Ташқи аудит - хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботининг ҳаққонийлигини объектив баҳолаш мақсадида шартнома асосида аудиторлик компаниялари томонидан ўтказилади. Ташқи аудитнинг асосий хусусиятларидан бири – бу мижоз корхонага нисбатан ҳеч қандай манфаати бўлмаган, яъни унинг мулкдори, таъсисчиси, раҳбари ёки бошқа лавозимида ишламайдиган, мустақил, холис аудитор томонидан ўтказилишидадир. Агарда аудитор текшираётган корхонанинг мулкдори, таъсисчиси, раҳбари ёки бошқа лавозимида ишлайдиган шахс бўлса, у ҳолда аудиторлик фаолияти учун берилган лицензия бекор қилиниши ҳам мумкин.
Ташқи аудит корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини баҳолаш ҳамда унинг молиявий ҳисоботини тасдиқлаш учун ўтказилади. Бундан ташқари ташқи аудит хўжалик юритувчи субъектнинг харажатларини минималлаштириш ва фойдани максималлаштириш мақсадида уларнинг фаолиятини яхшилаш, ҳисоб ишларини ташкил қилиш ва қайта ташкил қилиш, ҳисоб ишларини юритиш, солиққа тортиш бўйича таклифлар беради.
Ташқи аудит натижалари корхонанинг бухгалтерия ҳисоби ҳолати, ички назорат тизими ҳолати, йиллик молиявий ҳисоботи ишончлилигини тасдиқловчи хулосада баён қилинади. Бундан ташқари, ташқи аудит натижалари лойиҳалар, схемалар, бизнес-режалар, маълумотномалар кўринишида тақдим етилиши мумкин.
Аудиторлик текшируви ўтказилишининг мажбурий ёки ихтиёрийлигига кўра 2 га бўлинади:
Мажбурий аудит;
Ташаббускорлик аудити.
Халқаро амалиётда аудит объектига кўра учта тури алоҳида ажратиб кўрсатилади:
2-чизма. Объектига кўра аудит турлари
Мос келувчанлик аудити – бу турдаги текширишда аудитнинг мамлакат миқёсидаги қонунларга, шунингдек, барча меъёрий ҳужжатларга мос келиши ёки келмаслик сабаблари ўрганилади. Масалан, корхона фаолиятини аудиторлик текширишдан ўтказишда унинг корхона Низомига ёки мавжуд йўриқномаларга мос бўлиши аниқланади.
Операцион аудитда барча хўжалик муомалалари ва жараёнлари, уларнинг иш самарадорлигига ва унумдорлигига бўлган таъсири ўрганилади. Операцион аудитда унумдорлик ва самарадорлик кўрсаткичлари, қимматли қоғозлар ҳамда молиявий тизимга риоя қилишнинг бухгалтерия тамойилларига мос келиши нуқтаи назаридан ҳам кўриб чиқилади.
Достарыңызбен бөлісу: |