Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет14/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   177
1- (1)

Б.О.Тўраев
XX асрга келиб, нисбийлик назарияси вақтнинг моҳиятига янгича қараш имкониятини яратди. Бу назария «хусусий вақт» тушунчасини фанга киритди. Бу тушунча – вақтни ҳодиса билан чамбарчас боғлиқликда олиб қарашга имкон берди. «Умумий» ёки «универсал» вақт абстракт, яъни мавҳум тушунча эканлиги англаб етилди. Ҳар бир нарсанинг вужудга келиши, мавжуд бўлиб туриши ва йўқ бўлиб кетишгача бўлган даврдаги яшаш шаклини ифодаловчи хусусий вақти (яъни, нисбийлик назарияси билан биргаликда фанга «хусусий вақт» тушунчаси кириб келган) шу нарсанинг ҳолатига боғлиқдир. Бу ғоя нисбийлик назариясига асосланган ҳозирги замон космологиясида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирги замон космологик назарияларида Коинот, унинг вужудга келиши, ривожланиши муайян фазо – вақт тизимида рўй беради дейилади. Таниқли инглиз олими Стивен Ҳокинг «Вақтнинг бошланиши» тушунчасини Коинотнинг бошланиши тушунчаси билан боғлаб космологияда юқоридаги саволнинг ғаройиб ечимини топди. Коинотнинг ёши 15–20 миллиард йилга тенг, яъни бундан 15–20 миллиард йил муқаддам ҳеч нимадан «нимадир» пайдо бўлди, у шиддатли шишиш натижасида жуда, қисқа вақт ичида ҳозирги Коинотга айланди. Дастлабки лаҳзада Коинот мутлақо ўлчамга эга бўлмаган, сўнгра эса, квантлашган гравитация ҳолатида бўлган. Қуюқлашган гравитация – чексиз кичик ўлчамда «чексиз катта» Коинотнинг мужассам бўлиши, нуқтавий кичик ҳажмда чаксиз катта зичликнинг ҳосил бўлишидир. Ҳозирги Коинот ана шу зичликнинг портлаши оқибатидир. Ундан илгари нима бўлган? Деган саволга Хокинг: «Ҳеч нима», – деб жавоб беради.
Бизга маълум бўлган энг умумий вақт – бу Коинот вақтидир. Бу вақт Коинот билан доимо биргаликда бўлган ва ундан илгари бўлган бўлиши мумкин эмас. Коинотнинг ёши чекли, демак Коинот вақтининг бошланганидзан буён чекли вақт ўтган. Шу жиҳатдан Хокинг: «Коинотнинг вужудга келишидан илгари вақт бўлганми, деган савол маъносиз саволдир», – деб тўғри кўрсатган. У бу саволнинг бемаънилигини асослаш учун қуйидаги фаразий тажрибани келтиради:
Шимолий қутбни топишга интилган сайёҳ шимол сари йўл оларкан, охир-оқибатда шимолий қутбга етиб келгач, ҳамма йўллар фақат жанубга олиб борадиган жойга бориб қолади. Бу жойда шимолнинг ўзи йўқ, ҳамма томон жануб. Вақтнинг бошланишини ахтарган сайёҳ ҳам худди шу ҳолга тушиб қолади. Вақтнинг бошланиши шундай фазо нуқтасики, бу жойда ҳамма йўллар фақат келажакка олиб боради. Ҳамма рўй бериши мумкин бўлган ҳодисалар фақат олдинда, келажакда. Бундай парадоксал ҳолатни англаш учун «ҳеч нимада» «ҳамма нарсанинг» мужассам бўлишини англай олиш лозим.
Ҳамма нарсанинг бошланиши Коинотнинг илк «дастлабки лаҳзасидадир». Ўша онда Коинот кандай ҳолатда бўлган бўлса, унинг ривожланиши тарихи ҳам шунга мос равишда давом этади. Коинотнинг бошланишидаги ўта юқори даражали зичлик – сингулярлик деб аталади. Сингулярликнинг вақт-фазо тизими биз одатланган вақт-фазо тизимидан кескин фарқ қилади. Бундай ҳолатни ҳозирги замон назарий физика фанининг махсус соҳаси – қора туйнуклар физикаси ўрганади. Бундай фан соҳаси асримизнинг бошларида немис олими Карл Шварцшилд томонидан нисбийлик назарияси қоидалари асосида Коинотнинг гравитация тенгламаларини яратиши жараёнида кашф этилган. Коинотнинг сингулярлик ҳолатида фазо-вақт тизими «қотиб қолган» бўлади, яъни бундай тизимнинг фазо-вақт нуқталарида яқинлик ёки узоқлик, баланд ёки паст, ўнг ёки чап, ичкарида ёки ташқарида, эрта ёки кеч, ҳозир ёки кейин, ўтмиш ёки келажак, бошланиш ёки охир тушунчалари ўз маъносини йўқотади. Бундай жойда вақт ўтмайди, фазо эса, ўлчамсиз бўлади, яъни у нуқтавий ҳолатда, нол ўлчамли.
Сиз билан биз яшаётган Коинот ана шундай ҳолатдан вужудга келган. Бундай ҳолатда ундан илгари нима бўлган эди?» – деган савол табиийки, ўз маъносини йўқотади. Ҳозирги замон космологиясида Коинотнинг пайдо бўлишидаги дастлабки лаҳзани «Катта портлаш» атамаси билан номлашган. Катта Портлаш айни пайтда Коинотнинг бошланиши, яшаши ва ҳалокатидир. Коинотнинг бугунги кўриниши ҳам ўша дастлабки портлашнинг давомидир.
Коинотнинг «охири» унинг «аввалидаги» ҳолатининг аксидир ва ўша ҳолатнинг тескари йўналишида давом этишидир. Бундай шиддатли «ёпилишни» космологияда «Катта ёпилиш» деб аташади. «Ундан кейин нима бўлади?» – деган савол ҳам, Коинотнинг пайдо бўлишига ишора қилиб; «Ундан олдин нима бўлган?» – деган савол сингари маъносиздир. Ундан олдин ҳам, ундан кейин ҳам ҳеч нима бўлмаган ва бўлмайди. Хуллас, бу жойда мусулмон оламининг буюк мутафаккирларидан бири Умар Хайём ёзганидек:
Биз келиб кетувчи тўгарак жаҳон, На боши маълуму, на сўнгги аён.
Ҳеч кимса ростини айтиб беролмас:
Биз қайдан келдигу кетурмиз қаён
Шунингдек, Умар Хайёмнинг вақт ҳақида «бори ўтиб кетган (ўтган замонда), йўғи (келажак) ҳали йўқ, биз икки йўқлик орасидаги ҳеч нимамиз» деган ўткир фалсафий мулоҳазаси ҳам алоҳида эътиборга лойиқдир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет