Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет154/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   177
1- (1)

Тил ва тафаккур


Тил нима? Тил – билиш ва ўзаро мулоқот функциясини бажарувчи белгилар системаси. Белгилар предмет ва ҳодисаларнинг бир-биридан фарқ қилувчи ҳамда ўхшаш томонларини ифода этувчи жихатлари ва хусусиятларидир. Белгилар предмет ва ҳодисалар билан боғланган муайян ахборотларни ташийди ва тушунчаларни ҳосил қилишда муҳим роль ўйнайди. Тушунчалар тил воситасида ифодаланади. Тиллар табиий ва сунъий тилларга бўлинади. Табиий тиллар жониворларга ва одамларга хос тилларга ажралади.
Жониворларнинг – чумолидан тортиб дельфинларгача – ўзларига хос ахборот узатиш тиллари мавжуд. Дастлаб жониворларда бир-бирини яқинлашаётган хавф-хатарлардан огоҳлантирувчи ёки ўзи дуч келган иложсиз вазиятдан қутқаришда ёрдам сўраб бир-бирига ахборотлар узатиш тарзида имо-ишорали, қичқириқли товушлар кўринишидаги сигналлар юборган. Нар ва мода жинсли жониворлар бир-бирини жинсий мулоқотга чақирувчи сигналлардан ҳам фойдаланган.
Одамда нутқ орқали, тушунчалар орқали ифодаланувчи тил мавжуддир. Турли географик шарт-шароитларда яшаган одамларда турлича тиллар ва тил шевалари шакллангандир. Шунингдек, нутқ билан ифодаланувчи сунъий тиллар ҳам шаклланган. Масалан, эсперанто тили, Ҳиндистонда яшовчи турли тилларда гаплашувчи кишиларни бирлаштирувчи (Бобурийлар жорий қилган) урду тили, ўрта славян, ўрта турк, ўрта европа, ўрта африка тиллари ана шундай сунъий тиллар қаторига киради. Табиий тиллар ичида ўлик тиллар ҳам бор. Бундай тиллардан ҳозирги пайтда аҳоли ўзаро мулоқотда фойдаланмайди. Масалан, лотин тили – бу тилда олимлар, файласуфлар айрим илмий атамаларни ифодалашда, медиклар ва фармацевтлар дори номларини ҳамда касалликларга ташхис қўйишда фойдаланишади, сўғд тили – бу тилдан фақат айрим археолог, этнограф ва тилшунослар Марказий Осиёда ўтган қадимий маданият қолдиқларини ўрганишда фойдаланишади.
Сунъий тилларнинг бир йўналиши техник – кибернетик тиллар. Улар математик программалаштириш тиллари бўлиб, компьютерлар билан мутахассислар, компьютерлар билан компьютерлараро алоқа ўрнатишда, ахборотларни сақлаш, узатиш, қайта ишлаш ва такомиллаштиришда фойдаланилади. Бу тил математик символлар, тимсоллар орқали ифодаланади.
Онг инсон миясининг фаолиятидир. Сунъий онгни сунъий интеллектни яратиш мумкинми? Бу риторик саволга, машина ҳам, ҳар қандай сунъий интеллект ҳам инсоннинг командаси билан бошқарилади, инсон ва инсониятдан ташқарида онг бўлиши мумкин эмас, – деб жавоб бериш мумкин. Тарихда одамлар билан мулоқотдан ташқарида яшаган гўдакларда онг шаклланмай қолганлигига мисоллар кўп. Демак, онг ижтимоий муҳитнинг махсулоти.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет