Тошкент молия институти


Молиявий ҳисобот бўйича ички назорат тўғрисида ҳисобот



бет78/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Молиявий ҳисобот бўйича ички назорат тўғрисида ҳисобот
2002-йилги Сарбанес Окслей Акти ҳукумат компаниялари менежментидан корхонанинг назорат лойиҳаси ва фаолият самарадорлиги тўгрисида йиллик ҳисоботни талаб қилади. АҚШ Қимматли Қоғозлар ва Биржа Комиссияси (ҚҚБК-СЕC) менежментга молиявий ҳисоботлар устидан олиб бориладиган ички назорат самарадорлигини баҳолашларига кўмаклашиш мақсадида йўриқномалар билан таъминлаган. ҚҚБК йўриқномаси тегишли мезонларга, масалан, ТКҲТҚ, ички назорат самарадорлигини баҳолашда бенчмарк сифатида фойдаланишни талаб қилади. Ички назорат самарадорлигини аниқлаш бешта ички назорат елементларининг ҳар бири, уларнинг принсипи мавжуд ва самарали фаолият олиб бораётган бормаётганини баҳолашни талаб қилади. Елементлар баҳолашларни амалга оширишда бирлашган тизимнинг қисми сифатида қаралиши лозим. Менежментнинг ички назоратни самарадорлигининг йиллик баҳолашлари оммага ҳисобот тарзида тақдим қилинади.
Електрон транзаксиялар изи
Ўтказмаларни тасдиқлашнинг ягоналиги – мисоллар ўз ичига компютер орқали ягона рақам белгилашни олади. Ягона тасдиқловчи кетма кетликда белгиланиши мумкин ёки жойлашувни аниқловчи ва ҳудуд ичидаги ягона рақамдан таркиб топишган бўлиши мумкин. Мисол учун, сотув ҳисоб-рақамлари компютер дастури орқали кетма-кет рақамлаб борилади.
Транзаксиялар вақти ва санаси – бу компютер дастури томонидан автоматик тарзда белгиланиши мумкин.


Транзаксияларга маъсул шахс – тизимга кириш транзаксияларни қабул қилиш ва руҳсат бериш бўлимини аниқлайди.
Транзаксия келиб чиққан жой – тизимга кириш транзаксияларнингн манбаасини аниқлашга имкон беради
Транзаксияларни деталлари – булар кириш тизимида қайд етилган бўлиши лозим. Айниқса, одатда оддий хужжатлар, жумладан, буюртма берилган миқдорлар, таъминот буюртмалари кабиларда топиладиган барча деталлар електрон из сифатида қайд етилиши ҳамда сақланиши мумкин.
Бошқа транзаксиялар билан ўзаро ўхшашлик – агар имкони бўлса, барча ўзаро ўхшаш транзаксиялар қайд етилиши керак. Мисол учун, агар ўзаро ўхшаш тўловлар махсус ҳисоб рақам бўлса, ўзаро ўхшашликни тўлдирувчи маълумотлар қайд етилиши лозим.
Трансаксияларнинг руҳсати ва тасдиғи – агар транзаксия шу транзаксияни киритган шахсдан бошқа бўлимнинг руҳсатини талаб қилса, тегишли електрон руҳсат қайд етилиши лозим.
Менежмент ҳисоботи Форд Мотор компанияси мисолида кўрсатилган. Шуни таъкидлаш жоизки, бош раҳбар ва молиявий раҳбарни ўз ичига олувчи менежмент ички назоратни баҳолашда ҳам қатнашган ҳамда раҳбарлик қилган. Бундан ташқари, улар 2011-йил 31-декабр ҳолатига молиявий ҳисобот устидан олиб бориладиган ички назорат самарали бўлганини хулоса қилишган. Менежмент ҳисоботининг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилади. Менежментнинг ҳисоботи:

  • Бошқариш ички назорат учун масъул еканлиги тўгрисида баёнот беради

  • Ички назоратга изоҳни ўз ичига олади

  • Ички назорат чекловларини муҳокама қилади

  • Ички назоратни баҳолашда фойдаланилган критерияларни (ТКҲТҚ) аниқлайди.

  • Ички назоратнинг самарадорлиги ҳақида бирор вақт оралиғида (йил якуни) хулоса беради

  • Компаниянинг ташқи аудиторлари томонидан тақдим етилган ички назорат бўйича ҳисоботни таъкидлаб ўтади

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Форднинг ташқи аудиторлари Форднинг ички назоратини аудитдан ўтказганлар. Фақатгина йирик жамоатчилик фирмаларидан ўзларининг ички назоратлари самарадорлиги тўғрисида ташқи аудиторлик хулосаси бўлишини талаб қилади. Бироқ, кичикроқ жамоат кампанияларидаги менежмент ҳали ҳам ўзларининг компанияларининг ички назорати самарадорлигини баҳолаши ва ҳисобот беришлари керак.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет