Бу бўлимда мантиқ фанига оид оддий машқларни мазкур дарснинг режасида кўрсатилган тартибида бердик. Бундай тартиб мантиқ фанини ўқитувчилар учун дарс ўтишда қулайлик туғдиради, деб ўйлаймиз.
ДАРСНИНГ МАЗМУНИГА ОИД САВОЛЛАР
1.Мантиқнинг маъноси, мантиқ фанининг предмети нима?
Мантиқ сўзи арабчадан кириб келган бўлиб, «фикрлаш», «сўзлашиш» деб таржима этилади. «Мантиқ» юнонча «Логика» сўзига мос келади. Логика – «λογοz» юнончадан «тушунча», «ақл», «мулоҳаза» деб таржима қилинади. Мантиқ фанининг предмети тўғрисида гапирганда, аввало, бу сўзнинг бир неча маънода келишига аҳамият бериш лозим: биринчидан, мантиқ объектив оламнинг зарурий ва табиий ривожланиш қонуниятларини ифодалайди – бу маънода «объектив мантиқ» деган ибора қўлланилади; иккинчидан, бу сўз тафаккурнинг намоён бўлиш шаклларини, тараққиётини ва фикрлар ўртасидаги алоқадорликларни ифодаловчи қонунлар йиғиндисини ва объектив қонунларнинг инсон онгидаги субъектив инъикосини англатади – бу маънода «субъектив мантиқ» деган ибора қўлланилади, учинчидан, бу сўз тафаккур қонунлари ва шаклларини ўрганувчи махсус фанни ифодалайди – бу маънода «мантиқ фани”деган ибора ишлатилади.
Мантиқ фанининг ўрганиш объекти нима?
Мантиқ фанининг ўрганиш объекти – инсон тафаккуридир, у инсонларнинг онгли фаолиятида намоён бўлади.
Мантиқ нима ва мантиқийлик нима?
Мантиқ бу – тафаккур шакллари ва қонунлари ҳақидаги фандир. У айрим адабиётларда Логика фани ҳам деб аталади. Логика сўзи юнонча logos сўзидан (грек тилидан) олинган бўлиб, сўз, фикр, нутқ, ақл деб таржима қилинади.
Мантиқийлик эса воқеликка мос келадиган тўғри фикр юритишдир.
Тафаккур нима?
Инсон онгининг фаолияти, онгнинг тил воситасида намоён бўлиши. Тафаккур онгнинг фаолият кўрсатиш жараёни.
Достарыңызбен бөлісу: |