Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет174/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   177
1- (1)

ФЕНОМЕН (юн. phainomenon — содир бўлувчи) — 1) ғайриоддий, камдан-кам бўладиган ҳодиса, факт; 2) ҳис-туйғу тажрибаси билан пайқаладиган ҳодисани англатувчи фалсафий тушунча (бу маънода ўз моҳияти жиҳатдан интеллектуал мушоҳада предмета сифатида намоён бўлувчи ноуменнинг қарама-қаршиси). «Феномен» атамасини Арасту «кўринувчи», «туюлувчи» маъносида ишлатган. Лейбниц эса бу сўзни тажрибадан маълум бўлган далилларга нисбатан қўллаган. И. Кант феноменализм тушунчаси ёрдамида моҳиятни ҳодисадан кескин ажратишга уринган ва ҳодисани билиш мумкин, моҳиятни эса билиш мумкин эмас деб ҳисоблаган (яна қ. Моҳият ва ҳодиса). ЎзМЭ. 9-жилд. Т.:ЎзМЭ ДИН, 2005. Б.218.
ФЕНОМЕНАЛИЗМ – фалсафий таълимот; бевосита билиш объекти сезгиларнинг ўзидангина иборат деган нуқтаи назарга таянади. Бу таълимот вакилларини фалсафа тарихида ашаддий ва мўътадил феноменализм тарафдорларига ажратиб ўрганишади. Ашаддий феноменализм концепцияси дунё «ғоялар» мажмуаси, «сезгилар комплекси» деб ҳисобловчи (Беркли, эмпириокритицизм) субъектив идеализм оқимига ёки дунёни билиш мумкинлигини инкор этувчи агностицизмга олиб боради. Бундай концепция тарафдорлари фикрича, «сезгилар ортида нималар яширинганлигини билишимиз мумкин эмас» (Юм). Мўътадил феноменализм вакиллари орасида сезгиларда намоён бўлувчи объектларнинг реал мавжудлигини тан олувчи ва бундай объектларни (Локк сингари) моддий объектлар деб ҳисобловчи ноизчил материалистларни ҳам, бу объектларни билиб олиш мумкин бўлмайдиган «нарса ўзида»дир деб ҳисобловчи кантча агностицизм тарафдорларини ҳам (Кант, Милль, Спенсер) учратиш мумкин. Феноменализм ХIХ–XX асрларда ўтган барча позитивистик таълимотларга ҳам хосдир.
Феноменализм неопозитивизм оқимида лингвистик ва умуман семиотик шаклда намоён бўлади, чунки бу оқимнинг асосий даъвоси тажрибани «объектли» ёки «феноменалистик» тилда ифодалаб беришдан иборатдир. Феноменализм инглиз-америка неореализмига ҳам хосдир.
ЎзМЭ. 9-жилд. Т.: ЎзМЭ ДИН, 2005. Б. 218–219.
ФЕНОМЕНОЛОГИЯ (феномен ва ... логия) — 1) фалсафий фан; фалсафа тарихида турлича: ҳиссий билишни танқид қиладиган фан сифатида (И. Г. Ламберг, И. Кант), фалсафанинг вужудга келиши, онгни тарихий тадқиқ этиш шаклларини ўрганадиган таълимот сифатида (Г. Гегелнинг «Руҳ феноменологияси»), психик феноменларни баён этувчи психологиянинг бир қисми сифатида (Ф. Брентано, А. Мейнонг) талқин этилади; 2) фалсафий оқим, унинг принципларини ХХ а. бошида Э. Гуссерль таърифлаб берган. У бир томондан, феноменология рационал эмпиризм ва позитивизм билан боғлиқ эканлигини қайд этса, 2-томондан эса, натуралистик объективизм ва скептик релятивизмни танқид қилади. Феноменологияни йўқотилган ва унутилган қадриятларни топишга кўмак берувчи фалсафий археология деб билади.
ЎзМЭ. 9-жилд. Т.:ЎзМЭ ДИН, 2005. Б. 218-219.
ХАОС (юн. chaos – тартибсизлик) – юнон мифологиясида қайд этилган азалий чексиз фазо. У Оламнинг яратилишигача мавжуд бўлган эмиш. Xаос – коинот манбаи, у Гея (Ер), Эрот (севги), Эреб (қоронғулик) ва Нюкта (тун)ни яратган, улардан эса гўё Ерда яшовчи барча нарса пайдо бўлар эмиш. Кўчма маънода – бошдан-оёқ тартибсизлик, чигаллик.
ЎзМЭ. 9-жилд. Т.:ЎзМЭ ДИН, 2005. Б.391.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет