Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет164/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   177
1- (1)

ДУНЁҚАРАШ – дунёга ва инсоннинг ундаги ўрнига, кишиларнинг ўз атрофидаги воқеликка ва ўз-ўзига муносабатига бўлган умумий қарашлар тизими, шунингдек, бу қарашларга асосланган одамларнинг эътиқодлари, идеаллари, билиш ва фаолият тамойиллари. Дунёқараш кишининг ёши, ҳаётий тажрибаси, билими, мафкураси билан боғлиқ. Дунёқарашда жамиятда шаклланган фалсафий, илмий, диний, сиёсий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик билимлар, қарашлар ўз аксини топади. Шахснинг дунёқараши ижтимоий муносабатлар билан чамбарчас боғланган. Дунёқараш инсоннинг ўзини ва дунёни зарурий равишда англаши ҳамда баҳолаши асосида шаклланади. Бу жиҳатдан дунёқараш воқеликнинг инсон онгидаги субъектив инъикосидир.
Айрим индивиднинг онги билан боғланган индивидуал дунёқараш, муайян ижтимоий гуруҳ, қатлам, синф, миллат ва жамият миқёсидаги ижтимоий онг билан боғланган ижтимоий дунёқараш мавжуд. Булар бир-бирини тўлдиради, бир-бирига таъсир қилади, бир-бирини ривожлантиради. Дастлаб индивид дунёни ҳиссий сезади (дунёни ҳис қилиш). Бунда индивид воқеликни бевосита ҳиссий инъикос этиш натижасида англайди. Кейин воқелик ҳақида тўплаган билимлари асосида индивиднинг дунёқараши пайдо бўлади. Бу дунёни англаш дейилади. Шахснинг дунёни англаши орқали унинг ўзини англаши ҳам шаклланиб боради. Шу тариқа дунё ҳақидаги барча билимлар юксак даражада умумлаштирилади ва яхлит дунёқарашишаклланади. Дунёқараш инсониятнинг тарихий тараққиёти мобайнида ривожланиб борган. Унинг қуйидаги шаклларини кўрсатиш мумкин:

  1. Мифологик дунёқараш ёки афсоналарга таянувчи дунёқараш У воқелик ҳақидаги мифологик билимлар тўпланган ва тизимга солинган бир даврда вужудга келган, борлиқнинг инсон онгидаги хаёлий инъикоси сифатида қадимгидавр кишилари учун хос бўлган. Улар воқеликни турли ривоятлар ва афсоналар асосида тасвирлаб, уни қаҳрамонлар, ёвуз ва хайрли кучларни акс эттирувчи образлар тарзида билишган. Табиатдаги жонсиз жисмларни жонлантириб, олов, сув, ҳаво, табиат ҳодисаларини ҳам муайян жонли образларнинг намоён бўлиши деб ҳисоблашган.



  2. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет