Қўлланмада мантиқ фанига оид масала ва машқлар ҳамда уларни ечиш усуллари ёритилган.
Мазкур қўлланма университет ва коллеж талабалари учун тайёрланган бўлиб, бунда асосий эътибор ўқувчиларда мантиқий тафаккур маданиятини тарбиялашга қаратилган. Қўлланмада берилган масала ва машқларда аналитик тафаккурни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
КИРИШ
Мантиқ фанини ўрганишда назарий билимлардан ташқари, бу билимларни амалиётга татбиқ этишда турли масалалар ечиш ва машқлар бажаришнинг аҳамияти жуда катта. Масалаларни ечиш ва машқларни бажариш жараёнида кишининг фикр доираси кенгаяди, ақл-идроки чиниқади, шунингдек, мураккаб машқлар кишининг эвристик қобилиятини ривожлантиради. Ҳар қандай киши берилган мантиқий масалани тўғри ечганига ишонч ҳосил қилса, унда ўз ишидан қониқиш ҳисси пайдо бўлади ва бу ҳолат унга қувонч бағишлайди. Бундай ҳис инсоннинг ҳаётга интилишини янада кучайтиради. Кишилар қадимдан турли хил мураккаб мантиқий масалаларни ечиб келган. Мантиқий машқларни бажариш талабаларда биринчидан, «Мантиқ» фанида ўрганган назарий билимларини мустаҳкамласа, иккинчидан, дарсларда олган билимларини турлича шарт-шароитларга тадбиқ эта олиш малакасини шакллантиради, учинчидан, мантиқ фанидан олган билимларини системалаштиришга ёрдам беради. Кўпгина мантиқий масалалар, бир томондан ёндашганда, мураккаб, ечилмас, қийин бўлиб кўрингани билан унинг ечилиши жуда оддий эканлиги мазкур масалани ечувчи кишида ҳайратлан уйғотади. Ҳар қандай қийин жумбоқнинг ечими борлигига ишонч туйғуси кишини илҳомлантиради. Масалан, фараз қилинг: менда иккита танга бор, уларнинг йиғиндиси 15 тийин бўлиб, тангалардан бири 10 тийинлик эмас, иккинчи танга неча тийин? Бу саволга жавоб топишда кўпчилик шошиб қолади ва «иккинчи танга 5 тийинлик» деб жавоб беради. Бу жавоб хато. Тўғри жавоб топиш учун мантиқий фикрлаш лозим. Тангалар иккита Х1 ва Х2. Уларнинг йиғиндиси Х1+Х2= 15.Х1эса 10 тийинлик эмас, демак у 5 тийинлик. У ҳолда, иккинчи тангаХ2 эса, 5 тийин эмас, демак 10 тийинликдир.
Ушбу тўпламдаги масала ва машқлар талабаларимиз учун уларнинг тафаккур доирасини кенгайтиришда, фикрлаш жараёнини чиниқтиришда, талабаларда аналитик мулоҳаза юритиш малакасини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишига умид қиламиз.
I БЎЛИМ
Достарыңызбен бөлісу: |