4-поғона
|
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва аудитнинг халқаро стандартлари
|
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари. Аудитнинг халқаро стандартлари, аудитор касбий етика кодекси, ички аудиторлар институти стандартлари ва бошқалар
|
5-поғона
|
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари (АФМС). Услубий кўрсатмалар тушунтиришлар ва аудиторлик фаолиятига доир бошқа меъёрий ҳужжатлар
|
Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандартари (АФМС), Ўзбекистон аудиторларининг касбига оид ахлоқ кодекси, Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган услубий кўрсатмалар, тушунтиришлар ва аудиторлик фаолиятига доир меъёрий ҳужжатлар. Масалан, аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида низом, аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот, ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом, Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқалар
|
6-поғона
|
Аудиторлик ташкилотларининг ички ишчи стандартлари
|
Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларига қўйилган талаблар (АФМС №4), аудиторлик ташкилотларининг ишчи стандартлари, аудиторларнинг ишчи стандартлари
|
Ушбу жадвалда аудиторлик фаолиятини тартибга солиш поғоналарига бўлишда юқорида келтирилган манбалар ва чет ел тажрибаси асосида гуруҳлаш тартиби ишлаб чиқилди ва бунда уларнинг ҳуқуқий асосига еътибор қаратилди. Масалан, биринчи поғонада аудиторлик фаолиятини ташкил етиш билан боғлиқ қонунчилик асоси келтирилган бўлиб, бевосита аудитга тегишли қонундан ташқари банк ва банк фаолияти тўғрисида, тадбиркорлик субъектлари тўғрисида, акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги қонунларда ҳам ушбу масаланинг айрим томонлари берилган. “Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари” номли иккинчи поғонада ушбу масала бўйича тегишли қонунчилик асослари берилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли Фармонида акциядорлик жамиятлари фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, замон талаблари ва халқаро нормалар ҳамда стандартларга мувофиқ ҳолда амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилиш, шу жумладан, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва халқаро аудит стандартларига ўтиш вазифаси қўйилган. Учинчи поғонада ушбу масалага оид тегишли қарорлар ўзининг аксини топиши керак. 4-поғона одатда, ташқи аудит жараёнида қўлланиладиган стандартлар ва уларнинг халқаро даражага чиқишда катта аҳамиятга егалиги кўрсатилган ва улар асосида амалга оширилган аудиторлик текширувлари молиявий фаолият аудити ва молиявий ҳисоботлар аудити чет еллик инвесторлар ва фойдаланувчилар учун асос бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари ана шу халқаро аудит стандартлари асосида ишлаб чиқилган ва ушбу ишлар давом етирилмоқда. 5-поғонага аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари ва Молия вазирлиги, бошқа тегишли вазирлик ва қўмиталар томонидан уларни тартибга солиш учун ишлаб чиқилган тегишли меъёрий ва услубий кўрсатмаларни киритишимиз мумкин. Ҳуқуқий нуқтаи назардан ушбу босқич ҳужжатлари асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтган ёки тегишли вазирлик ва қўмиталар томонидан тавсия сифатида ишлаб чиқилган бўлиши мумкин. 6-поғонага аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларига қўйилган талаблар асосида ҳар бир аудиторлик ташкилоти томонидан ўзида ишлаб чиқилган ишчи стандартлар ва айрим аудиторлар тегишли бўлинмаларни текшириш жараёнида қўлланиладиган ишчи стандартлар қўшилган.
Албатта, ушбу тадбирлар Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини ривожланишига катта ҳисса қўшди. Лекин жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан кейинги даврда Ўзбекистон Республикасида инқироздан чиқиш ва унинг олдини олиш шароитида аудиторлик фаолиятини ривожланиши ва унга қўйилган янгича талабларни еътиборга олиш зарурияти вужудга келди. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан кейинги даврда мамлакатимизда анчагина ишлар амалга оширилди. Жумладан, молиявий ҳисобот ва халқаро аудит стандартларига ўтиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига еришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида” 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори қабул қилинди. Ушбу Қарорда “Нобанк молия ташкилотлари, кредит уюшмалари, лизинг, суғурта ва аудиторлик компанияларининг ролини янада ошириш ҳамда тармоғини ривожлантириш, халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ уларнинг барқарорлиги ва самарадорлигини таъминлаш, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар тури ва кўламини кенгайтириш, молия бозори инфратузилмаси институтларини мустаҳкамлаш”1 масаласи ва молиявий ҳисоботларга қўйиладиган талаблар жумласига енг аввало молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлар асосида тузилиши белгиланди. Бундан ташқари, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларини аудиторлик текшируви ва аудит натижаси бўйича тузиладиган аудиторлик ҳисоботларини ҳалқаро аудит стандартлари талаби даражасида ташкил қилиш масаласи қўйилди.
Бундан ташқари, кейинги йилларда қилинган муҳим ишлардан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Акциядорлик жамияларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 24 апрелдаги №ПФ-4720-сонли Фармонига кўра “2015-2018 йилларда барча акциядорлик жамиятлари йиллик молиявий ҳисоботни нашр етиши ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудитни ўтказиши маълумот учун қабул қилинсин”2 деб белгиланган, ушбу Фармонни бажариш учун ташқи аудит томонидан молиявий ҳисоботлар аудити аудитнинг халқаро стандартлари асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни алоҳида аҳамият касб етади. Шу боис, ундаги барча моддалар, жумладан, қўшимча 21-,22-31-моддалар шарҳига алоҳида еътибор қаратиш мақсадга мувофиқ). Ушбу моддаларда аудиторлик фаолиятининг асосий принциплари, аудиторлик фаолияти стандартлари ва аудиторнинг малака сертификатига изоҳ берилган.
Достарыңызбен бөлісу: |