17-§. Устахона мудири
т/р
|
Лавозим номи
|
ММСК
бўйича коди
|
Ходимлар тоифаси
|
Таълимнинг энг паст даражаси
|
879
|
Устахона мудири
|
1239
|
бошқарув
|
О/М
|
Лавозим вазифалари:
Ўқув режаси, дастури ва амалий машғулотлар, ўқув амалиётларини ўтказиш жадвалига мос равишда ўқув-ишлаб чиқариш ишларини ташкиллаштириш;
ўқув устахоналарида иш жойларини лозим жиҳозлар, инвентарлар, йўриқномалар ва услубий материаллар (плакатлар, стендлар, схемалар, макетлар, намуналар, моделлар ва бошқалар) билан ўз вактида жиҳозлашни таъминлаш;
иш ўринларини жиҳозлаш, созлаш, таъмирлаш, уларни амалий ишлар технологиясига мувофиқ тақсимлаш (режалаштириш)ни ташкиллаштириш;
ўқув устахонасига хизмат кўрсатувчи ходимлар, ишлаб чиқариш таълим усталари ва ўқувчилар билан устахоналарда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича инструктаж олиб бориш;
амалий машғулот ва ўқув жараёнини ўтказишда ишлаб чиқариш таълими усталарига амалий ёрдам кўрсатиш;
ўқув устахонасида ишлашда меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, ёнғин ва электр хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини, ўқув устахонада асбоблар, инвентарлар, жиҳозларнинг техник соз ҳолатда бўлишини таъминлаш;
ўқувчилар касбий тайёргарлигининг давлат талабларига мослигини назорат қилиш, устахона фаолиятини тартибловчи ҳужжатларнинг тўғри юритилишини таъминлаш.
Билиши керак:
профессионал таълим тизимининг ўқув амалиётларни ташкил этишга оид ҳужжатларни, буйруқларини;
устахонадаги станок, машиналар, аппаратлар, асбоблар вамосламаларнинг техник тавсифларини, уларнинг ишлаш тамойилларини, қўллаш қоидаларини, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифатини баҳолаш усулларини;
санитария-гигиена талабларини, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
Малака талаблари:
профессионал таълим йўналиши бўйича муҳандис-педагог ёки муҳандислик олий маълумот, махсус фан ўқитувчиси ёки ишлаб чиқариш таълими устаси даражасида 2 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажи.
Достарыңызбен бөлісу: |