Тошкент молия институти


Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси аъзолиги



бет24/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси аъзолиги:
ЎАП аъзолиги 4 шаклга кўра фарқланади:
Фахрий аъзолик – аудиторлик фаолияти ривожига юқори ҳисса қўшган профессионал аудиторлар ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида илмий даражага ега бўлган олий ўқув муассасалари ўқитувчилари.
Ҳақиқий аъзолик – ЎАП Уставини тан олган ва Аудитор Аҳлоқ Кодексига амал қилувчи, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида 5 йилдан кам бўлмаган амалий тажрибага ега, барча халқаро бухгалтер малака имтиҳонларини топширган профессионал аудиторлар.
Уюшган аъзолик – профессионал аудиторлик ташкилотлари.
Аъзоликка номзодлар - ЎАП Уставини тан олган ва Аудитор Аҳлоқ Кодексига амал қилувчи профессионал аудитор ва бухгалтерлар.
Ўзбекистон Бухгалтерлар ва Аудиторлар Миллий Ассоциацияси (ЎзБАМА)
ЎзБАМА сертификатланган бухгалтер ва аудиторларни ихтиёрийлик асосда бирлаштирган жамоат ташкилоти ҳисобланади. ЎзБАМАнинг мақсади профессионал бухгалтер ва аудиторларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш, таълим дастурлари ва курсларини ўтказиш йўли билан малакасини ошириш, ассоциация аъзолари мақомини халқаро даражага етказиш мақсадида маслаҳат хизматларини кўрсатиш ҳисобланади.
Асосий вазифалари
- Ўзбекистон Республикасида бухгалтер ва аудитор касбининг ривожланиши ва уларнинг малакасини Халқаро Бухгалтерлар Федерацияси(ИФАC)нинг аъзолиги мезонларига жавоб берадиган халқаро стандартларга яқинлаштириш;
- Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини ўтказишда фаол қатнашиш;
- бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш ва уларни такомиллаштириш учун таклифлар тақдим етиш;
- Халқаро Бухгалтерлар Федерацияси(ИФАC) талабларига мувофиқ сертификат олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш, бухгалтер ва аудиторларга қўйилган малакавий талабларни ишлаб чиқиш;
- Сертификатланган бухгалтер ва аудиторлар Аҳлоқ Кодексига риоя қилиниши устидан назорат;
- Бухгалтерия ҳисоби ва аудитни ривожлантириш мақсадида ҳудудий, республика ва халқаро симпозиум, конференция ва семинарлар ташкил етиш;
- Бухгалтер ва аудиторларга профессионал ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида услубий, маслаҳат ва ахборот ёрдамини кўрсатишга кўмаклашиш;
- Халқаро мақомга ега бўлиш мақсадида бухгалтер ва аудиторларнинг халқаро профессионал ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет