Тошкент молия институти


Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси (ЎАП)



бет23/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси (ЎАП)
Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланиб, мустақил сертификатланган аудиторлар ва аудиторлик ташкилотларини ихтиёрийлик асосида бирлаштиради. ЎАПнинг мақсади аудиторларнинг профессионал даражасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, давлат ва жамоат органларида ўз аъзоларининг қонуний ҳуқуқ ва профессионал манфаатларини ҳимоя қилиш, ахборот алоқаларини ушлаб туриш, профессионал соҳада содир бўлаётган барча ўзгаришлар ҳақидаги барча зарурий ахборотлар билан таъминлаш бўлиб ҳисобланади.
Асосий вазифалари:
- Палата аъзоларининг номоддий манфаатлари ва маданий, ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни ташкил етиш;
- аудиторлик хизматлари бозорини институционал, меъёрий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалаларида аудиторлик ташкилотларини мувофиқлаштириш ва бирлаштириш;
- аудит сифати стандартларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, аудиторлик хизматлари бозорининг шаффофлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ташкил етиш, ҳалол рақобатни ривожлантириш;
- Палата аъзоларини аудит сифати стандартлари ва Аҳлоқ Кодексини сўзсиз бажариш бўйича ишларни ташкил етиш;
- аудитор малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонлари топшириш, ўқитиш ва ўтказиш тартиби, дастурлари, услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш;
- аудиторлар ва бухгалтерларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича курслар тармоғини яратиш, Халқаро Бухгалтерлар Федерацияси (ИФАC) талабларига мувофиқ аудитор ва бухгалтер ходимларини профессионал даражасини оширишга кўмаклашиш;
- бухгалтер ва аудитор касбининг жозибадорлигини ошириш, бухгалтерия ҳисоби ва аудитни ривожлантириш мақсадида ҳудудий, республика ва халқаро конкурс, симпозиум, конференция ва семинарлар ташкил етиш;
Ташкилий тузилиши:
Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси 2000 йил августда ташкил етилган. Бугунги кунгача ЎАП Республиканинг 8та ҳудудида ўз фаолиятини кенгайтирди. ЎАП қошида аҳлоқ, методология, аъзолик, ташқи сифат назорати қўмиталари ташкил етилди ва фаолият кўрсатмоқда.
ЎАП Евросиё сертификатланган бухгалтерлар ва аудиторлар кенгаши(«ЕСБАК»)нинг доимий аъзоси ҳисобланади ва Марказий Осиё республикаларининг бошқа жамоат ташкилотлари билан доимий ҳамкорлик қилади.
Халқаро Бухгалтерлар Федерацияси(ИФАC)нинг 2013 йил 14 ноябрда Сеул(Жанубий Корея)да бўлиб ўтган Кенгаши йиғилишида ЎАП Халқаро Бухгалтерлар Федерацияси(ИФАC)нинг уюшган аъзоси бўлди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет