Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет11/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   177
1- (1)

2. ИЛМИЙ ДУНЁҚАРАШНИ ШАКЛЛАНТИ-


РИШНИНГ ИМКОНИЯТЛАРНИ ИЗЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ
Ҳозирги пайтда ғоявий-тарбиявий соҳадаги долзарб вазифалардан бири илмий дунёқарашни шакллантириш вазифасидир.
Дунёқараш – ижтимоий онгнинг энг муҳим таркибий қисмидир. Айнан дунёқараш индивидуал онгни ижтимоий онг билан боғлайди. У инсоннинг объектив реалликка қандай муносабатда эканлиги ҳақидаги масалани ҳал қилади. Бир томондан, дунёқараш инсоннинг ва инсониятнинг ўз-ўзини англаши сифатида намоён бўлса, бошқа томондан, у дунёни маънавий эгаллаш усулидир. Инсон дунёқарашга таяниб, ўз фаолиятининг йўналишини мўлжаллайди.
Дунёқарашнинг илмга асосланган назарий даражаси илмий дунёқараш дейилади. Илмий дунёқарашни шакллантириш замирида субъектни тарбиялаш жараёнида унда теварак-атрофимизга, дунёга нисбатан онгли муносабатни шакллантириш ётади.
Дунёқарашни тадқиқ қилишда икки хил асосий ёндашиш – гносеологик ва социологик ёндашишлар шаклланди. Гносеологик ёндашиш доирасида дунёқараш воқеликни адекват ва ҳаққоний акс эттириш сифатида қаралади. Социологик ёндашишда эса, дунёқарашнинг ижтимоий вазифалари ва унинг жамият, ҳамда унинг аъзолари фаолиятидаги роли қаралади. Киши амалий фаолиятининг бориши жараёнида дунёқарашга таянган онгнинг фаоллиги намоён бўлади. Шундай қилиб, дунёқараш дунёни маънавий-амалий эгаллаш усулидир. Дунёқарашнинг энг муҳим хусусияти шундан иборатки, у инсоннинг ташқи дунёга муносабатини изга солади.
Дунёқараш системаси доирасида дунёни қайта қуришнинг муайян тартибдаги дастурини шакллантириш ижтимоийиқтисодий ва сиёсий ривожланишни жадаллаштириш имкониятларидан бири ҳисобланади.
Ижтимоий тараққиётнинг нотекислиги ва мураккаблиги туфайли турли хил ижтимоий шароитларда дунёқарашнинг биргаликда фаолият кўрсатувчи ва бир-бири билан ўзаро алоқага киришувчи хилма-хил шакллари вужудга келади. Турли хил ноилмий, илмдан ташқари ва илмий дунёқараш шакллари шулар жумласидандир.
Мифологик, диний, идеалистик ва илмий дунёқараш турлари бир-биридан фарқ қилади. Шунингдек, дунёқарашни ҳажмига ва кўламига қараб қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
1) ҳажмига қараб дунёқараш (а) кенглиги ва (б) теранлиги бўйича фарқ қилувчи турларга бўлинади;
а) кенглиги бўйича:
1а) чекланган (тор) ва 2 а) чекланмаган (кенг) дунёқарашга, б) теранлиги бўйича:
1 б) теран (чуқур) ва 2 б) юзаки (саёз) дунёқарашларга ажралади; 2) кўламига қараб дунёқарашни:
а) воқеликни бир ёқлама қамраб олувчи (тор кўламли) ва
б) ҳар томонлама қамраб олувчи (кенг кўламли) дунёқарашларга
ажратиш мумкин.
Булардан ташқари, дунёқараш сифатига, мазмунига кўра, фаоллиги ва адекватлиги бўйича ҳам фарқланади. Дунёқарашни воқеликни акс эттиришдаги аниқлик даражасига қараб, яъни адекватлигига қараб: воқеликни ҳаққоний ёки фантастик акс эттирувчи турларга; фаоллигига қараб: ижтимоий фаол ва пассив (нигилистик) дунёқарашларга ажратса бўлади. Дунёқарашлар ичида нисбатан фаолроқ, илғорроқ, ва ҳаққонийроқ, дунёқараш деб илмий дунёқараш ҳисобланади. Чунки бу дунёқараш воқелик ҳақидаги илмий назарияга таянувчи, воқеликни ҳаракатда ва ривожланишда олиб қаровчи, воқеликни ташкил этувчи предмет ва ҳодисалар ўртасидаги ўзаро муносабат ва алоқадорликларни ҳам ҳисобга олувчи, уларга диалектик ёндашувчи дунёқарашдир. У дунёни қандай бўлса шундайлигича акс эттиради. Бу дунёқараш воқеликнинг ривожланиши ва ўзгариши сабабларини унинг ўз ички табиатидан ахтаради, унинг ички зиддиятларининг табиатидан келтириб чиқаради.
Ҳар қандай дунёқарашга кўр-кўрона асир бўлиш хавфидан сақланиш зарур. Ҳар қандай ғоя, ҳар қандай қарашлар системаси назарий жиҳатдан асослансагина эътиборга лойиқдир.
Дунёқарашнинг амал қилишида турғун мўлжаллар ролини бажарувчи таянч қисми ишонч-эътиқоддир. Ишонч-эътиқод субъектнинг ташқи олам билан ижтимоий-маданий алоқадорликлар системасининг белгиловчи таъсири остида шаклланади. Бунда ахлоқий хатти-ҳаракатларни тартибга солиш системаси, яъни «ахлоқий созлаш системаси» муҳим ўрин тутади.
Ижтимоий тараққиётнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланган шахснинг баркамол ривожланиши жараёни шахс-дан инсоният маданиятининг барча бойликларини, илмий дунёқарашни ва юксак умуминсоний ахлоқни эгаллашни талаб қилади. Ушбу ахлоқни воқеликдан, жонли инсоний муносабатлардан юқори турувчи қандайдир идеал, олий, мутлақ, силлиқ муносабат деб ўйламаслик керак. Бундай ахлоқда оқилона муносабатлар ва юксак инсоний туйғулар белгиловчи аҳамият касб этади.
Илмий дунёқарашнинг шаклланиши юксак умуминсоний аҳлоқни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди, чунки шахс ўзининг дунёқараши асосида фавқулодда ўзгарувчан ва хилмахил ҳаётий вазиятларда ўз хатти-ҳаракатларининг стратегик йўлини танлайди. Дунёқараш ижтимоий жараёнларнинг бориши детерминациясида катта аҳамиятга эгадир, негаки субъектлар тарихни фақатгина билим ва тафаккур туфайли эмас, балки эҳтиёжлар, манфаатлар, мақсад ва идеаллар туфайли ҳам яратишади.
Дунёқарашнинг таркибий тузилишига билимлар, қадриятлар, қадрият мўлжаллари ва ишонч-эътиқодлар билан бир қаторда идеаллар ҳам киради. Таркибига идеалларни ҳам киритган дунёқарашни оддийгина воқеликнинг инъикоси деб таърифлаб бўлмайди. Унда идеалларнинг мавжудлиги уни ўзувчан инъикос сифатида характерлайди. Идеал шундай бир кучки, у дунёқарашда воқеликни инъикос эттирибгина қолмасдан, унинг ўзгаришига мўлжал, йўналиш беради. Яъни идеаллар шахснинг маънавий дунёсини етакловчи кучдир.
Ҳозирги ижтимоий воқелигимиз талаб қилаётган вазифаларни бажариш жамият идеалларини ҳаётга тадбиқ этиш бўйича илмий асосга таянган фаолиятни талаб қилади. Шунинг учун ҳам, ғоявий ишонч ва илмий объективликни ўзаро боғлаган ҳолда шакллантириш масаласи алоҳида муҳим аҳамият касб этади.
Шахс ёки ижтимоий гуруҳларнинг ғоявийлиги деб улар томонидан муайян ғоялар системасининг эгаллаб олиниши, бу ғояларнинг ишонч-эътиқодга айланишига, амалий ва назарий фаолиятида ғоявий асос сифатида ишлатилишига айтилади. Бундай ғоялар системаси ижтимоий онгда шаклланган идеаллар, қадрият мўлжаллари, нормалар, принциплар (иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик ва ҳ.к.) дунёқараш кўринишида бўлади.
Хуллас, илмий дунёқарашни шакллантириш шахс тарбиясида катта аҳамиятга эга. Буни амалга ошириш учун етарли даражада билим ҳажмини эгаллаш зарур, бу эса, шахсдан ақлий имкониятлари ва тафаккур маданиятининг ривожланган бўлишини талаб қилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет