Аудиторлик хизматларига талаб ва таклифлар ҳақидаги назариялар
Аудиторлик хизматларига бўлган талаб бир неча хил назариялар билан изоҳланиши мумкин. Руҳлантирилган ишонч ва Агентлик муносабатлари назарияси каби баъзи назариялар яхши ўрганилиб, кенг оммага еълон қилинган. Полициячи назарияси ва Кредитлашнинг ишончлилиги назарияси каби жамоатчилик фикрларига асосланган бошқа назариялар, тадқиқ қилинадиган консепсиядан кўра йўналиш берувчи назариялар сифатида хизмат қилади.
Полициячи назарияси (борми шу нарса?)
Аудитор полициячи каби фирибгарликларни аниқлаш учун масъулми? Бу фикрни Полициячилар назарияси деб тасаввур қилинг. 1940 йилларга қадар аудиторлик иши арифметик аниқликка, фирибгарликнинг олдини олиш ва уни аниқлашга қаратилган еди. Бироқ, 1940 йиллардан бошлаб, асрнинг бошигача аудиторлик текшируви молиявий ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги ва адолатлилигини текшириш деган маънони англатиб келди. Аҳолол, Херех, Енрон, Тйcо ва бошқалардаги каби молиявий ҳисоботлардаги охирги фирибгарликлари бу назарияни диққат билан қайта кўриб чиқишга олиб келди. Ҳозирги кунда бизни ушбу назариянинг асоси бўлган жамоатчилик фикрига олиб келувчи фирибгарликларни аниқлаш ва очиш учун аудиторнинг масъулияти ҳақида доимий равишда жамоатчилик муҳокамаси давом етмоқда.
Кредитлашнинг ишончлилиги назарияси
Жамоатчиликнинг яна бир фикрига кўра, аудитнинг асосий функсияси молиявий ҳисоботга ишончлиликни ошириш ҳисобланади. Буни кредитлашнинг ишончлилиги назарияси деб аташимиз мумкин. Раҳбарият аудитор томонидан текширилган молиявий ҳисоботлардан бошқарувга манфаатдор томонларнинг ишончини ошириш учун фойдаланади. Агар аксиядорлар, ҳукумат ёки кредиторлар каби манфаатдор томонлар ўзлари олган маълумотларга асосланган ҳолда ўз қарорларини қабул қилишлари керак бўлса, улар бу компания иқтисодий қийматининг адолатли еканига ишонч ҳосил қилишлари лозим. Аудит шартларига кўра, бу "ахборот асимметриясини" камайтиради. Бироқ, текширилган маълумотлар инвесторлар томонидан қабул қилинадиган инвестицион қарорлар учун муҳим асос бўлиб хизмат қилмайди деб таъкидловчи самарали бозор назарияси мавжуд.
Достарыңызбен бөлісу: |