Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет176/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   177
1- (1)

ҲЕЧ НАРСА, ҳеч нима – ҳар қандай сифатнинг, муайян объектнинг ва умуман бор бўлган нарсаларнинг йўқлигини, мавжуд эмаслигини ифодаловчи фалсафий тушунча. У мавжудлик, борлиқ, нимадир деган тушунчаларнинг қарама-қаршиси. У йўқликдир. Йўқлик ҳеч нарсадир. Борлиқ тушунчаси ниманингдир мавжудлигини ифодаласа, йўқлик тушунчаси эса ўша жойда ниманингдир мавжуд эмаслигини англатиб, ниманинг акси бўлган ҳеч нарсани ифодалайди. Йўқлик деб ўтмишдаги ва келажақдаги ҳодисаларнинг ҳозирги. замонда(айнан шу вақтда) йўқ эканлигига қўллаш мумкин. Бугунги ҳодиса кеча йўқ эди, аммо потенциал (имкониятдаги) борлиқ сифатида мавжуд эди. Эртанги ҳодиса ҳам ҳозирча йўқлик, аммо потенциал борлиқдир. Биз ўтмишни бугунги кунда қолдирган изига қараб, келажакни эса бугунги ҳодисалардаги ўзгариш суръатига ва тенденцияларига қараб фараз қиламиз. Бугунги воқелик эртага эса йўқликка айланади, бугун тирик бўлган кўпгина жониворлар эртага ўлик бўлади. Мутлақ йўқликнинг ўзи йўқдир. Ҳеч нарсани гносеологик маънода ҳам тушуниш мумкин. Биз йўқ деб ҳисоблаган объектлар ҳозирча бизнинг фикр доирамиздан(билиш чегарасидан) четда қолган бўлиши ҳам мумкин. Ўтган асрларда электро-магнит майдонининг, кўпгина элементар зарраларнинг мавжудлиги ҳақидаги тасаввурлар йўқ эди. Аниқроғи, биз уларнинг мавжудлигини билмас эдик. Улар биз учун«йўқлик» ҳисобланар эди. Ҳеч нарса тушунчаси ҳақида қадимдан мутафаккирлар фикр юритиб келишади. Демокрит ҳаракат ва ўзгаришлар бўлиши учун борлиқ (атомлар) ва бўшлиқ (ҳеч нарса) бўлиши лозим, деб таъкидлаган. Софист Горгий ҳеч нарса борлиқнинг тескари томонидир дейди. Платон ва Арасту фикрича, ҳеч нарса ўз-ўзича имконият, пассив боғлиқлик бўлиб, бу сифатлар ҳар бир конкрет нарсада мужассамлашган бўлади. Плотин фалсафасида ҳеч нарса, яъни йўқлик ёмонлик билан айнанлаштирилади. Шарқ фалсафасида, калом таълимотида, Форобий ва Ибн Сино асарларида ҳеч нарса азалий борлиқдан ташқаридаги ирода сифатида талқин этилади ва у ҳамма нарсанинг ибтидоси ва интиҳосидир деб таъкидланади. Ҳаёт фалсафасида ҳамма балолар йўқликдан келиб чиқади, дейилади. Гегель«Мантиқ фани» асарида ҳеч нарса соф борлиқнинг қарама-қаршиси, категориялар ҳаракатининг дастлабки босқичидир деб ҳисоблаган. ХIX аср охири – XX аср бошларига келиб анъанавий метафизика таълимотининг сусайиши туфайли Шопенгауэр, Ницше, Бергсон томонидан ҳеч нарса маъносиз тушунча сифатида фалсафий истеъмолдан чиқариб ташланди. Аммо замонавий космологик концепцияда ҳамма нарса ўша ҳеч нарсадан вужудга келган дейилади. Шундай экан, ҳеч нарса аслида ҳамма нарсанинг ибтидоси ва интиҳоси, асоси ва давомчиси, сабабчиси ва оқибати, яратувчиси ва йўқотувчисидир.
Адабиётлар:

  1. Аль-Фараби. Философские трактаты. Алма-Ата, 1970;

  2. Подольннй Р. Ҳеч ниманинг ўзи нима? Т., 1987;

  3. Тўраев Б.О. Содержание пространства и времени в прошлом и настоящем.// Классическая наука Средней Азии и современная мировая цивилизация. Т., 2000;

  4. Тўраев Б.О., Каримов Б.Р. Илмий изланишларда имконият ва воқелик диалектикаси // Ҳозирги замон фанида имконият муаммолари.

Т.:Фан, 1993. С.53–72;
ЎзМЭ. 11-жилд. Т.:ЎзМЭ ДИН, 2005.Б. 302–303


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет