ТКҲТҚ елементи: Мониторинг
Мониторинг ички назоратнинг бешта таркибий қисмининг ҳар бирининг самарасини баҳолашга фикр-мулоҳазалар бериш жараёни сифатида шакллантирилган. Менежмент мониторингни амалга ошириш учун доимий баҳолашлар аралашмасини, алоҳида баҳолашларни ёки иккаласининг бир қанча комбинациясини танлайди. Мониторинг ички назоратда аниқланган камчиликлар тегишли ишчи ҳодимга хабар берилишини ва тегишли чора тадбирлар кўрилишини талаб қилади. Мониторингнинг иккита принсипи муҳокама қилинади.
Доимий ва/ёки алоҳида баҳолашларни олиб бориш (ТКҲТҚ 16 принсипи)
Доимий баҳолашлар ташкилотнинг одатий такрорланувчи амалларига айланувчи жараёнлар ҳисобланади. Амалий аудитдаги “Фаст-фоод франчайзингларида мониторинг назорати” мақоласи доимий баҳолашларнинг мисоли сифатида келтирилган. Ўтказмаларнинг компютерлаштирилган мониторинги бу кўпчилик корхоналар томонидан катта ҳажмдаги ўтказмаларни арзон нархда қайта кўриб чиқиш учун танланадиган ёндашув ҳисобланади. Корхоналар барча тўлов ўтказмаларини кўриб чиқишни автоматлаштириш ва келгусида батафсил ўрганиладиган фарқли жиҳатларни(аномалияларни) аниқлаш учун дастурдан фойдаланиши мумкин.
Алоҳида баҳолашлар одатда мақсадли бошқарув ҳодимлари, ички аудиторлар, ёки ташқи маслаҳатчилар томонидан даврий равишда олиб борилади. Мисол учун, корхонанинг ички аудиторлари барча тўловларнинг танлаб олинган миқдорларида йиллик аудитни амалга ошириши мумкин. Ўша аудитнинг бир қисми сифатида ички аудиторлар назоратлар самарали фаолият олиб бормаётган ҳолатларни аниқлайди. Маълум доллар миқдори учун қилинган тўловларни тегишли ҳодимдан тасдиқлашни талаб қилувчи сиёсатга ега бўлган корхонани тасаввур қилинг. Йиллик аудит давомида ички аудитор зарур тасдиқловларсиз амалга оширилган тўловларни ҳам аниқлши мумкин. Алоҳида баҳолашлар вақти-вақти билан амалга оширилгани учун улар назорат камчиликларини аниқлашда доимий баҳолашлардагидек бўла олмайдилар. Аммо алоҳида баҳолар назорат самарадорлигига янги, обйектив қараш билан қараш имконини беради.
Амалий аудит
Достарыңызбен бөлісу: |