…токи бу дунёда ҳаёт бор экан, турфа хил одамлар ва уларнинг онгу тафаккуридаги ўзаро тафовут ва зиддиятлар сақланиб қолаверишини кўрсатади.
Ислом Каримов1
Инсон табиатдаги энг такомиллашган мавжудот эканлигидан, атрофида рўй бераётган ҳодисаларни англай олиши, мушоҳада қилиши, бошқаларга бу ҳақда хабар бера олиши, фарзандларини тарбиялай олиши (бошқаларга ўргата олиши), дунёда мустақил фаолият юрита олиши, меҳнат қилиши, ўзини ва ўзгаларни қадрлай олиши, ўз фикрига эга бўлиши ва бу фикрни бошқаларга ҳам узата олиши каби имкониятларга эга мавжудот эканлиги учун ҳам тақдиридан миннатдор бўлиши лозим. «Онг – деб ёзади В.А.Канке, – субъект томонидан муайян ҳодиса ва жараёнлар табиатининг англаб олинишидир. У билишнинг натижаси сифатида намоён бўлади. Онгнинг мавжудлик усули эса билимдир»2.
Инсон фикр юритувчи, фикрини узатувчи, фикрини сақлай олувчи, фикри билан оламни ўзгартира олувчи мавжудоддир. Онгли мавжудод – инсон Ер юзидаги эволюцион тараққиётниннг охирги босқичларида пайдо бўлган. Инсонда ўзидан илгари мавжуд бўлган жонли организмларнинг барча биологик хусусиятлари мужассамлашгандир. Инсон улардан фарқли равишда фикрловчи мияга, тафаккур асосидаги фаолиятга эгадир. Инсонда на фақат биологик, балки айни пайтда социаллик ҳам мужассамлашгандир. Инсон ижтимоий мавжудотдир.
Онгнинг моҳиятини таҳлил этган олимлар унинг такомиллаш-ган мия билан боғлиқ эканлигига эътибор қилишди. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра жониворлар миясининг танаси-га нисбати инсоннинг миясига қараганда анча кичик экан. Бу жониворларнинг эволюцияси мобайнида мияси ҳам такомиллашиб борганлигидан далолат беради. Ривожланишининг қуйи даражасида бўлган маймунларнинг мияси нисбатан юқори даражада ривожланган одамсимон маймунларнинг миясига қараганда кичикроқ экан. Масалан, австралопитекнинг мияси 500-600 см3, питекантропники – 900 см3, синантропники эса 1000 см3, ҳозирги одамларнинг мияси 1400 – 2000 см3 атрофида. Homo sapiens типидаги ақлли одамларнинг мияси кейинги 30-40 минг йил мобайнида ўзгаришсиз келмоқда. Одамларнинг ақли ривожланган ёки ривожланмаганлигини миянинг ҳажми билан солиштириш ҳам унчалик тўғри эмас. Масалан, машҳур француз ёзувчиси А.Франснинг мияси 1000 см3га етар-етмас бўлган, И.С. Тургеневники эса 2012 см3 бўлган, бир ақли заиф беморнинг мияси эса 2100 см3дан ортиқ бўлиб чиққан. Миянинг катта-кичиклиги жинсга, гавда тузилишига боғлиқ. Аёлларнинг мияси (1250 см3) эркакларнинг миясига (1400 см3) нисбатан кичикроқ бўлади. Лекин уларнинг ақл-идроки бир хил даражада. Бу ақлнинг кучлилиги миянинг ҳажмига боғлиқ деган фикрнинг асоссизлигини исботлайди.
Онгнинг таркибий элементларига сезги, идрок, тасаввур, фикр, ҳиссиёт, ирода, ўзликни англаш, рефлекциялар киради. Онг – онг ости, олд онг, ўз-ўзини англаш қисмларидан ташкил топган. Булар ҳақида кейинги қисмларда маълумот берамиз.
Онгнинг моҳияти ниҳоятда мураккаб ва серқирра бўлганлиги учун бу фалсафий категорияни турли хил фанлар, фалсафа, психология, физиология, кибернетика, информатика, педагогика ва бошқа фанлар ўрганади.
Достарыңызбен бөлісу: |