Тошкент молия институти


Модификацияни ифодаловчи параграфни киритиш учун асос



бет109/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Модификацияни ифодаловчи параграфни киритиш учун асос
Текширувни ўтказган аудитор молиявий ҳисоботлар бўйича фикрни модификациялаётган бўлса, у аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га АХС 700 га мувофиқ талаб етиладиган алоҳида елементларга қўшимча равишда фикрни модификациялашни талаб қилган жиҳатни тавсифловчи параграфни киритиши лозим. Аудитор бу параграфни аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да фикр билдирилаётган параграфдан бевосита олдин жойлаштириши ва вазиятга қараб, “Қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш учун асос”, “Салбий фикр билдириш учун асос” ёки “Фикр билдиришдан бош тортиш” деган сарлавҳани қўллаши лозим.
Молиявий ҳисоботларда акс еттирилган муҳим бузиб кўрсатиш молиявий ҳисоботлардаги алоҳида суммалар (шу жумладан миқдорий очиб берилган маълумотлар) билан боғлиқ бўлса, аудитор модификациялаш учун асос ифодаланаётган параграфга мазкур бузиб кўрсатиш молиявий таъсирнинг тавсифи ва суммасини киритиши лозим (агар бунинг имкони бўлса). Агар молиявий таъсир ҳажмини ҳисоблаб чиқиш мумкин бўлмаса, аудитор модификациялаш учун асос ифодаланаётган параграфда буни кўрсатиши лозим. Бордию, молиявий ҳисоботларда мавжуд муҳим бузиб кўрсатишлар очиб берилаётган тавсифий маълумотлар билан боғлиқ бўлса, аудитор модификациялаш учун асос ифодаланаётган параграфга очиб берилган маълумотлар қандай бузиб кўрсатилгани хусусида тушунтиришларни киритиши лозим.
Айрим ҳолларда молиявий ҳисоботларда мавжуд муҳим бузиб кўрсатишлар очиб бериш талаб етиладиган маълумотларни очиб бермаслик билан боғлиқ бўлади. Бундай ҳолларда аудитор очиб берилмаган маълумотларни бошқарув юклатилган шахслар билан муҳокама қилиши, модификациялаш учун асос ифодаланаётган параграфда тушириб қолдирилган маълумотлар хусусиятини кўрсатиши ва агар бу қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатлар билан таъқиқланган бўлмаса, у ҳисобот (хулоса)га тушириб қолдирилган маълумотларни киритиши лозим бўлади. (агар бунинг имкони бўлса яъни у тушириб қолдирилган маълумотлар хусусида етарлича тегишли аудиторлик далилларини олган бўлса).
Модификациялашга талабнинг пайдо бўлиши етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш мумкин емаслиги билан боғлиқ бўлса, аудитор бунинг сабабларини модификациялаш учун асос ифодаланаётган параграфда кўрсатиши лозим. Ҳатто аудитор молиявий ҳисоботлар бўйича салбий фикр билдирган ёки фикр билдиришдан бош тортган бўлса ҳам, модификациялаш учун асос ифодаланаётган параграфда аудитор ўзи хабар топган ва фикрни модификациялашни талаб қилиши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай сабабларни кўрсатиши, шунингдек уларнинг таъсирини тавсифлаши унинг профессионал вазифасидир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет