Тошкент молия институти



бет38/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Солиқ муносабатлари. Мижоз учун енг кўп қулайлик режимини яратиш солиққа тортиш соҳасида касбий хизмат кўрсатувчи аудиторнинг вазифаси ҳисобланади. Тақдим етиладиган хизматлар касбий билимдонлик билан амалга оширилиши, ҳеч қандай вазиятда ҳалоллик ва холислик тамойилларини бузмаслиги керак. Аудитор солиққа тортишнинг ҳамма соҳалари бўйича қонунчиликка риоя етиши зарур: ўзининг ёки бошқа шахсларнинг манфаатидан келиб чиқиб, даромадларни оширмасликлари лозим.

Профессионал хизмат кўрсатиш даврида аудитор мижознинг қизиқишлари бўйича иш олиб боради. Шундай ҳолатда аудитор мижознинг солиқларни тўлаш ва солиқ инспекциясини алдаш бўйича ҳатти-ҳаракатларига қонунчилик нуқтаи-назаридан жавоб бериши лозим.
Мажбурий аудит давомида аудитор солиққа тортиш бўйича хатоликларни аниқласа, мижоз ташкилотнинг раҳбариятига ва ички назорат бўлими (тафтиш комиссияси) га хатоларни тўғрилаш бўйича ёзма равишда маълумот бериши лозим. Аудитор солиқ бўйича ҳар қандай кўрсатмаларни фақат ёзма равишда бериши лозим.

  1. Профессионал хизмат учун ҳақ тўлаш. Профессионал хизмат учун ҳақ миқдори кўрсатилган хизматнинг мураккаблиги, аудиторнинг малакаси, тажрибаси, профессионал нуфузи ва малакавий даражасига боғлиқдир. Хизмат ҳақи еришилган аниқ бир натижа, ютуққа боғлиқ бўлмаслиги лозим. Аудитор мамлакатда ўрнатилган ҳисоб-китоблар меъёридан ортиқ равишда кўрсатилган хизмат учун нақд пул кўринишида ҳақ олиши мумкин емас. Аудитор хизмат кўрсатиш учун оладиган ҳақнинг тартиби ва шартлари тўғрисида ёзма равишда олдиндан мижозни хабардор қилиб қўйиши лозим.

  2. Аудиторлар ўртасидаги муносабатлар. Аудиторлар бир-бирларига нисбатан самимий бўлиши лозим. Ҳамкаблари устидан касбий маҳорат бўйича танқид қилиши мумкин емас.

Агар аудиторларнинг мижози ўзаро алмашса, 1-аудитор 2-аудиторга ёзма равишда унинг ахборотини бериши лозим. Агар бир аудитор 2-аудиторга мижоз ҳақида ахборот бермаса, у ҳолда 2-аудитор ижобий жавоб олишга ҳаққи бор. Аудиторлар бошқа аудиторни ёрдамга чақирса, улар ўртасидаги муносабат иш юзасидан бўлиши лозим.



  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет