Тошкент молия институти



бет40/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Назорат учун саволлар:

  1. Аудиторларнинг етика ҳақида тушунча тўғрисида нима биласиз?

  2. Аудиторларнинг касбий фаолияти тўғрисида нима биласиз?

  3. Аудиторларнинг касбий етика турлари тўғрисида нима биласиз?

  4. Ахлоқ кодексининг асосий талаблариларини қандай тарифлайсиз?

  5. Ходимларнинг аудиторлик ташкилотлари билан муносабатининг қандай мақсад ва вазифалар қўйилган?

  6. Аудитнинг аҳлоқ кодекси тамойиллари тўғрисида нима биласиз?

  7. Аудитнинг халқаро стандартлари ким томонидан ишлаб чиқилади?

  8. Аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқлари нималардан иборат?

  9. Аудиторлик ташкилотининг мажбуриятлари нималардан иборат?

  10. Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги нималардан иборат?


5-БОБ. АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ

5.1. Аудиторлик текширувини режалаштиришнинг тамойиллари ва босқичлари


Ҳар қандай фаолият, хусусан аудиторлик фаолияти ҳам самарали бўлиши учун даставвал, унинг пухта ва аниқ режаси ёки дастурини тузиш лозим. Уларнинг мазмуни қўйилган мақсад ва уни бажариш учун белгиланган аниқ вазифалардан келиб чиқади. Аудитнинг мақсадлари хусусан қуйидагилардан иборат: бухгалтерия ҳисобининг ҳолатини експертиза йўли билан баҳолаш, йиллик молиявий ҳисобот маълумотларининг хаққоний-лигини текшириш ва тасдиқлаш валюта муомалаларини тафтиш қилиш, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар емиссияси проспектининг маълумотларини тасдиқлаш, корхонанинг молиявий барқарорлигини мустахкамлаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш, иқтисодиёт ва молиявий ҳуқуқ соҳасидаги янги қонунчилик ҳужжатлари бўйича аниқ маслаҳат (консултация) ўтказиш ва хоказо.
Мижоз – аудиторлик фирмасининг муносабатлари бўлиб, аудиторлик фирмаси мижозни баҳолайдиган, кейин мижозни “мақбул” деб топса, битим (тузилиши) ёпилиши ҳақида келишув хати юбориладиган “бир ёқлама ҳаракатли битта кўча” емас. Аудиторлик хизматлари бозори рақобатбардош ҳисобланади ва бошқа ҳар қандай бизнес каби ҳар қандай аудиторлик фирмаси аудитда ҳуқуқий муносабатда бўлишини хоҳловчи ўта керакли мижозлар ҳам бор. Гарчи, ҳамиша шундай бўлмаса ҳам, аудиторлик фирмалариулардан кўплаб мижозларни, айниқса, йирик мижозларнинг таклифларини тайёрлайди ва тақдим етади. Шунингдек, аудиторлик мижозга нисбатан муносабатларини тушуниш аудиторлар агар етика ва касби талаблари (мустақиллик, ваколатлик ва бошқа) белгиланган мажбуриятлар учун типик бўлса бажариш мажбуриятлар учун типик бўлса бажариш мумкинлигини кўриб чиқиш имконини беради. Бу мижозни қабул қилишдаги иккинчи босқич ҳисобланади. Биз, бу ерда рақобатни муҳокама қиламиз ва бозорлар аудитини ўтказамиз: қийматлар тасаввурлари, аудиторлик хизматлари сифати. Аудиторлик фирмаси мижозга мажбуриятлар бўйича таклифларни ёзиб, кўрсатиши лозим (буни айрим аудиторлар мижоз обрўсининг танлови деб ҳам ҳисобланади).
Аудитор мижознинг бизнесни билиши керак, бунинг учун унга молиявий ҳисоботларда ёки аудиторлик ҳисоботида сезиларли самарага ега бўлиши мумкин бўлган воқеаларни, операцияларни ва методларни идентификациясиялаш ва тушунишга имкон бериш етарли.
Аудиторлар ҳам янги ва мавжуд мижозларини уларнинг офисларига бориб, йиллик ҳисоботларини кўриб, мижознинг бошқаруви ва штати билан муҳокама (музокара)ларга киришиб ва одатда, интернет орқали жамоатчилик янгиликлари ва жамоатчилик ахборотлари маълумотларига кириб имкониятларини олиб, улар билан олдиндан танишиши мумкин. Агар мижоз мавжуд бўлса (ески) аввлаги йилларнинг ишга оид хужжатлари кўриб чиқилиши керак.
Агар мижоз янги бўлса аудитор аввалги аудитор билан маслаҳатлашиш ва олдиндан ахборот қидирувини кенгайтириш лозим. Аудиторлар назоратдаги мижозлар ҳақидаги ўз ахборотларни 3 та асосий манбадан оладилар: уларнинг мижозлар билан тажрибалари умум олиш мумкин бўлган ахборотлар ва мижознинг ўзидан мустақил равишда ахборотларни баҳолаш учун фойдаланиладиган методлар жамоатчилик маълумотлари базасининг қидиришдан вариацияланади. Мижознинг штатлари ва бошқарувини муҳокама қилиш бошқарув назоратининг ички воситалари ва ехтимолия рискларни баҳолашда муҳим ҳисобланади. Бу мухокамалар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

  • Мижознинг бошқарувда ташкилий тузилмаларида ва операцияларидаги ўзгаришлар;

  • Базанинг мижозга таъсир қилувчи ижтимоий техник ва иқтисодий омилларининг жорий ривожланиши;

  • Жорий ёки келгусидаги молиявий қийинчиликлар ёки хисоб муомалалари;

  • Корхона молиявий хисоботларини хато ёки фирибгарлик оқибатидаги моддий жихатдан нотўғри ёзишма (ариза) ларга тасирчанлиги;

  • Боғлиқ томонларнинг мавжудлиги;

  • Янги ёки ёпиқ кўчмас мулк ва ишлаб чиқариш корхоналари воситалари;

  • Технологиядаги маҳсулотлар ёки ишлаб чиқариш хизматлари ёки тақсимлаш каби яқиндаги ёки осилиб қолган ўзгаришлар;

  • Бухгалтерия тизими ва ички бошқарув тизимидаги ўзгаришлар;

  • Мижозни янги текшириш.

Янги мижозни қабул қилишдан олдин аудиторлик фирмаси мижоз мақбуллигини аниқлаш учун тўлиқ текшириш кўради ва агар аудитор мустақилликнинг етика талабларини, маълум ваколатликни қондира олса (ишни қабул қилади) ва бошқа.
Ахборотларнинг бошқа манбалари махаллий юристлар бошқа манбалари CПАс (Cертифиед Публиc Аccоунтант), банклар ва бошқа компаниялар билан боғлиқ бўлсада, интервю (суҳбат)ларни ташкил етади. Базида аудитор бошқарувининг обрўси ва асосий азолари ҳақида ахборотлар олиш учун профессионал аудиторларни ёллаши ёки унда иш суд – бухгалтерия експертизаси бўлимидан фойдаланиши мумкин. Агар аввалги аудитор бўлмаса, янада кенгроқ текширувлар ўтказилиши мумкин.
Кўпгина аудиторлик фирмалари мавжуд мижозларини ҳар йили баҳолайдилар. Юқорида муҳокама қилинган текширишга қўшимча равишда аудитор, аудитнинг ҳажми, фикрлар ва йиғимлар турлари аудиторлик фирмаси ва мижоз ҳамда бошқарув яхлитлиги орасидаги судларни кўриб чиқишдаги оғирликлар каби ҳар қандай аввалги низоларни кўриб чиқади. Ушбу тўрт омил муносабатлар давом етиш етмаслигига кучли таъсир етади. Мажбуриятларни давом еттириш учун аудитор олдинги йиллар текширув ишлари натижалари доир хужжатларидан йиғилаган ахборотларни янгилаган ва қайта баҳолаган бўлар еди. Аудитор шунингдек, охирги аудитдан буён юз берган жиддий ўзгаришларни иденсификайциялаштириш бир хил ўхшаш учун ишлаб чиқилган процедураларини ҳам бажариши лозим.
Аудитор, шунингдек, мижоз учун аудитни давом еттирмаслик ҳақида қарор қилиш ҳам мумкин, чунки у риск ҳаддан ташқари кўп (юқори)лигини хис қилади. Масалан, хукумат агенти ва мижоз орасида мижозни молиявий лаяқацизликка олиб келувчи ва охир оқибат қарши даво қўзғатувчи тартибга солувчи (бошқарувчи) низолар бўлиши мумкин. Яна шундай ҳам бўлиши мумкин: аудиторлар молиявий (хизамтлар каби) мавжуд аудитор учун мақбул бўлгандан кўп риск таклиф қилаётганинин хис қилади.
Аудиторлик фаолиятида режанинг тўғри тузилиши уни самарали ташкил етилиши билан изоҳланади. Шу сингари, аудиторлик текширувларини режалаштириш жараёни ҳам “Аудитни режалаштириш” деб номланган 300-сонли аудитнинг халқаро стандарти асосида тартибга солинади. Шунингдек, аудиторлик текширувлари кам вақт талаб қилиши ва иқтисодий тежамкор бўлишида режанинг оптимал тузилиши талаб етилади. Бунинг учун еса, аудитни режалаштиришнинг мақсади, унинг босқичларини тўлиқ ўрганиш, ундаги муаммоларга холисона баҳо бериш, уларни бартараф етиш асосида режалаштириш жараёнини такомиллаштириш зарур. Бу борада унинг ҳуқуқий заминини мустаҳкамлаш талаб етилади. Бироқ, таъкидлаш жоизки, аудиторлик хизматининг иш сифати уни тўғри режалаштиришга бевосита боғлиқдир.
Маълумки, қонунчиликда аудиторлик текширувини режалаштиришда аудиторлик ташкилоти томонидан қўлланиладиган меъёрлар 300-сонли «Молиявий ҳисоботлар аудитини режалаштириш» номли АХС асосида амалга оширилиши мажбурий етиб белгиланган бўлсада, бироқ, амалиётда еса аудиторлик ташкилотлари томонидан мазкур стандарт талаблари ёки унда белгиланган тартиб-қоидаларга текширувлар жараёнида тўлиқ амал қилинмаяпти ёки ҳар бир текширувнинг умумий режаси ва дастури турлича ёндашувлар асосидаги мазмун ва шаклларда тайёрланиб келинмоқда. Бу еса, текширув муддатини узайишига, текширувлар жараёнида қатнашувчи ҳар бир аудитор ёки ёрдамчи аудиторнинг ўз вазифасини аниқ белгилаб берилмаганлиги сабабли, улар томонидан йўл қўйиладиган хато ёки камчиликларни кўпайишига ва текширув жараёнини маълум кетма-кетликсиз ёки тартибсиз равишда амалга оширилишига олиб келади.
Аудиторлик назоратининг босқичлари Ўзбекистон Республикаси “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ белгиланган мажбурий талабларга асосан ўтказилиши белгиланган. Жумладан, «Молиявий ҳисоботлар аудитини режалаштириш» номли 300-АХСга мувофиқ режалаштириш аудиторлик текширувини ўтказишнинг бошланғич босқичи ҳисобланиб, аудиторлар режа тузилгунга қадар бевосита текширув жараёнини бошламасликлари ва аудиторлик текширувининг барча босқичларида умумий режа ҳамда дастурда келтирилган вазифаларни қатъий тартибда амалга оширишлари лозим.
«Молиявий ҳисоботлар аудитини режалаштириш» номли 300-АХСга мувофиқ режалаштириш аудиторлик текширувини ўтказишнинг бошланғич босқичи ҳисобланиб, аудиторлар режа тузилгунга қадар бевосита текширув жараёнини бошламасликлари ва аудиторлик текширувининг барча босқичларида умумий режа ҳамда дастурда келтирилган вазифаларни қатъий тартибда амалга оширишлари лозим.
Қонунчиликда белгиланган тартибга кўра, аудиторлик текширувини режалаштириш жараёнида аудиторлик ташкилоти томонидан қўлланиладиган меъёрлар 300-сонли «Молиявий ҳисоботлар аудитини режалаштириш» номли АХС асосида амалга оширилиши мажбурий етиб белгиланган бўлсада, бироқ, амалиётда аудиторлик ташкилотлари томонидан мазкур стандарт талаблари ёки унда белгиланган тартиб-қоидаларга текширувлар жараёнида тўлиқ амал қилинмаяпти ёки ҳар бир текширувнинг умумий режаси ва дастури турлича ёндашувлар асосида тайёрланиб келинмоқда.
Ўз навбатида, аудиторлар томонидан мазкур стандартга мувофиқ аудиторлик текширувининг режалаштирилиши натижасида, улар томонидан текширувларни олдиндан пухта белгиланган кетма-кетлик асосида ўтказилиши(тартибли)га, текширувни аудиторлик шартномасида белгиланган муддатда якунланиши, аудиторлар томонидан йўл қўйиладиган хато ёки камчиликларни камайишига ва текширув жараёнини тартибли равишда амалга оширилиши таъминланади. Зеро, халқимизнинг “Режасиз иш – қолипсиз ғишт” мақоли бежизга емаслигини аудиторлик амалиёти жараёнида ҳам кузатишимиз мумкин бўлади.
Юқорида таъкидланганидек, аудит режасини пухта тузмасдан сифатли аудиторлик текшируви ўтказиш мумкин емас. Шу боисдан ушбу стандартга батафсилрок тўхталиб ўтамиз. Амалда, аудитни режалаштириш жараёни аудиторлик ташкилоти билан хўжалик юритувчи субъект ўртасида шартнома тузилгунга қадар бошланади. Бу ҳолат кўп ҳолларда, агар мижоз билан шартнома тузилмаса, аудитни режалаштириш билан боғлиқ харажатлар қайси манбалар ҳисобидан маблағ билан таъминланиши тўғрисидаги саволни юзага келтиради. Кейинчалик шартнома тузилган ҳолда аудитни дастлабки режалаштиришга доир ишлар қиймати ўтказиладиган аудиторлик хизматининг умумий қийматига қўшилади, акс ҳолда у аудиторлик ташкилотининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши лозим. Режалаштириш аудиторлик текширувини бошлангич босқичи бўлиб, аудиторлар режа тузулгунга қадар бевосита текширув жараёнини бошламасликлари лозим.
«Молиявий ҳисоботлар аудитини режалаштириш» номли 300-АХС ҳар қандай корхонани аудиторлик текширувидан ўтказишда ҳам аудит режасини, ҳам аудит дастурини тузишни талаб етади. Дарҳақиқат, йирик хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоботларини тасдиқлаш учун катта аудиторлик гуруҳи томонидан текширув ўтказилганида бундай кўп босқичли режалаштириш зарур. Бироқ, бизнинг фикримизча, унчалик катта бўлмаган хўжалик муомалалари кам содир бўладиган, бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш (иш, хизмат бажариш) билан шугулланувчи микрофирмаларда аудит ўтказганида, бундай кенг қамровли режа тузиш мақсадга мувофиқ емас.
Агар аудиторлик ташкилотининг кўпчилик мижозлари кичик бизнес корхоналарига таалукли бўлса, у ҳолда унчалик катта бўлмаган тузатишлар киритилганида кўпчилик корхоналарни текшириш учун мос келадиган намунавий аудит режаси ишлаб чиқиш ва режалаштириш чоғида аудит дастурини батафсил тузишга махсус еътибор қаратиш зарур. Бундай намунавий режалар бир нечта бўлиб, улар бир-бирларидан турли бизнесга ега корхоналар учун фарқ қилишлари мумкин. Масалан, савдо корхоналари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари ва хоказо. Шунингдек аудитор қандайдир бошқа тамойиллар бўйича умумий намунавий режалар ҳам тузиши мумкин. Агар умумий аудит режаси сифатида намунавий режа танланса, у ҳолда режалаштириш чоғида асосий еътиборни аудит дастурини тузишга қаратиш зарур. Режалаштириш аудиторлик гуруҳи раҳбари томонидан аудит ўтказишнинг умумий тамойиллари каби, хусусий тамойилларига ҳам мувофиқ амалга оширилиши лозим. Улар:

  • уйғунлик (комплекслик);

  • узлуксизлик;

  • мақбуллик.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет