Касбий етика тушунчаси.
Инсонларнинг меҳнат фаолиятидаги ўзаро одоб аҳлоқ муносабатларини касбий етика тартибга солади. Жамиятнинг нормал даражада ишлаб туриши ва унинг ривожланиши турли хил моддий неъматлар ва моддий қадриятларнинг узлуксиз жараёнда яратилиши шароитида амалга оширилиши мумкин. Аммо унинг мавжудлиги ва ривожланиши фақатгина ҳуқуқий ҳамда иқтисодий қонунларга боғлиқ емас. Асосий ўринни у ёки бу касбий фаолият асосида қуриладиган одоб аҳлоқ тамойиллари егаллайди.
Касбий етика — бу инсоннинг ўз касби олдидаги мажбурияти алоқадорлини аниқлаб бурувчи одоб аҳлоқ нормалари йиғиндиси ҳисобланади.
Касб билан боғлиқ бўлган одоб аҳлоқ ҳар доим инсоннинг бошқа шахслар олдидаги юриш туриши, ўзини тутиши еркинлигининг чекланганлиги билан боғлиқдир. У инсонларни у ёки бу касбга тегишлилигига қараб бирлаштиради. Касбга билан боғлиқ одоб аҳлоқга бўлган талаб фақатгина муайян бир касб егаларига тегишли бўлиб, бошқа касб егаларига даҳл қилмайди. Бундан ташқари, ушбу талаблар у ёки бу касб егаларининг ўзига хос ўзаро муносабати ҳамда ўзаро алоқасини сабабли барчага маълумдир.
Мисол учун:
Япон иш етикасининг умумий қоидалари: учрашувларга фақатгина ташриф қоғози билан келиш, ҳар доим ўз компанияси ва ўз таклифлари ҳақида манбаларга ега бўлиш, кийиниш маданиятида ва ташқи кўринишда махсус қоидаларга риоя қилиш.
Касбий етика шунингдек, ахлоқий ўзини тутиш билан ҳам бевосита боғлиқ, лекин у хар бир касбнинг аҳлоқий характеристикасини кўриб чиққан ҳолда жуда тор доирани ўзида қамраб олади. Касб фақатгина норматив талабларга тўғри келувчи саралаш жараёни каби ўрин егаллайди.
Касбий етиканинг доирасига қуйидагилар киради:
Касбий етика меҳнат жамоаларида мутахассисларнинг ўзаро муносабатини ўрганади, бундан ташқари, касбий жамоаларнинг муносабатини ва ушбу касб билан боғлиқ одоб аҳлоқлиликнинг хусусиятларини кўриб чиқади.
Касбий етика жамоа аъзолари ўртасидаги ўзаро аҳлоқий муносабатларни ўрнатувчи аҳлоқ кодекслари орқали ифодаланади.
Шундай қилиб, касбий етика - бу:
Ўзининг амалга оширувчи касбий фаолияти жиҳатидан мақбул деб ҳисобланувчи шахслар ўртасидаги ўзаро аҳлоқий муносабатларни акс еттирувчи аҳлоқ кодекслари хисобланади;
У ёки бу касбнинг ижтимоий ва маданий гуманитар нуқтаи назаридан мазкур кодексларни тасдиқлаш усуллари хисобланади.
Достарыңызбен бөлісу: |