Тошкент молия институти


Тегишли маълумотларадан фойдаланиш (ТКҲТҚ 13 принсипи)



бет74/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Тегишли маълумотларадан фойдаланиш (ТКҲТҚ 13 принсипи)
Ташкилот ички назоратини қўллаб қувватлаши ва ишончли молиявий ҳисобот шакллантириш мақсадига еришиши учун тегишли ички ва ташқи маълумотларни аниқлаши ҳамда уларни тўплаши лозим. Мисол учун, ташкилот ўзининг ҳодимларидан улар ташкилотнинг ҳатти ҳаракатлар стандардларига мос бўлмаган тарзда иш олиб боришлари сўралганини, мисол учун, йетарлича қўллаб қувватловчи хужжатларсиз кириш журналига ёзиб қўйиш кабиларни аниқлаш мақсадида даврий тадқиқотлар олиб бориши мумкин. Ушбу тадқиқот назорат муҳитининг фаолияти ҳаиқда маълумот беради ва бошқа назаоратлар керак ёки керак емаслигини аниқлашга ёрдам беради. Ички маълумотларнинг манбаалари ўз ичига бухгалтерия тизимини, ички хабарлар, йиғилишларнинг ёзма баённомалари ва даврий ҳисобот тизимларини олади. Маълумотларнинг ташқи манбааларига мисоллар сифатида қуйидагилар келтирилади: саноат тадқиқотлари ҳисоботлари, зимдан гап ташувчилар (чақимчи) ўчоғи, ҳамда рақобатчилар даромадлари.
Ички алоқалар (ТКҲТҚ 14 принсипи)
Маълумотларнинг ички алоқалари бутун ташкилот бўйлаб содир бўлади. Мисол учун, барча ишчи ҳодимлар ички назорат маъсулиятларига жиддий қаралиши лозимлиги тўғрисида аниқ хабар олишлари даркор. Бу турдаги мулоқот даврий хабарномалар, дам олиш хоналаридаги постерлар ёки анчагина расмий ҳисобланган юқори менежментдан ҳамда директорлар орқали амалга оширилиши мумкин. Баъзи ҳолатларда ишончли ёки аноним мулоқотлашиш учун мулоқотнинг махсус йўналиши зарур бўлади, айниқса бирор ишчи корхонанинг фаолияти нимадир нотўғрилигини сезган бўлса. Бу одатда “зимдан гап ташувчилар фаолияти сифатида қаралади” ва ҳисоботлар аноним қолиш жараёнини ўз ичига олади. Бундан ташқари, иш берувчилар зимдан гап тарқатувчи ишчиларга қарши ҳаракатлар олиб боришга ижозат берилмасликлари лозим. Зимдан гап ташувчилар жараёни ўз ичига аудит қўмитасига муҳим ахлоқий ҳамда молиявий масалаларни олиб келиш жараёнини олиши лозим.
Ташқи алоқалар (ТКҲТҚ 15 принсипи)
Корхона ўзининг ташқи шериклари: аксиядорлар, бизнес шериклар, мижозлар ва назоратчи билан икки томонлама мулоқоти бўлиши лозим. Менежментнинг ташқи мулоқоти ички назорат ва корхонанинг қиймати ҳамда маданиятининг муҳимлиги тўғрисида аниқ хабар жўнатиши лозим. Корхона шунингдек, ташқи шериклар ҳам маълумот беришлари учун тегишли механизмларга ега бўлиши керак. Мисол учун, мизожлар маҳсулот сифатида ҳақида фикр-мулоҳаза билдиришлари, сотувчилар еса сотилган таварларга тўланадиган тўловлар ҳақида саволлар беришлари ёки номуносиб еҳтимолли ҳатти-ҳаракатлар тўғрисида шикоят қилишлари мумкин. Яна бир мисол сифатида йирик дўкондорлар одатда бошқа кўплаб сотувчилар билан алоқаси борлигини келтиришимиз мумкин. Ушбу дўкондорларнинг кўпчилиги бевосита телефон алоқаси ўрнатишади ва шу орқали агар сотувчилар компаниянинг сотиб олиш агенти томонидан ноўрин ҳаракатлар мисол учун, агар бошқа буюртмачи томинидан катта буюртмалар қўйилган бўлса, ва мазкур сотувчи дарҳол қайтариш таклифи кабиларни аниқласа, тўғридан тўғри компаниянинг ички аудит департаменти билан ёки бошқа шунга ўхшаш партиялар билан алоқа ўрнатишлари мумкин.


8.7. Ички назоратнинг мониторинг елементи тавсифи ва унинг принсиплари




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет