Индуктив хулоса чиқариш нима?
Индуктив хулоса чиқариш деб фикрнинг яккаликдан, жузъий ҳолатдан умумийликка қараб силжиши асосида чиқарилган хулосага айтилади.
Аналогик хулоса чиқариш нима?
Аналогик хулоса чиқариш деб фикрнинг бир жузъий ҳолатдан бошқа бир жузъий ҳолатга қараб ҳаракатланиши асосида чиқарилган хулосага айтилади.
Бевосита хулоса чиқаришнинг қандай турлари бор?
Бевосита хулоса чиқаришнинг айлантириш, алмаштириш, предикатга қарама-қарши қўйиш сингари турлари бор.
Айлантириш нима?
Айлантириш бевосита хулоса чиқаришнинг турики, унда бошланғич асос ҳукмнинг субъекти, хулоса ҳукмида сақланиб қолади, лекин предикат қарама-қарши мазмундаги предикатга, боғловчи ҳам қарама-қарши маънодаги боғловчига айлантирилади.
Формуласи:
– P / S – ¬¬P
Алмаштириш нима?
Алмаштириш бевосита хулоса чиқаришнинг шундай турики, унда хулоса берилган мулоҳазадаги субъект ва предикатнинг ўрнини алмаштириш орқали келтириб чиқарилади.Унинг формуласи:
– P / P – S
Предикатга қарама-қарши қўйиш нима?
Предикатга қарама-қарши қўйиш бевосита хулоса чиқаришнинг шундай турики, унда берилган ҳукм аввал айлантирилади, сўнгра алмаштирилади.Унинг формуласи:
– P / ¬P – ¬S
Силлогизм нима?
Силлогизм хулоса чиқаришнинг шундай бир шаклики, унда ўзаро мантиқий боғланган икки қатъий мулоҳазадан учинчи – янги қатъий мулоҳаза зарурий тарзда келиб чиқади.
Силлогизм қандай таркибий қисмлардан ташкил топган?
Силлогизм хулоса асослари ва хулосадан ташкил топган. Хулоса асослари катта ва кичик асосдан ташкил топган. Мантиқий эга – субъект (S) – кичик термин жойлашган асос кичик асос, мантиқий кесим – предикат (Р) – катта термин жойлашган асос катта асос дейилади. Ҳар икки асосда учрайдиган тушунча мантиқий боғловчи (М) – ўрта термин дейилади.
Достарыңызбен бөлісу: |