Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар


Оддий қатъий силлогизм 3-фигурасининг қандай қоидалари бор?



бет93/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   177
1- (1)

101. Оддий қатъий силлогизм 3-фигурасининг қандай қоидалари бор?
Силлогизмнинг учинчи фигурасида ўрта термин катта ва кичик асоснинг субъекти бўлиб келади. Бу фигуранинг битта махсус қоидаси бор:
1. Кичик асос тасдиқ ҳукм бўлиши керак.
102. Оддий қатъий силлогизм 4-фигурасининг қандай қоидалари бор?
Силлогизмнинг тўртинчи фигурасида ўрта термин катта асоснинг предикати ва кичик асоснинг субъекти бўлиб келади. Бу фигуранинг иккита махсус қоидаси бор:

  1. Асосларидан бири инкор ҳукм бўлса, катта асос умумий ҳукм бўлади.

  2. Катта асос тасдиқ ҳукм бўлса, кичик асос умумий ҳукм бўлади.

103. Оддий қатъий силлогизмнинг 1-фигурасининг қандай модуслари бор?
1- фигуранинг 4 та тўғри модуси бор:
AAA, EAE, AII, EIO.
104. Оддий қатъий силлогизмнинг 2-фигурасининг қандай модуслари бор?
2- фигуранинг 4 та тўғри модуси бор:
AEE, EAE, AOO, EIO.
105. Оддий қатъий силлогизмнинг 3-фигурасининг қандай модуслари бор?
3- фигуранинг 6 та тўғри модуси бор:
AAI, AII, IAI, EAO, EIO, OAO.
106. Оддий қатъий силлогизм 4-фигурасининг қандай модуслари бор?
4- фигуранинг 5 та тўғри модуси бор:
AAI, AEE, IAI, EAO, EIO.

  1. Энтимема нима?

Энтимема деб, асосларидан бири ёки хулосаси тушириб қолдирилган силлогизмга айтилади. Энтимема қисқартирилган қатъий силлогизмдир. Энтимеманинг учта шакли бор: 1) катта асоси тушириб қолдирилган энтимема; 2) кичик асоси тушириб қолдирилган энтимема; 3) хулосаси тушириб қолдирилган энтимема.

  1. Мураккаб силлогизм нима?

Бир-бири билан ўзаро боғланган, икки ёки ундан ортиқ оддий қатъий силлогизмлардан тузилган, хулоса чиқариш полисиллогизми, яъни мураккаб силлогизм деб аталади.

  1. Полисиллогизмнинг қандай турлари бор ва улар бирбиридан нимаси билан фарқ қилади?

Полисиллогизмнинг икки тури бор. Улар прогрессив полисиллогизм ва регрессив полисиллогизм деб аталади. Прогрессив полисиллогизмда дастлабки силлогизмнинг хулосаси кейингисининг катта асоси ўрнида келади. Регрессив полисиллогизмда дастлабки силлогизмнинг хулосаси кейинги силлогизмнинг кичик асоси бўлиб келади.



  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет