Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар


Силлогизмнинг аксиомаси қандай ифодаланади?



бет92/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   177
1- (1)

Силлогизмнинг аксиомаси қандай ифодаланади?

Бирор предмет ва ҳодисаларнинг синфи тўғрисида тасдиқлаб ёки инкор этиб баён қилинган фикр шу синф ичига кирувчи барча буюм ва ҳодисаларнинг ҳар бири ёки айрим қисмига ҳам тааллуқли фикр ҳисобланади.

  1. Силлогизмнинг терминлари нисбати чизмаси қандай?

Силлогизмнинг терминлари нисбати чизмаси қуйидагича:
Бу чизмада -
Р- - кичик термин (terminus minor); М – ўрта термин (terminus medius); S – катта термин(terminus major).


  1. Силлогизмнинг қандай умумий қоидалари бор?

Силлогизмнинг умумий қоидалари еттита: 1) Силлогизмда терминлар сони учтадан кам ҳам ёки ортиқ ҳам бўлмаслиги лозим; 2) Ўрта термин ҳеч бўлмаса асослардн бирида тўла ҳажмда олиниши керак; 3) Катта ва кичик терминлар асосларда қандай ҳажмда олинган бўлса, хулосада ҳам шундай ҳажмда бўлиши зарур; 4) Икки инкор ҳукмдан хулоса чиқариб бўлмайди; 5) Икки жузъий ҳукмдан хулоса чиқариб бўлмайди; 6) Асослардан бири инкор ҳукм бўлса, хулоса ҳам инкор ҳукм бўлади; 7) Асослардан бири жузъий ҳукм бўлса, хулоса ҳам жузъий ҳукм бўлади.

  1. Силлогизмнинг қанча фигураси (шакли) бор?

Силлогизмнинг 4 та фигураси (шакли) бор. Улар қуйидаги схемада берилган:
I фигура II фигура III фигура IV фигура

99. Оддий қатъий силлогизмнинг 1-фигурасининг қандай қоидалари бор?
Силлогизмнинг 1-фигурасида ўрта термин катта асоснинг субъекти ва кичик асоснинг предикати бўлиб келади. Бу фигуранинг иккита махсус қоидаси бор:

  1. Катта асос умумий ҳукм бўлиши керак.

  2. Кичик асос тасдиқ ҳукм бўлиши керак.

100. Оддий қатъий силлогизм 2-фигурасининг қандай қоидалари бор?
Силлогизмнинг иккинчи фигурасида ўрта термин катта ва кичик асосларнинг предикати бўлиб келади. Бу фигуранинг иккита махсус қоидаси бор:

  1. Катта асос умумий ҳукм бўлиши керак.

  2. Асосларнинг бири инкор ҳукм бўлиши керак.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет