Тошкент молия институти


Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви



бет112/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви
705 сонли АХСга мувофиқ аудитор аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да фикрни модификацияламоқчи бўлса, у кутилаётган модификацияга талаб пайдо бўлишига олиб келган ҳолатлар ва модификациянинг таклиф қилинаётган таърифи тўғрисида бошқарув юклатилган шахсларни хабардор қилиши лозим.
Салбий хулосага мисол келтирсак.
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)
[Тегишли адресат]
Жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулоса)
Биз АВС компанияси ва унинг шуъба компанияларининг 20Х3 йил 31 декабр ҳолатига бўлган жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботидан, кўрсатилган санада тугаган йил мобайнида фойда ва зарарлар тўғрисида жамланган (консолидацияланган) ҳисоботдан, хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида жамланган (консолидацияланган) ҳисоботдан, пул оқимлари тўғрисида жамланган (консолидацияланган) ҳисоботдан, шунингдек ҳисоб сиёсати аҳамиятли қоидаларининг қисқача тавсифи ва бошқа изоҳловчи маълумотлардан иборат бўлган илова қилинаётган жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказдик.
Компания раҳбариятининг жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботлар учун жавобгарлиги
Компания раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш ва ҳаққоний тақдим етиш, шунингдек Компания раҳбарияти фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи бўлган жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ички назорат тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади.
Аудиторнинг жавобгарлиги
Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботлар бўйича ўзимиз ўтказган аудит асосида фикр билдиришдан иборат. Биз аудитни Аудитнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ ўтказдик. Мазкур стандартлар бизга ахлоқий талабларни бажариш, шунингдек аудитни жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд емаслигига оқилона ишонч билдиришни таъминлайдиган тарзда режалаштириш ва ўтказиш мажбуриятини юклайди.
Аудит жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботларда акс еттирилган суммалар ва очиб бериладиган маълумотлар бўйича аудиторлик далилларини олиш учун тартиб-таомилларни бажаришни ўз ичига олади. Танланган тартиб-таомиллар аудиторнинг мулоҳазасига, шу жумладан фирибгарлик ёки хато туфайли жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботларда юзага келиши мумкин бўлган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига берилган баҳога боғлиқдир. Бундай рискларни баҳолашда, тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида емас, балки вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, аудитор тадбиркорлик субъекти ўз молиявий ҳисоботларини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим етиши билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади. Аудит ўтказиш қўлланилаётган ҳисоб сиёсатининг мақбуллигини ва тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг асослилигини баҳолашни, шунингдек жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботларнинг умумий ифодаланишини баҳолашни ҳам ўз ичига олади.
Биз ўзимиз олган аудиторлик далиллари ўз аудиторлик фикримизни билдиришда асос сифатида таяниш учун етарлича тегишли далиллардир деб ҳисоблаймиз.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет