Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар


Қандай ҳукмлар бир-бирини инкор қилувчи ҳукмлар дейилади?



бет90/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   177
1- (1)

Қандай ҳукмлар бир-бирини инкор қилувчи ҳукмлар дейилади?

Икки ҳукм бир-бирига зид бўлиб, улардан бири албатта, чин, бошқаси хато бўлса, бундай ҳукмлар бир-бирини инкор қилувчи ҳукмлар дейилади. Инкорнинг тимсоли ¬.

  1. Тўғри хулоса чиқаришнинг асосий талаблари нима?

Тўғри хулоса чиқариш учун биринчидан, асослар чин мулоҳазалардан ташкил топган бўлиши, иккинчидан эса бу мулоҳазалар ўзаро мантиқан боғланган бўлиши лозим.

  1. Хулоса чиқаришнинг чинлик даражасига кўра қандай турлари мавжуд?

Хулоса чиқаришда келиб чиқадиган билимнинг қатъийлиги, яъни чинлик даражасига кўра зарурий ва эҳтимолий хулосалар мавжуддир.

  1. Зарурий хулоса чиқариш нима?

Чин асослардан тўғри мантиқий қоидалар воситасида чиқарилган хулоса зарурий хулосадир.

  1. Эҳтимолий хулоса чиқариш нима?

Хулоса чиқаришда таянилган асослардан бирортасининг чинлиги ноаниқ бўлса, бундай хулоса чиқариш эҳтимолий хулоса чиқаришдир.

  1. Хулоса асосларининг сонига кўра, қандай турлари бор?

Хулоса асосларининг сонига кўра, бевосита ва бавосита хулоса турлари мавжуд.

  1. Бевосита хулоса чиқариш нима?

Битта асосдан муайян мантиқий қоидаларга таяниб чиқарилган хулоса бевосита хулоса чиқариш дейилади.

  1. Бавосита хулоса чиқариш нима?

Икки ва ундан ортиқ асослардан муайян мантиқий қоидаларга таяниб чиқарилган хулосага бавосита хулоса чиқариш дейилади.

  1. Фикрнинг ҳаракат йўналишига кўра, қандай хулоса турлари бор?

Фикрнинг ҳаракат йўналишига кўра, дедуктив, индуктив ва аналогик хулоса турлари бор.

  1. Дедуктив хулоса чиқариш нима?

Дедуктив хулоса чиқариш деб фикрнинг умумийликдан жузъийликка ва яккаликка силжиши асосида чиқарилган хулосага айтилади.



  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет