Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет57/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   177
1- (1)

Химиявий қуроллар – оммавий қирғин қуроллари турларидан бири. Шикастлаш таъсири химиявий заҳарловчи моддаларнинг заҳарлаш хоссаларига асосланган. Асосий таркибий қисмлари – жанговар химиявий моддалар (зарин, V-газлар ва бош.) ҳамда уларни қўллаш воситалари – ракеталарнинг заҳарловчи модда тўлдирилган жанговар қисмлари, артиллерия снарядлари, миналар, авиация бомбалари, кассеталар, фугаслар, гранаталар ва бошқалар. Улар авиация, турли мосламалар, пуркагичлар ва аэрозол генераторлар ёрдамида ҳам тарқалиши мумкин. Шикастловчи таъсири қанча вақт сақланишига қараб, химиявий қуроллар турғун (бир неча соат, сутка, ҳафта, ойлаб сақланадиган) ва нотурғун (бир неча минут сақланадиган) турларга бўлинади. Химиявий қуроллар асосан душманнинг жонли кучлари (қўшин)га қарши ишлатиш учун мўлжалланади, лекин тинч аҳолига, ҳайвонот дунёсига ҳам хавф туғдиради, атроф-муҳитни заҳарлайди, экинзорларни нобуд қилади. Химиявий қурол дастлаб немис армияси томонидан 1915 йилда Ипри (Белгия)даги жангда қўлланган. Кейинчалик бошқа армиялар ҳам қўллай бошлади. Химиявий қуроллар Женева баённомаси (1925) билан таъқиқланган. Бироқ баъзи тажовузкор мамлакатлар бу баённомани бир неча бор бузишган (масалан, АҚШ Корея ва Вьетнамда, Исроил Ливанда химиявий қуролларни қўллашган). Париж конвенцияси (1993)га мувофиқ химиявий қуроллар бутунлай йўқотилиши лозим. Улар инсон саломатлиги ва табиат учун ўта хавфли бўлганлигидан уларнинг захираларини йўқотиш ишлари махсус объектларда амалга оширилади. 1993 йилги маълумотларга кўра, химиявий қуроллар захиралари Россияда 40 минг тоннани, АҚШда 29 минг тоннани ташкил этган. 2-жаҳон урушида немислардан қолган (трофей) химиявий қурол захираси (тахминан 300 минг т) денгизга чўктириб юборилган.
Халқаро химиявий қуролларни таъқиқлаш ташкилоти (ХҚТТ) ўз олдига 2002 йилгача 70 минг метрик тонна химиявий қуролни йўқотиш вазифасини қўйган эди, шу вақт мобайнида бор-йўғи 9 минг 600 метрик тонна химиявий қуролни йўқотишга эришди, холос. Химиявий қуролларни йўқотиш катта харажатларни талаб қилганлиги сабабли кўпгина химиявий қуролларни йўқотишнинг иложи топилмаётир. Бу инсоният учун жиддий таҳдиддир. Бундай қуролларни йўқотиш учун дунёдаги барча мамлакатлар бирлашиб ҳаракат қилишлари лозим.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет