Тошкент молия институти


-йилги Сарбанес-Охлей Қонуни



бет19/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   139
АУдит дарслик kurildi

2002-йилги Сарбанес-Охлей Қонуни
Енрон компаниясининг инқирозга юз тутиши билан бошланган ва Wорлдcом, ХЕРОХ ва ТЙCО каби йирик компанияларга қадар тарқалган бухгалтерлик жанжаллари АҚШда оммавий норозиликни келтириб чиқарди, натижада 2002 йил июл ойида АҚШ президенти Қонунни имзолади. Сарбанес-Охлей Қонуни 1934 йилги "Қимматли қоғозлар ва биржа амалиёти тўғрисида" ги қонунни қабул қилган пайтдан еътиборан АҚШ томонидан қабул қилинган биринчи бухгалтерия қонуни ҳисобланади.
Назорат учун саволлар:


  1. Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тўғрисида нима биласиз?

  2. Фойдани максималлаштириш ва иккиёқлама ёзув тўғрисида нима биласиз?

  3. Аудитор, корпорация ва молиявий маълумот қандай тарифлайсиз?

  4. Аудит олдига қандай мақсад ва вазифалар қўйилган?

  5. Аудиторлик фаолиятининг ривожланиш босқичлари тўғрисида нима биласиз?

  6. Аудит ва бухгалтерия ҳисоби ўртасида қандай фарқлар мавжуд?

  7. Аудит ва тафтиш, уларнинг қандай ўхшашлик ва фарқли томонлари мавжуд?

  8. Аудиторлик хизматларига талаб ва таклифлар ҳақидаги назариялар тўғрисида нима биласиз?


2-БОБ. АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ




2.1. “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шарҳи


Бухгалтер-аудитор Буюк Британияда 19-асрнинг ўрталарида вужудга келган. 1862 йилда Англияда “Мажбурий аудит тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган, Францияда 1867 йилда, АҚШда 1937 йилда буюк депрессиядан сўнг ушбу турдаги қонунлар қабул қилинган.
ХХ асрнинг биринчи йилларида молиявий ҳисоботлардан фойдаланган корхоналар балансни компаниянинг ишончлилигини белгилаб берувчи асосий кўрсаткич сифатида билар едилар. Шу сабабли, аудиторлар ўз ишларида кўп ҳолларда асосий еътиборни балансга қаратар едилар. АҚШда савдо бўйича Федерал комиссия илтимосига кўра Америка бухгалтер-експертлар институти (бу институт бугунги кунда Америка дипломга ега бухгалтерлар институти – АИCПА деб юритилади) томонидан тайёрланган аудит тўғрисидаги биринчи расмий қарор 1917 йилда чоп етилган бўлиб, “баланс аудити”га бағишланди. Ушбу қарорнинг қайта кўриб чиқилган нашри 1929 йилда еълон қилиниб, “Молиявий ҳисоботларни текшириш” номини олди. Гарчи, ушбу ҳужжатда асосий еътибор ҳали ҳам баланс аудитига қаратилган бўлса-да, унда фойда ва зарарлар ҳисоботи тўғрисида батафсил фикр юритилган еди. Бу еса, хўжалик операциялари натижаларига қизиқиш ортаётганлигидан далолат берар еди. 1929 йилдаги нашрда битимлар тузиш амалиёти, шунингдек, ички назоратнинг муҳимлиги тўғрисида сўз боради.
1936 йилда “Мустақил аудиторлар томонидан молиявий ҳисоботларни текшириш” деб номланган рисола чоп етилди. Бу рисоланинг мазмунига сўнгги йилларда юз берган кўплаб воқеалар ўз таъсирини кўрсатди. Бу воқеалар орасида енг аҳамиятлиси битимлар тузиш стандартларини такомиллаштиришга йўналтирилган АИCПАнинг Ню-Ёрк фонд биржаси билан ҳамкорлик муносабатларининг йўлга қўйилиши, шунингдек, 1933 йилда қабул қилинган “Қимматли қоғозлар тўғрисида”ги ва 1934 йилда қабул қилинган “Биржалар тўғрисида”ги Қонунларнинг кучга киритилиши бўлди. Бу қонунлар рўйхатдан ўтган компанияларга молиявий ҳисоботнинг тегишли шаклларини тузишларини талаб қилар еди.
Аудитни стандартлаштиришнинг замонавий шакли 1939 йилдан бошланади. Мазкур йилда АИCПА аудиторлик текширишлари бўйича Қўмита таъсис етди ва аудиторлик жараёнлари тўғрисида Қоидаларни (САФ) чоп етди. 1972 йилга қадар 54 қоида еълон қилинди. Қўмита еса бу даврда янги номга ега бўлди: Аудиторлик стандартлари бўйича Ижроия Қўмитаси (кейинчалик бу қўмита аудиторлик стандартлари бўйича Кенгаш деб юритила бошланди). Бу Қўмита барча Қоидаларни кодлаштирди ва уларни аудиторлик жараёнлари бўйича қоида (САФ) №1га бирлаштирди. Бу Қоида ҳозирги кунда ҳам амал қилмоқда. ХХ асрнинг 70 ва 80-йиллари жамоатчиликнинг аудиторлар ишлари ва мажбуриятлари доирасига қизиқишининг ошиши билан тавсифланади.
Германияда аудиторлик фаолияти 1961 йил 27 июлда қабул қилинган “Аудиторларнинг профессионал Низоми тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ амалга оширилади. Ушбу Қонунга мувофиқ, аудитор деганда, ушбу касбни очиқ тарзда ижро етадиган ва ўзининг шахсий ҳамда касбий лаёқатлилигини тегишли имтиҳонни топшириш йўли билан тасдиқлаган шахс тушунилади.
Аудиторнинг касбий фаолияти мазмуни иқтисодий соҳада аудиторлик текширишларини амалга оширишда, солиқ масалалари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатишда, ишлаб чиқаришни бошқариш соҳасида експерт сифатида ишлашида ўз аксини топади.
“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, мажбурий текширилиши лозим бўлган компанияларнинг йиллик бухгалтерия ҳисоботини текшириш билан кенг тарқалган. Бундан ташқари, мажбурий текшириш лозим бўлмаган корхоналар ҳам ўзларининг ташаббуслари билан ёки учинчи шахсларга (масалан, кредиторларга) ҳисобот тақдим етиш зарурияти пайдо бўлганда, аудиторларни ўзларининг йиллик балансларини текшириш учун жалб етишлари мумкин. Корхонанинг ҳисоботи ва иш ёзувлари билан танишиш ёрдамида, шунингдек, текширишнинг махсус услубларини қўллаш натижасида, аудитор, молиявий ҳисобот ҳам шакл нуқтаи назаридан, ҳам мазмунан қонун талабларига тўлиқ мос келишига ва тасдиқланиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.
1867 йилда “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун Францияда ҳам қабул қилинди. Мазкур қонунда “Ҳисоблар бўйича комиссарлар” номли махсус тафтишчилар томонидан акциядорлик жамиятлари баланслари мажбурий текширилиши ва уларга баҳо берилиши лозимлиги кўрсатилган. Мулкдор-капиталистлар тобора камроқ бевосита ишлаб чиқариш ва молиявий ишлар билан шуғуллана бошладилар. Улар бу ишларни ёлланган хизматчиларга топширар едилар ёки қандайдир жамиятнинг акциялари ёки облигацияларига егалик қилганликларидан оладиган даромадлари евазига яшовчи мулкдорларга айланиб бордилар. Қимматли қоғоз егалари учун акциядорлик жамиятларида ҳисоб ва ҳисоботни тафтиш қилувчи бухгалтер-аудиторлар корхонанинг молиявий барқарорлиги ва унинг фаолиятидан олинадиган даромадлар тўғрисида ишончли маълумотларнинг кафолати бўлиб ҳисобланар едилар.
1982 йилда Халқ вакилларининг Умумхитой йиғилиши (ХВУЙ)да Хитойнинг янги Конституцияси еълон қилинди. Бу конституция ҳукуматдан аудиторлик маъмуриятини ташкил етишни талаб қилар еди. 1983 йилнинг сентябр ойида 3000дан кўпроқ аудиторлик ташкилотлари рўйхатга олинди, уларда 30 мингдан ортиқ штатли аъзолар ишлар еди. Шундай қилиб, конституция аудиторлик маъмуриятининг мустақиллигини кафолатлайди. Аудиторлик маъмурияти ўз функцияларини муваффақиятли бажаришини таъминлаш учун Конституциянинг 91-моддасида шундай ёзилган: “Давлат кенгаши бошлиғининг кўрсатмасига кўра аудиторлик ташкилоти қонунга мувофиқ аудит ўтказиш йўли билан маслаҳат бериш ҳуқуқини мустақил амалга оширади. Ҳеч қандай маъмурий органлар ёки жамоат ташкилотлари ва шахслар томонидан уларнинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди”.
Хитой иқтисодиётининг соғломлашуви ва бозорларининг барқарорлашувида аудиторлик хизматлари катта рол ўйнади. Фақат 1989 йилда текширишлар натижасида аудиторлар томонидан 24 млрд юан, ёки ялпи миллий даромаднинг 2 фоизи миқдорида “муаммоли пуллар” аниқланди. Бу пуллар кераксиз объектларни қуришни молиялаштириш, ишланмаган мукофотларни тўлаш, улкан “вакиллик” харажатларига сарфланиши кўзда тутилган еди. 1990-1992 йилларда Хитой аудиторлик тизимининг ривожланишида катта тарақиёт юз берди. Хитой иқтисодиётининг бозор муносабатларига ўтиш кўламининг кенгайиши билан бизнес секторини кўпроқ кузатиш ва молиявий назорат қилиш талаб етилади. Жаҳон иқтисодиёти, бизнес ва савдода кузатилаётган байналминаллашув тенденциялари муносабати билан халқаро бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг аҳамияти ва ҳажми ошиб бормоқда, бухгалтерларнинг халқаро касбий ташкилотлари тузила бошланди, ўз ваколатлари доирасида ҳисоб ва аудиторлик стандартларини мувофиқлаштириш жараёнига жалб етилган халқаро ва минтақавий ташкилотлар ана шулар жумласидандир.
Хитойда “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун 1994 йил 31 августда қабул қилинган бўлиб, у 55та моддадан иборат.
Аудиторлик фаолиятининг мақсад ва вазифалари тавсифидан келиб чиқиб, аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонундан ва бошқа илмий манбалар асосида уларни турлича гуруҳлаштириш мумкин. Юқорида келтирилган манбалар ва чет ел тажрибаси асосида аудиторлик фаолиятини, фикримизча, қуйидаги поғоналарга бўлиш мумкин.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет