Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет89/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   177
1- (1)

Мавжудлик ҳукмлари нима?

Мавжудлик ҳукмлари муайян белгининг предметда мавжуд ёки мавжуд эмаслигини билдирувчи ҳукмлардир.

  1. Муносабат ҳукмлари нима?

Муносабат ҳукмлари предметлар ўртасидаги бирор муносабатнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигини билдирувчи ҳукмлардир. Унинг турлари: тасдиқловчи ва инкор этувчи, якка-якка, умумийумумий, жузъий-жузъий, якка-умумий, якка-жузъий, умумийжузъий, жузъий-умумий муносабат ҳукмлари.

  1. Модал ҳукмлар нима?

Модал ҳукмлар предмет ва предметлар орасидаги муайян белги ва муносабатларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигининг эҳтимоллигини ифода этувчи ҳукмлардир.

  1. Мураккаб ҳукмлар нима?

Таркибида терминлари бирдан ортиқ бўлган ҳукмларга мураккаб ҳукмлар дейилади.

  1. Конъюнктив ёки бирлаштирувчи ҳукмлар нима?

Икки ва ундан ортиқ оддий ҳукмларнинг «ва», «ҳам», «ҳамда» каби мантиқий боғловчилар воситасида ўзаро бирикишидан ҳосил бўлган ҳукмларга конъюнктив ҳукмлар дейилади. Унинг тимсоли ∩, , &.

  1. Дизъюнктив ёки айирувчи ҳукмлар нима?

Икки ва ундан ортиқ оддий ҳукмларнинг «ё», «ёки», «ёҳуд» каби мантиқий боғловчилар воситасида ўзаро бирикишидан ҳосил бўлган ҳукмларга дизъюнктив ҳукмлар дейилади. Дизъюнктив ҳукмнинг оддий ва қатъий турлари мавжуд. Тимсоли ∪, , .

  1. Импликатив ёки шартли ҳукмлар нима?

Икки оддий ҳукмнинг «агар...унда» мантиқий боғламаси орқали бирикишидан ҳосил бўлган ҳукмларга импликатив ҳукмлар дейилади. Тимсоли ⇒, →.

  1. Эквивалентлик ҳукмлари нима?

Икки оддий ҳукмнинг «агар ва фақат агар ... унда» мантиқий боғловчиси ёрдамида ўзаро боғланишидан ҳосил бўлган мураккаб ҳукмга эквивалентлик ҳукми дейилади. Тимсоли ⇔, ↔.



  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет