Тошкент молия институти



бет31/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   139
АУдит дарслик kurildi

600699 Бошқа шахслар ишидан фойдаланиш
АХС 600, «Махсус кўриб чиқишлар – гуруҳ молиявий ҳисоботларининг аудитлари (жумладан компонент аудиторлари ишлари) »
АХС 610, «Ички аудиторлар ишидан фойдаланиш»
АХС 620, «Аудитор томонидан жалб қилинган експерт ишидан фойдаланиш»
700799 Аудиторнинг хулосалари ва ҳисоботлари
АХС 700, «Молиявий ҳисоботлар тўғрисида фикр ҳосил қилиш ва ҳисобот (хулоса) бериш»
АХС 705, «Мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да фикрни модификациялаш»
АХС 706, «Мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)да тушунтириш параграфлари ва бошқа масала параграфлари»
АХС 710, «Қиёсий ахборот – қиёсий кўрсаткичлар ва қиёсий молиявий ҳисоботлар»
АХС 720, «Аудит ўтказиш жараёнида текширилган молиявий ҳисоботлар ифодаланган ҳужжатлардаги бошқа маълумотларга нисбатан аудиторнинг жавобгарлиги»
800899 Махсус соҳалар
АХС 800, «Махсус масалалар – махсус мақсадли асосларга мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботлар аудити»
АХС 805, «Махсус масалалар – айрим молиявий ҳисоботлар ҳамда молиявий ҳисоботдаги махсус елементлар, счётлар ёки моддалар аудити»
АХС 810, «Қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бўйича ҳисобот (хулоса) тақдим етиш келишувлари»


Назорат учун саволлар:

  1. Аудитнинг профессионал стандартлари тўғрисида нима биласиз?

  2. Аудит стандартлари орасида о`хшашлик тўғрисида нима биласиз?

  3. Аудиторлик стандартларининг асосини ташкил етувчи тамойиллар қандай тарифлайсиз?

  4. Аудиторлик хулосасини шакллантириш жараёнига қандай мақсад ва вазифалар қўйилган?

  5. Аудиторлик стандартлари таркиби тўғрисида нима биласиз?

  6. Сифат назоратининг халқаро стандартлари тўғрисида нима биласиз?



4-БОБ. АУДИТОРНИНГ КАСБ ЕТИКАСИ

4.1. Етика ҳақида тушунча


Етика тушунчаси инсонларнинг шахсий ва касбга оид одоб-аҳлоқларини тартибга солувчи нормалар йиғиндиси билан боғлиқдир. Қоида тариқасида, ушбу нормалар муайян бир жамият учун турли категориядаги фуқароларни, жамоаларни ва гуруҳларни ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилади.
Етика (грек тилидан олинган булиб, “урф одат, расм русум”) - одоб ва аҳлоқ қоидаларини фалсафий жиҳатдан ўрганади.
Морал - яъни, одоб-аҳлоқ (лотин тилидан олинган булиб , моралитас – умум тан олинган анъаналар, киши билмас қоидалар маносини англатади) - жамиятда яхши ва ёмон, тўғри ва нотўғри, яхшилик ҳамда ёмонлик ҳақидаги қарашлар, шунингдек ушбу қарашлардан келиб чиқувчи юриш туриш қоидалари йиғиндисидир. Етика, ўз навбатида, одоб ахлоқ ҳақидаги илмни акс еттиради.
Одоблилик - бу шахснинг ички ҳолати, тузилиши бўлиб, у ўзининг мустақил ҳохиш иродаси ва ўз виждонидан келиб чиқиб ҳаракат қилишини билдиради. Аксарият ҳолларда одоблилик морал сўзининг синоними сифатида қаралади.
Инсоннинг қадр қимматли йўналишларини ўрганиш нафақат билишга оид маъно мазмунга ега, балки улкан амалий малакага ҳам ега бўлишга кўмак беради.
Қадриятлар - бу:

  • Ижтимоий алоқаларнинг мақбул ҳолатидир;

  • Воқеа ва ҳодисаларни баҳолаш мезонидир;

  • Мақсадга йўналтирилган фаолият мазмунидир;

  • Жамоавий ўзаро фаолиятнинг тартибга солувчисидир.

Шу аснода, мазкур қадриятлар инсонларга хос бўлгани каби жамиятга ҳам юзага келувчи вазиятлар ҳақида фикр юритиш, объектив ҳолатларни бир бутунлигини тан олиш ва баҳолаш, кейинчалик еса, инсон юриш туришини тартибга солиш мақсадида ушбу ҳолатлар юзасидан мақбул ечимни топишга имкон беради.
Касбга оид одоблилик - бу маълум бир касб фаолиятида қўлланиладиган умуминсоний одоб аҳлоқ принциплар хисобланади.
Умуминсоний қадриятлар, қоида тариқасида, муайян бир жамиятга тегишлидир ҳамда оилада вужудга келган урф одат ва анъаналар, мактабдаги тартиб ва қоидалар, ижтимоийлашув жараён таъсири натижасида инсонда шакллана бошлайди.
Касбга оид одоблиликнинг мавжудлиги инсон меҳнат фаолиятининг ўзига чос хусусиятлари билан боғлиқдир ( меҳнатнинг хусусиятлари ва мезонлари, корпоратив йўналиш ва ҳоказо).
У ёки бу соҳанинг мутахассислари ташкилотларда бир хил вазифадаги мажбуриятларни амалга оширадилар. Ушбу фаолият натижасида улар томонидан маълум бир одоб аҳлоқ қоидалари ишлаб чиқилади. Мазкур қоидалар касбий вазифаларни ҳал етишда фойдали ёрдам бера олади, уларнинг билими еса мутахассисларнинг шахсий жиҳатларини такомиллаштиришга имкон яратади.
Касбий қадриятлар - касбий таҳлим ва амалий фаолият билан юзага келади ҳамда умуминсоний, милли, ва шахсий қадриятлар каби ташкилотлар ва гуруҳларнинг қадриятларини акс еттиради.
Улар касбий уюшманинг енг муҳим еҳтиёжларидан бири бўлмиш касбий вазифаларни ҳал қилишда консолидацияга бўлган еҳтиёжни қониқтирадилар. Ушбу еҳтиёжни қондиришда идеаллик ўзига хос ўрини егаллайди.
Идеал — бу фаолиятнинг енг юқори чўққисини акс еттирувчи, асосий баҳолаш мезонининг намунаси ҳисобланади.
Касбий фаолиятда қуйидагилар ажратиб кўрсатилади:

  • Касбий характеристика олдидаги етик мажбуриятнинг мавжудлиги. Масалан, касбий манфаатларни ҳимоя қилиш, унинг бир бутунлиги ва обрўсини асраш, етика қоидаларини бажариш, ўз касбига бўлган мухаббат, ҳар бир қилаётган ишига виждонан ёндошиш, касбий вазифаларни бажариш жараёнида ижодкорликни намоён қилиш, символлик, касбий тартиб таомиллар.

Шахсни ривожлантиришга қаратилган етик нормалар, мутахассиснинг ўз шахсий хислатларини намоён қилиши ҳамда ўз ўзини камолотга етказиши, касбий фаолиятда юқори малакага еришиш.
Маълум бир фаолият доирасидаги маданиятнинг юқори даражада ривожланганлиги касбий маҳорат бўлиб ҳисобланади.
Муайян бир соҳада касбий қадриятлар ва қимматликларнинг мавжудлиги ҳамда амалда ишлаб туриши унинг ишчилари учун унинг мажбуриятлари билан боғлиқ кўпгина касбий ҳолатларни англаб етишга ва уларни амалдаги қадриятлар тизими билан ўзаро муносабатини аниқлашга имкон беради.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет