Тошкент молия институти


Камчиликларни баҳолаш ва хабар бериш (ТКҲТҚ 17 принсипи)



бет77/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Камчиликларни баҳолаш ва хабар бериш (ТКҲТҚ 17 принсипи)
Мониторинг олиб бориш ёки бошқа фаолиятлар орқали аниқланган назорат камчиликлари тегишли ҳодимларга: менежментга ёки директорлар кенгашига билдирилиши лозим чунки шу орқали тегишли чоралар амалга оширилади. Аввалги келтириб ўтган мисолимизга қарайдиган бўлсак, ички аудиторлар алоҳида баҳолашлар ўтказиш орқали тўловлар билан боғлиқ камчиликларни аниқлаганини еслаймиз. Ички аудит ушбу маълумотларни тегишли тузатувчи чора тадбирларни амалга ошириш маъсулайитга ега бўлимларга тақдим қилиши лозим. Ташкилот камчиликларнинг ўз вақтида тўгриланаётганини кузатиш учун тизим жорий қилиши лозим еканлиги ушбу принсипда ўз аксини топган.


8.8. Молиявий ҳисоботларни тайёрлашда менежментинг суст назоратни баҳолашни ҳисобга олган ҳолда ички назорат буйича жавобраглигини аниқлаш


Менежментнинг молиявий ҳисобот устидан олиб борадиган ички назоратидаги жавобгарлиги
Ишончли молиявий ҳисоботга еришишда менежмент биринчи ҳимоя чизиғини таъминлайди деб тушунилади. Менежмент молиявий ҳисобот устидан самарали ички назорат шакллантиришга, жорий қилишга ҳамда сақлаб туришга мажбур. Бундан ташқари менежмент молиявий ҳисобот устидан олиб бориладиган ички назорат бўйича йетарлича хужжатларни ҳам сақлаши лозим.
Ички назорат хужжатлари
Менежмент йетарлича ва тегишли ички назорат хужжатларини сақлаши лозим. Ушбу хужжатлар ички назоратга оид кутилишлар ва стандардларга мос келиши ҳамда аниқликни таъминлаши керак. Шунингдек, хужжатлар янги ҳодимга иш ўргатишда ёки барча ишчиларга маълумотлар воситаси сифатида хизмат қилишда ҳам фойдали бўлади. Бундан ташқари, хужжатлар назоратлар олиб борилаётгани ҳақида далилларни тақдим етади, тўғри мониторинг фаолиятини олиб боришга имкон беради ва ички назорат самарадорлиги ҳақидаги ҳисоботларни қўллав қувватлайди. Ташқи аудитор ушбу хужжатлардан мижозининг ички назорат тизимини тушуниб олиши учун ҳам фойдаланиши мумкин. Бундан ташқари, аудитор мижознинг назоратлари самарадорлиги ҳақида фикрларини айтадиган Форд Мотор компаниясига ўхшаган компанияларда, менежмент аудиторни менежментнинг баҳолашларини тасдиқловчи хужжатлар билан таъминлаши лозим бўлади ва ушбу хужжатларни аудитор аудит далилининг қисми сифатида фойдаланиши мумкин. Хужжатларнинг табиати ва кўлами корхоналар бўйлаб ўзгариб боради, лекин ушбу хужжатлар назорат амалларининг самарадорлиги ҳамда дизайнини қўллаб-қувватлаши учун йетарли бўлиши лозим.
Молиявий ўтказмаларни қўллаб-қувватловчи хужжатлар сифатида ташкилот ўзи томонидан шакллантирилган ўтказмаларни амалга ошириш учун рухсатномалар далилларини таъминловчи, ўтказмаларнинг мавжудлигини таъминловчи, журнал ёзувларни тасдиқловчи ҳамда молиявий мажбуриятларни акс еттирувчи хужжатларга ега бўлиши лозим. Назорат хужжатлари одатда қоғозда акс етирилган бўлиши лозим деб қаралади. Бироқ, хужжатлар қоғозларда ҳам електрон тарзда ҳам бўлиши мумкин. Информацион ахборот тизимида мол-мулкни олишнинг електрон нусхаси мавжуд бўлганда мол-мулк учун тўловни амалга оширувчи автоматлаштирилган дастур бўлади. Компютер дастури қабул қилинган билан буюртма қилинган харидларни таққослайди ва тўловни амалга оширишдан олдин сотувчи счёт-фактурасини талаб қилиши ёки қилмаслиги мумкин.
Ички назоратга тааллуқли ишончли хужжатларни шакллантириш учун йўл-йўриқлар қуйида келтирилган:

  • Қабул қилинган қоғоз ёки компютер томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатлар битимларнинг назорат қилинишига ва ҳисобдорлигини таъминлашга ёрдам беради ва тўлиқликни тасдиқлаш учун жуда муҳимдир.

  • Ўз вақтида тайёрлов ҳужжатларнинг ишончлилиги ва ҳисобдорлигини оширади ва барча ҳужжатлардаги хатолар даражасини пасайтиради.

  • Ўтказмаларнинг авторизацияси баённомаларда аниқ кўриниб туриши керак.

  • Ўтказмалар излари мавжуд бўлиши керак, чунки шу орқали фойдаланувчи (аудитор) ўтказмани шаклланишидан тортиб охирги якуний қарорига қадар ёки аксинча, кузатиб бориши мумкин бўлади. Ўтказмалар излари кўп мақсадларга хизмат қилади, жумладан, мижоз соровларига жавоб бериш учун маълумотларни таъминлаш ва хатоларни аниқлаш ҳамда тўғирлаш кабилар. Електрон ўтказмалар изининг муҳим жиҳатлари қуйида келтириб ўтилган.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет