Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет169/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   177
1- (1)

ОБЪЕКТИВИЗМ – дунёқарашдаги, ижтимоий фанлардаги, адабиёт ва санъатдаги йўналиш. Субъективизмнит акси. Воқеликни тўғри билиш ижтимоий ҳодисаларни синфий таҳлил этишни рад қилади. Унга кўра, илмийлик партиявийликдан ва синфийликдан ҳоли бўлмоғи лозим; қадриятлар ва мақсадларни ижтимоий-танқидий баҳолашдан, мушоҳадалашдан сақланиш, фалсафий ва ахлоқий масалалардан, айниқса, партияларнинг хулосаларидан четда туриш йўли билангина объектив билимга эга бўлиш мумкин. Объективизм субъект олаётган ахборотларнинг ҳар қандай кўринишдаги чеклашлардан ҳоли бўлишини таъминлаш, ахборотнинг ўзи қандай бўлса, шундайлигича субъектга етказилишини таъминлаш демакдир.
ЎзМЭ, 6 ж, 2003. Б. 442.
ОНТОЛОГИЯ (юн. оntos — борлиқ ва ... логия) — фалсафа бўлими, борлиқ ҳақидаги таълимот. Борлиқнинг умумий асослари, принциплари, унинг шакллари ва қонуниятларини текширади. «Онтология» терминини немис файласуфи Р. Гоклениус фанга 1613 й. киритган, X. Вольф (1679–1754) ўз дарслигида қўллаган бўлсада, дастлаб юнон файласуфлари унинг турли талқинларини баён этганлар. Улар онтологияни ҳақиқий борлиқни ноҳақиқий мавжудликдан ажратиб олувчи борлиқ ҳақидаги таълимот, деб ҳисоблашган. Элея мактаби намояндалари ҳиссий дунёнинг алдамчи кўринишини ҳақиқий борлиққа қарама-қарши қўйиб, онтологияни мангу ўзгармас, ягона, соф борлиқ ҳақидаги таълимот сифатида қўллашган. Милет мактаби вакиллари ва Иония файласуфлари дастлабки борлиқнинг сифатий талқини ҳақида бош қотиришган. Улардан борлиқнинг бошланишида ётувчи бундай асосни Эмпедокл «стихия», Демокрит «атомлар», Анаксимандр «апейрон», Анаксагор «уруғ» деб атаган. Платон ғоялар онтологиясини, Арасту эмпиризм онтологиясини яратди. Ўрта аерлар фалсафасида онтология илоҳиёт билан чамбарчас боғланади. Шарқ фалсафасида онтология кўпроқ илоҳий борлиқнинг, худонинг моҳиятини акс эттирувчи таълимот тарзида, шарқ пантеистик фалсафасида ваҳдати мавжуд ва ваҳдати вужуд кўринишидаги таълимотлар шаклида пайдо бўлган. Фалсафада онтология монистик, дуалистик ва плюралистик концепциялар шаклида ҳам учрайди (қ. Материя). Янги давр фалсафасида дуалистик онтология намояндаси Р. Декарт бўлган. Ўз фалсафасининг асосига «монада» – «илоҳий атомлар»ни қўйган В. Г. Лейбниц фалсафаси – плюралистик онтологияга мансубдир. Бу концепция бўйича оламнинг асосида бир қанча моҳият ётиши мумкин. Шундай концепция эмпириокритицизмда ҳам учрайди. Р. Авенариус, Э. Мах борлиқнинг асосида сезгилар мажмуи ётади, деб ҳисоблайди. Ҳозирги замон фалсафасида онтологиянинг мазмуни янада бойиган. Бу борлиқ ҳақидаги тасаввурларнинг ривожланиши билан боғлангандир. Маълумки, борлиқни механистик, метафизик ва материалистик талқин этишда у моддийлик билан, актуал мавжудлик билан, реаллик билан айнанлаштириб қўйилган эди. Борлиқ аслида барча нарса ва ҳодисаларни, илгари мавжуд бўлган, ҳозир мавжуд бўлиб турган вакелажакда мавжуд бўладиган реалликларни, моддийлик ва маънавийликни, модда ва ғояни ҳам ўзига қамраб олади.
Адабиёт: Фалсафа. Маърузалар матни, Т., 2000. ЎзМЭ, 2003, 6 ж. Б. 545–546.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет