ТАБИИЙ ВА АНТРОПОГЕН ТАҲДИДЛАР
Офат – табиатга, атроф муҳитга, одамларга, шахс бошига кулфат солувчи, ҳалокатли оқибатлар, фожиага олиб борувчи бахтсизлик; бало.
Табиий офатлар – сув тошқинлари, зилзилалар, вулқонлар отилиши, тўфонлар (шторм), довуллар (ураган), қуюнлар (смерч), бўронлар (чанг бўронлари, қум бўронлари, қор ва муз бўронлари), қурғоқчилик, узлуксиз ёнғинлар, тропик ёмғирлар, жазирама иссиқлик, гармсел, қор босиши, пурга, дўл ёғиши, сел келиши, ер кўчкини, ернинг ўпирилиши, қор кўчкини (лавина), муз кўчиши, цунами, торнадо, тропик циклон, тайфун, яшин уриши, метеорит тушиши сингари одамлар ҳаётига кулфат келтирувчи, турли-туман табиий ҳодисалар тасири остида вужудга келган бахтсизлик, кулфат.
Кулфат – кишиларга фалокат келтирувчи ва уларни қийин аҳволга, азоб-уқубатга солиб қўядиган фожиали ҳолат.
Табиий таҳдидлар – жамиятга ва унда яшовчи кишиларнинг тинч ва осойишта яшашини издан чиқарувчи, одамлар бошига кулфат солувчи, табиий муҳитга жиддий зарар келтирувчи реал ва потенциал табиий офатлар.
Антропоген таҳдидлар – кишиларнинг табиат билан мулоқати жараёнида табиатдаги табиий мувозанатни издан чиқариш оқибатида вужудга келувчи реал ва потенциал хавф-хатарлар. Кишиларнинг амалий фаолияти туфайли вужудга келадиган ер эррозияси, экинзор ерларнинг шўрланиши, атроф-муҳитнинг, сув, ер ва ҳавонинг ифлосланиши, радиоактив чиқиндиларнинг кўпайиши, сунъий сув иншотларининг ўпирилиши, сизот сувларининг қочиб кетиши ёки аксинча юзага чиқиши, қазилма бойликлар қазиб чиқаришда заҳарли моддаларнинг сизот сувларига қўшилиб кетиши, кислотали ёмғирлар, смоглар (чангли, музли, намли (Лондонча), фотохимик (Лос-анжелесча) смоглар), АЭСларнинг ҳалокати, ГЭС дамбаларнинг ўпирилиши, озон туйнукларининг ҳосил бўлиши, музларнинг эриб кетиши, ер юзасида ҳароратнинг ошиб кетиши, чучук сув заҳираларининг ифлосланиши, камайиб кетиши, антропоген қурғоқчилик, юқумли касалликларнинг тарқалиши, эпидемия ва пандемиялар, янги вирусларнинг пайдо бўлиши, генофонднинг бузилиши, инсон фаолиятининг тартибсизлиги туфайли вужудга келувчи турли миқёсдаги экологик офатлар.
Достарыңызбен бөлісу: |