20-§. Техникани бошқариш бўйича ишлаб чиқариш таълими устаси
Т/Р
|
Лавозим номи
|
ММСК
бўйича коди
|
Ходимлар тоифаси
|
Таълимнинг энг паст даражаси
|
1378
|
Техникани бошқариш бўйича ишлаб чиқариш таълими устаси
|
3340
|
мутахассис
|
ЎМКҲТ
|
Лавозим вазифалари:
Техника хавфсизлик қоидаларини ва ўқув техникасининг тузилиш механизм хусусиятларини мукаммал билиш;
техникани яхши ҳолатда сақлаш, таъмирлаш ва техник хизматни ўз вақтида бажариш;
техника воситаларини индивидуал ўргатиш учун техник жиҳатдан тайёрлаш, ўқувчилар билан инструктаж ўтказиш;
ҳавфсизлик техникаси қоидалари билан таништириш, техникани ўргатиш машқларини машғулотлар бўйича тақсимлаш;
ўқувчиларни индивидуал ўргатиш бўйича жадвал тузиш, жадвал асосида машқларни бажартириш;
ўқув устахонаси, ўқув полигони ва гаражда иш ўринларини тайёрлаш, жиҳозлаш, ўқувчиларни амалий имтихонларга тайёрлаш.
Билиши керак:
таълимга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини, ўқувчиларда малака кўникмаларни ҳосил қилишни;
хизмат кўрсатилаётган техниканинг ишлашини қайд этиш учун дастлабки ҳужжатларни тўлдириш қоидаларини;
кейинги техник хизмат кўрсатиш, техник кўрикдан ўтказиш муддатини;
иш ўринларини жиҳозлаш, ёнғинга қарши ҳимоя, ҳавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрларининг бажарилишини таъминлаш.
Малака талаблари:
камида ўрта махсус маълумот, автомобил ҳайдашни ўргатувчи йўриқчи гувоҳномаси,3 йилдан кам бўлмаган автомобилни ҳайдаш амалий иш стажи
21-§. Механик
Достарыңызбен бөлісу: |