат қилиш кенгаши (ПCАОБ) ташкил етишни талаб қилди. Кенгаш аудитни ва жамоат корхоналарининг аудиторларини назорат қилади ва текширади, ҳамда қонунлар, қоидаларни бузганлик учун ҳам фирма, ҳам шахсларга нисбатан жазо чораларини қўллайди. Кенгаш бу пайтда Америка Қўшма Штатларининг Сертификатлаш бўйича Давлат Аудиторлар Институти (АИСПА) томонидан белгиланган умум қабул қилинган аудит стандартларидан (ГААС) фақат вақтинчалик фойдаланилишини таъминлашга қарор қилди. ПСАОБ рўйхатдан ўтган бухгалтерия компаниялари фаолиятини мунтазам равишда текширишга ваколатли бўлиб, қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунлар, стандартлар, қоидаларнинг потенсиал бузилишларини тергов қилади. АҚШдан ташқарида жойлашган бухгалтерия фирмалари СЕC да рўйхатга олган АҚШ фирмалари билан ишласа ПСАОБ талабларига биноан аудиторлик ҳисоботини тайёрлайди ва тақдим қилади.
2002-йилда Сарбанес-Охлей Қонуни Конгресс томонидан деярли бир овоздан қабул қилинган ва президент Жорж Буш томонидан 2002 йил 30 июлда имзоланган. Президент томонидан имзоланган қонун, Енрон ва WорлдCом компаниялари инқирози ва бошқа кенг тарқалган корпоратив ва бухгалтерия жанжаллари туфайли пайдо бўлди. Қонун Президент томонидан "Франклин Делано Рузвелт давридан бери Америка бизнес амалиётининг енг кенг кўламли ислоҳотлари" дан бири сифатида қайд етилган бўлиб, у корпоратив ахборотни ошкор қилиш ва молиявий ҳисоботни такомиллаштириш, бухгалтерлик фирмаларининг мустақиллигини мустаҳкамлаш орқали инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлаш, молиявий ҳисоботларда ва корпоратив ахборотни ошкор қилишда корпоратив ходимлар ва бошқарувчиларнинг роли ва масъулиятини оширишга хизмат қилади.
Австралияда 1999 йилда қабул қилинган "Иқтисодий ислоҳотлар тўғрисида" ги қонунга кўра янги хусусий, жамоат ва нотижорат ташкилотлар учун бухгалтерия стандартларини жорий қилиш учун Молиявий ҳисобот бериш кенгаши (ФПC) таъсис етилди. ФРФ халқаро молиявий марказларда қўлланиладиган халқаро бухгалтерия стандартларини ва бухгалтерия стандартларини ишлаб чиқишни кузатади. У Австралия Бухгалтерия стандартлари кенгаши (ААСБ) учун кенг стратегик йўналишни белгилайди, унинг истиқболини ва бизнес режасини тасдиқлайди ҳамда кузатиб боради, шунингдек унинг фаолиятини назорат қилади. Бирлашган Қиролликда Назорат Кенгаши Бухгалтерия Жамғармаси томонидан молиялаштирилади. Назорат кенгашининг вазифаси тартибга солиш тизимининг ишлашини жамоатчилик манфаатларига тўлиқ мос келишини тасдиқлаш мақсадида уни назорат қилишдан иборат. Ушбу функсияни амалга оширишда Назорат кенгаши учта органни - Ахлоқ нормалари кенгаши, Аудит амалиёти кенгаши ҳамда Тергов ва Интизом кенгашининг фаолиятини қамраб олади. Бундан ташқари, кенгаш Буюк Британиянинг бухгалтерия касби мутахассислари устидан тергов ва интизом, мониторинг, тренинглар ўтказиш, малакасини ошириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича чекланган ваколатларга ега.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет