Тошкент молия институти


Ходимларнинг аудиторлик ташкилотлари билан муносабати



бет39/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Ходимларнинг аудиторлик ташкилотлари билан муносабати. Аудиторлик ташкилоти ходимлари аудиторлик ташкилоти обрўсини кўтариш ва ривожлантириш бўйича ҳаракат қилиши, бошқа ходимлар ва раҳбарлар билан самимий муносабатни қўллаб-қувватлаши лозим. Аудиторлик ташкилоти профессионал фаолият бўйича усулларни амалга жорий етиш, ўзининг ходимлари малакаси ва билимини ошириш бўйича доимо қайғуриши лозим.

Аудиторлар доимо ўзининг ишини сидқидилдан бажариши лозим. Аудиторларнинг ўз аудиторлик фирмаларини тез-тез ўзгартириб туриши ахлоқ меъёрларига зид ҳолат ҳисобланади. Аудитор аудиторлик ташкилотини тарк етаётганида аудиторлик ташкилотига тегишли барча ҳолатларни тўлиқ ҳажмда ва виждонан топшириши лозим.

  1. Нашр қилинадиган ахборот ва реклама. Аудиторлар ҳақидаги маълумотни нашр қилиш ва аудиторлик хизматларини реклама қилиш оммавий ахборот воситалари, аудиторларнинг махсус нашрлари ва бошқаларда амалга оширилиши мумкин. Аудиторлик хизматини реклама қилиш тўғри, аниқ ва ишончли бўлиши лозим. Ахлоқ кодексига зид бўлган қуйидаги реклама ва нашрларга рухсат берилмайди:

    • мижозлар тўғрисидаги махфий ахборотни очиш мумкин бўлган маълумот;

    • муайян соҳадаги бирон-бир мутахассисга асосланмаган шикоят.

  2. Профессионал хизматга алоқадор бўлмаган соҳада аудиторнинг ҳаракати. Аудитор аудиторлик фаолияти даврида бошқа тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаслиги лозим.

  3. Халқаро фаолият. Ахлоқий талабларни қўллашда халқаро амалиётда бир қатор вазиятлар юзага келиши мумкин. Аудитор фақат бир давлатнинг касбий ташкилоти вакили ҳисобланиши ёки ўзи хизмат кўрсатаётган давлатда касбий ташкилот вакили ҳисобланиши ҳолати ҳар бир алоҳида вазиятда ишни юритиш усулига таъсир етмаслиги лозим.

Бир давлатда аттестацияланган аудитор бошқа давлатда яшаши ёки хизмат кўрсатиши мақсадида у ерда вақтинча бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолда ҳам аудитор аудит стандартлари ва ахлоқий талабларга мувофиқ равишда касбий хизматлар кўрсатиши лозим. Агар аудитор «А» давлатда хизматлар кўрсаца ва ушбу давлатнинг ахлоқий талаблари «В» давлатда қабул қилинган талаблардан фарқланса, қуйидаги қоидалар қўлланилади:
– хизмат тақдим етилаётган «А» давлатнинг ахлоқий талаблари «В» давлат аудиторларининг ахлоқ кодексида кўзда тутилганларидан кўра енгилроқ бўлса, бу ҳолда «В» давлат аудиторларининг ахлоқ кодекси қўлланилиши лозим;
– хизматлар тақдим етилаётган «А» давлатнинг ахлоқий талаблари «В» давлат аудиторларининг ахлоқ кодексида кўзда тутилганларидан кўра қаттиқроқ бўлса, бу ҳолда хизматлар кўрсатилаётган «А» давлатдаги ахлоқий талаблар қўлланилиши лозим.
– мамлакатнинг миллий (ахлоқий) талаблари мамлакат ташқарисида хизматларни бажаришда мажбурий ҳисобланса ва юқорида баён етилганлардан кўра қаттиқроқ бўлса, бу ҳолда миллий талаблар қўлланилиши лозим.


4.4. Аудитнинг аҳлоқ кодекси тамойиллари. Мустақиллик, виждонлилик ва махфийлик. Умуминсоний аҳлоқ қоидалари ва маънавий меъёрларга риоя қилиш. Аудиторнинг холислиги ва касбий ваколатлилиги


Аудиторлар ахлоқ кодексида ҳар бир аудитор риоя қилиши зарур бўлган тамойиллар келтирилган, яъни: ҳалоллик, мустақиллик, объективлик (холислик), малакавий компетентлик, махфийлик ва бошқалар.
Ҳалоллик деганда нафақат ҳақиқатгўйлик, шунингдек, беғаразлик ва ишончлилик ҳам тушунилади. Холислик тамойилига мос ҳолда ҳамма аудиторлар адолатли, ҳалол ҳаракат қилиши ва низога йўл қўймасликлари лозим.
Ўз функцияларини бажаришда аудиторлар ҳамиша холис бўлишлари лозим. Холислик олдиндан хулоса чиқармасликни, тарафкашлик ва профессионал масалаларни кўриб чиқишда, хулоса чиқаришда қандайдир таъсир доирасига тушиб қолмасликни билдиради. Холисликнинг етика талабларига амал қилишда:

  • Олдиндан хулоса чиқаришга ғаразгўйлик ёки бошқа шахсларнинг холисликка зарар келтирувчи таъсиридан, муносабатлардан қочиш;

  • Агар улар аудиторнинг касбий муҳокамасига жиддий ва йўл қўйиб бўлмайдиган таъсир ўтказиш мумкинлиги ҳақида онгли равишда фараз қилинса, совғалар ва бошқа меҳмондўстлик белгиларини қабул қилмаслиги ва ўзи ҳам таклиф етмаслиги зарур.

Хизмат кўрсатишга розилик берган аудитор ишни юқори профессионал даражада бажара олишига ишониши лозим. Аудиторлар аудиторлик хизматларини етарлича еътибор ва ғайрат билан бажаришлари зарур. Уларнинг мажбуриятлари доимий равишда ўз билимлари ва тажрибаларини шундай даражада ошириши керакки, раҳбарият ҳам, мижозлар ҳам унинг доимий равишда янгиланиб борадиган қонунчилик соҳасидаги маълумотлар аудит методикаси ва амалиётига асосланган профессионал хизматларининг юқори сифатлилигига ишонсин.
Профессионал компетентлик – аудиторга профессионал хизматларни малакали ва сифатли бажариш имконини берувчи билимлар ва кўникмаларнинг зарур ҳажмига ега бўлишдир. Аудиторлар ўз билим ва тажрибаларини бўрттириб кўрсатмасликлари керак.
Махфийлик - аудит тамойилларидан бири бўлиб, аудиторлар (аудиторлик ташкилотлари) аудиторлик фаолияти давомида олган ёки тузган ҳужжатларининг бус-бутун (яхши) ҳолда сақлашни таъминлашга мажбурлиги, ким бўлишидан қатъий назар, бу ҳужжатларнинг ёки уларнинг нусхаларини учинчи шахсларга бериш ҳуқуқига ега емаслиги (тўлиқ ҳолда ҳам, қисман ҳам) ёки мулк егаси (раҳбар)нинг розилигисиз улардаги маълумотлар мазмунини оғзаки равишда ҳам бошқаларга ошкор қилмасликни ўз ичига олади.
Махфийлик тамойилига ҳатто текширилган иқтисодий субъект ҳақидаги маълумотлар ошкор ёки еълон қилинишидан унга моддий ёки бошқа зарар етмаса ҳам, мажбурий тарзда амал қилинади.
Махфийлик ахборотларни сир сақлаш мажбуриятини юклайди ва касбий хизмат кўрсатиш давомида ахборотларни олган аудитордан бу ахборотлардан шахсий мақсадларда ёки учинчи томон манфаатлари учун фойдаланмаслик талабларини қўяди.
Мустақиллик бу аудиторнинг аудит қилинаётган ташкилот ишларида ёки учинчи шахсга боғлиқ ҳолда ўз фикрлари шаклланишида манфаатдорликнинг (молиявий, мулкий, қариндошлик ёки бошқа ҳар қандай) бўлмаслигини ўзида ифода етади.
Жамият манфаатлари йўлида ҳамма аудиторлар ва аудиторлик ташкилотлари аудит қилинаётган ташкилот ва учинчи шахслардан мустақил бўлиши зарур.
Аудиторлик ташкилотининг обрўси. Аудиторлар ўз фаолиятларида аудиторлик ташкилоти ва унинг ходимлари обрўсини оширибгина қолмасдан, ушбу соҳада муомаланинг умумқабул қилинган етика меъёрлари ҳам ҳисобланувчи қатор нуқтаи назарлар ва асосий тамойилларга ҳам риоя қилишлари лозим. Бундай тамойилларга виждонлилик ва касб муомаласи киради.
Виждонлилик – аудиторларнинг зарур синчковлик, еътиборлилик, тезкорлик ва ўз қобилиятидан тегишлича фойдаланган ҳолда профессионал хизмат кўрсатишини кўзда тутади. Бунда аудиторнинг ўз ишига қунт ва масъулиятли муносабатда бўлиши аудиторлик фаолиятининг бенуқсонлиги кафолати сифатида қабул қилинмаслиги лозим.
Аудиторнинг касб етикаси муомаланинг ана шу бир нечта қоидалари билан тугамайди. Касб муомаласи тамомила аудитор фаолиятининг ҳамма соҳасига тааллуқлидир. Етика ва унинг интизомий таъсир етиши уларнинг фаолиятини ўзини-ўзи бошқариш ҳисобланади. Аудиторлар бошқа шахслар манфаатларини ҳамиша есда тутишлари зарур. Уларни ҳал қилиш қанчалик мураккаб бўлмасин, техник тафсилотларни ҳисобга олиб, муаммо моҳияти ҳақида еслаши лозим.
Аудиторлар учун ўз касбларининг бошқа одамларга таъсир етиш руҳини англаб етиш ва уни баҳолай олиш муҳимдир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет